ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Эсдалик ва кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.03.2000 й. ПФ-2562-сон "Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси" фахрий унвонини белгилаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

14.03.2000 й.

N ПФ-2562



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ БАХШИСИ" ФАХРИЙ УНВОНИНИ

БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА


Бахшичилик санъатини янада ривожлантириш, миллий қадриятларимизни эъзозлаш ва ўзбек халқ оғзаки ижодиётини кенг тарғиб этишдаги, ўз ижоди ва ижрочилик фаолияти билан халқимизни, айниқса, ёшларни кўп минг йиллик маданиятимиз сарчашмаларидан баҳраманд қилишдаги салмоқли ҳиссалари ҳамда Ватан истиқлоли ва шон-шарафини улуғлаш йўлида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини рағбатлантириш мақсадида:


1. "Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси" фахрий унвони таъсис этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин ("Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси" фахрий унвони тўғрисидаги Низом ва унинг тавсифи илова қилинади).


2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддасига асосан ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига киритилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               И. Каримов






"Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси"

фахрий унвони тўғрисидаги

НИЗОМ


1. "Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси" фахрий унвони бахшичилик санъатини янада ривожлантириш, миллий қадриятларимизни эъзозлаш ва ўзбек халқ оғзаки ижодиётини кенг тарғиб этишдаги улкан хизматлари, ўз ижоди ва ижрочилик фаолияти билан халқимизни, айниқса, ёшларни кўп минг йиллик маданиятимиз сарчашмаларидан баҳраманд этишдаги салмоқли ҳиссалари, Ватан истиқлоли ва шон-шарафини улуғлаш йўлида Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади.


2. "Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси" фахрий унвонига тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси, республика вазирликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенеси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, идоралар ва жамоат ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


3. "Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси" фахрий унвони Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан берилади.


4. "Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси" фахрий унвонининг кўкрак нишони кўкракнинг чап томонига тақилади.


5. "Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси" фахрий унвонига сазовор бўлган шахслар республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорида ҳар ойда пул мукофоти оладилар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган имтиёзлардан фойдаланадилар.

6. "Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси" фахрий унвони Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки унинг номидан тегишли раҳбар ходимлар томонидан тантанали ва ошкоралик вазиятида топширилади.






"Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси"

фахрий унвонининг кўкрак нишони

ТАВСИФИ


Кўкрак нишони 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланиб, диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг қошияланган текис юза томонида миллий чолғу асбоби дўмбирада куйлаётган бахши, пастки ўн чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Рамзларнинг юқорироғидан "XALQ ВАХSHISI" деган ёзув горизонтал ҳолатда жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган. Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

















Время: 0.2100
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск