язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2002 й. 363-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.10.2002 й.

N 363



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қуйидаги қарорларига ўзгартиришлар киритилсин:

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғуулланишни тартибга солиш тўғрисида" 2002 йил 4 июндаги 197-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 30-модда) 1-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Белгилансинки, илова қилинаётган рўхатга кирмаган тадбиркорлик фаолияти турлари билан жисмоний шахслар юридик шахс ташкил этмасдан белгиланган тартибда шуғулланишлари мумкин, қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолиятнинг фақат юридик шахслар шуғулланишлари мумкин бўлган айрим турлари бундан мустасно".



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2002 й. 20-сон


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 10, 60-модда.