язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.1996 й. 175-сон "Транспорт соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.05.1996 й.

N 175



ТРАНСПОРТ СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарорига мувофиқ автомобиль, темир йўл, ҳаво транспорти ва алоқа соҳасида бозор муносабатларини шакллантиришдаги фаолиятнинг баъзи турлари билан шуғулланишга махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартибини такомиллаштириш   мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасида темир йўл, ҳаво ва автомобиль транспортида юк ва йўловчилар ташиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Транспорт соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг комиссияси таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Комиссия бир ой муддатда иш регламентини ишлаб чиқсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, мулкчилик шаклидан катъий назар, транспорт ва алоқа соҳасида фаолият олиб борувчи корхоналар (ташкилотлар) 1996 йил 1 сентябргача транспорт ва алоқа соҳасидаги фаолиятига махсус рухсатномалар (лицензиялар) олишлари керак.

Белгиланган муддатда махсус рухсатнома (лицензия) олмаган корхоналар (ташкилотлар)нинг транспорт ва алока соҳасидаги фаолияти ноқонуний ҳисобланади ва уларнинг фаолиятнинг ушбу туридан олган даромади тегишли бюджетга олиб қўйилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 июлдаги 287-сон қарорига 8-илованинг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари К. Р. Раҳимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1996 й., N 5, 14-модда.