язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.02.1999 й. 59-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.02.1999 й.

N 59



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Вазирлар Маҳкамасининг  1994 йил 6 майдаги 240-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 5-сон, 27-модда) билан тасдиқланган "Автоёнилғи қуйиш шохобчаларининг ишлаш қоидалари"да:


2-банд қуйидаги таҳрирдаги хат боши билан тўлдирилсин:


"Барча АЁҚШлар назорат-касса аппаратлари билан таъминланган бўлиши керак";


10-бандда:


еттинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Тарқатиш ведомостлари ва лимит дафтарчалари бўйича автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган  ва табиий газни бериш тартиби ("Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси  АЁҚШлари учун)";


ўн биринчи ва ўн олтинчи хат бошлари  чиқариб ташлансин;


16-банддаги "бериш белгиланган намунадаги талонлар тақдим этилганда ва талоннинг амалда бўлиш муддати мобайнида амалга оширилади" сўзлари "тижорат банкларининг сўмлардаги электрон карточкалари бўйича ёки белгиланган тартибда тарқатиш ведомостлари бўйича ва нақд пулга сотилади" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси  ҚТ, 1998 й., 9-сон, 33-модда) билан тасдиқланган "Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисида Низом"нинг 13-бандидагиҳолига" сўзи чиқариб ташлансин ҳамда "юридик шахсларнинг автомашиналарига эса ягона давлат паттаси бўйича ихтисослаштирилган АЁҚШларда" сўзлари "шунингдек белгиланган тартибда тижорат  банкларининг сўмлардаги электрон карточкалари ёки тарқатиш  ведомостлари бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 сентябрдаги 397-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси  ҚТ, 1998 й., 9-сон, 35-модда)  билан тасдиқланган "Нефть маҳсулотлари сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш  Тартиби"да:


I бўлимнинг 3-бандидаги "ҳам ягона давлат патталарига, ҳам нақд пулга" сўзлари чиқариб ташлансин;


V бўлим чиқариб ташлансин, VI-IX бўлимлар тегишли равишда V-VIII бўлимлар деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., 2-сон, 10-модда