Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Юридик хизмат /

Ўзбекистон Республикаcи Вазирлар Маҳкамасининг 02.03.1993 й. 118-сон "Ўзбекистон Республикасининг давлат бошқарув органлари ва корхоналарида юридик хизмат тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАCИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.03.1993 й.

N 118



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ ВА

КОРХОНАЛАРИДА ЮРИДИК ХИЗМАТ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида“ 1992 йил 8 январдаги Фармонига мувофиқ ва давлат бошқарув органлари ҳамда корхоналардаги юридик хизмат ходимларининг ҳуқуқ ва бурчларини тартибга солиш, қонунийликнинг таъминланишида уларнинг роли ва масъулиятини ошириш заруриятидан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарув органлари ва корхоналаридаги юридик хизмат тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, юридик хизмат ходимларини қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва аттестациядан ўтказиш Адлия вазирлиги томонидан тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда бошқа бошқарув органлари ва корхоналар билан тузилган шартномалар асосида олиб борилади. Аттестация натижалари ҳақидаги хулосалар тегишли органлар ва корхоналарнинг раҳбарларига юборилади.


3. Ўзбекистон Республикаси  Адлия вазирлиги:

1993 йил охиригача вазирликлар, давлат қўмиталари, бошқа бошқарув органлари ва корхоналарнинг юридик хизмат ходимларини қайта тайёрласин ва аттестациядан ўтказсин;

бир ой муддат ичида қайта тайёрлаш ва малака ошириш Дастурини ҳамда юридик маслаҳатчиларни аттестациядан ўтказиш комиссиялари ҳақидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

давлат бошқарув органлари ва корхоналарнинг маълумотлари асосида юридик хизмат ходимларини қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш жадвалини тузсин ва уларга етказсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 1993/94-ўқув йилидан бошлаб олий юридик ўқув юртларининг кейинчалик юридик маслаҳатчи бўлиб ишлайдиган талабаларининг давлат бошқарув органларида ва корхоналарда мажбурий стажировкадан ўтишларини ташкил этсинлар.


5. Юридик маслаҳатчилар ишлаётган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, бошқа бошқарув органлари, мулкчиликнинг ҳамма шаклларидаги корхоналар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, ҳокимликларнинг адлия бошқармалари билан 1993 йилнинг 1 майига қадар ишлаётган юридик маслаҳатчиларнинг тегишли равишда Қонунчилик муаммоларини тадқиқ қилиш институтида, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги “Адолат” ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида ва адлия органлари томонидан бунинг учун жойларда ташкил этиладиган курсларда малакаларини ошириш ва кейинчалик уларни аттестациядан ўтказиш ҳақида шартномалар тузсинлар.


6. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, бошқа бошқарув органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, корхоналар:

2 ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва унинг жойлардаги органларига ишлаётган юридик маслаҳатчилар ва уларга бўлган эҳтиёжлар ҳақида маълумотлар берсинлар;

юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш натижаларига қараб, бу лавозимларни тегишли ихтисосга эга бўлган мутахассислар билан таъминлаш масаласини ҳал этсинлар.


7. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1972 йил 10 июлдаги 285-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1972 й., 6-сон, 35-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарларига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Муталов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1993 й., N 3, 8-модда.

















































Время: 0.1800
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск