ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд тизими. Суд таркиби. Судьяларни танлаш ва тайинлаш. Халқ маслаҳатчилари /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.05.2000 й. ПФ-2599-сон "Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича Олий малака комиссияси тўғрисида"ги Фармони
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ
ФАРМОНИ
04.05.2000 й.
N ПФ-2599
СУДЬЯЛАРНИ ТАНЛАШ ВА ЛАВОЗИМЛАРГА
ТАВСИЯ ЭТИШ БЎЙИЧА ОЛИЙ МАЛАКА
КОМИССИЯСИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА
Суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, судьяларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ишларини янада такомиллаштириш, судьялик лавозимларига етук, билимдон ва пок мутахассисларни тавсия этишда қонунчилик ва ижтимоий адолат тамойилларига риоя этиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича Олий малака Комиссияси тузилсин.
Унинг таркиби ва Низоми 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Судлар тўғрисида"ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсатини руёбга чиқаришга қаратилган Фармон ва Фармойишлари ҳамда мазкур Низом асосида амалга оширади.
Комиссиянинг асосий вазифалари судьялик лавозимларига кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишнинг демократик асосларини такомиллаштириш, судьяларни лавозимларга тайинлаш масалаларини ҳал этиш чоғида қонунчилик ва ижтимоий адолат кафолатларини, шунингдек суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлашдан иборат деб, белгилансин.
3. Ушбу Фармон қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 30 июлдаги Ф-1038-сонли Фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Давлат маслаҳатчиси Ў. Комилов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов