ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик тўғрисида умумий қоидалар /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 18.02.2015 й. 146-сон “Тошкент шаҳрида интернет тармоқлари ва компьютер орқали хизмат кўрсатувчи хўжалик субъектларининг фаолиятини мувофиқлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

18.02.2015 й.

N 146



ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ИНТЕРНЕТ ТАРМОҚЛАРИ

ВА КОМПЬЮТЕР ОРҚАЛИ ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ

ХЎЖАЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги "Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 175-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳрида жойлашган "Интернет-кафе" ва "Компьютер клублари"да (кейинги матнларда - муассасалар) миллий маънавиятимизга зид бўлган, жангарилик, шафқатсизлик ва ҳаёсизликни тарғиб этувчи лавҳалар, суратлар, сайтлар, фильмлар кўпайганлиги, бу вояга етмаган ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатиб, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг ошишига асосий сабаблардан бири бўлаётганлиги, баъзи муассасалар жойлашган бинолар санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жавоб бермаслигини инобатга олиб,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шаҳар Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия, Халқ таълими бош бошқармаси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, Маънавият тарғибот маркази, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Тошкент шаҳар Кенгаши, Ички ишлар бош бошқармасининг пойтахт ҳудудидаги интернет тармоқлари ва компьютер хизматини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш, муассасаларда белгиланган қонун талаблари асосида иш юритилишини таъминлаш, дарс ва тунги вақтларда вояга етмаган ёшлар бундай муассасаларда бўлмаслигини ташкил этиш бўйича таклифлари маъқуллансин.


2. Белгилаб қўйилсинки,

мазкур муассасаларга вояга етмаган ўқувчиларнинг дарс ва кечки вақтда ота-онасидан бири ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг кузатувисиз киритилиши таъқиқланади;

беҳаёлик, шафқатсизлик, диний экстремизм, миллатчилик, қимор шаклидаги ва маънавиятга зид бўлган мазмундаги диск, веб-сайт, фильм, ўйин, маълумот ва бошқа материаллар муассасанинг компьютер хотирасида бўлиши ҳамда интернет тармоғи орқали фойдаланилиши таъқиқланади;

интернет тармоқларидан фойдаланиш хоналари ва компьютер ўйингоҳларида беҳаёлик, зўравонлик ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи плакат, реклама ва воситалардан фойдаланиш мумкин эмас;

муассаса жойлашган ва фаолият юритаётган бино санитария, ёнғин хавфсизлиги, электр тармоқларига уланиш ва фойдаланиш қоидаларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


3. Тошкент шаҳрида интернет тармоқлари ва компьютер орқали хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларга:

мазкур қарор билан белгиланган талабларга қатъий риоя этиш;

10 кунлик муддатда интернет-кафелар ва компьютер клубларининг кириш эшигига муассасанинг иш тартиби, таълим муассасаси ўқувчиларининг дарс вақтларда муассасага кириши мумкин эмаслиги ҳамда муассасада беҳаёлик, зўравонлик ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этганлик учун жавобгарлик белгиланганлиги ҳақидаги огоҳлантириш эълонларини жойлаштириш;

муассаса ходимлари томонидан таъқиқланган электрон материаллардан фойдаланишнинг олдини олиш юзасидан алоҳида назорат ўрнатилиб, бунда муассаса раҳбари (ходими) томонидан бошқарув компьютери (сервер)да фақат лицензияланган материаллардан фойдаланган ҳолда, шу жумладан, интернет тармоғидан фойдаланувчи томонидан таъқиқланган лавҳа, сурат, фильм ва сайтлардан фойдаланишнинг олдини олиш чорасини кўриш;

интернет тармоқларидан фойдаланиш хоналари ва компьютер ўйингоҳларини ватанпарварлик ва ёшлар тарбиясига оид тарғибот воситалари ва стендлар билан жиҳозлаш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга асосан, компьютер залларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида, видеокузатув камераларини ўрнатиш;

интернет ва компьютер хоналарига ёнғин хавфсизлиги бўйича эвакуация чизма (схема)сини жойлаштириш, масъул шахс тайинлаш ва унинг вазифасини тушунтириш;

муассасада аҳоли тинчлигини бузувчи шовқин ва тўполон ҳолатларининг олдини олиш лекин бундай вазият юз берганда, ички ишлар идораларини хабардор қилиш;

фойдаланувчи томонидан интернет тармоғи орқали бузғунчи, диний экстремистик ва террористик веб-сайтларига ташрифи, таъқиқланган материалларнинг тарқатилиши, қабул қилиниши ва бошқа шубҳали ҳаракатлар аниқланган тақдирда, далилий ашёларни сақлаб қолиш ҳамда зудлик билан ҳуқуқ-тартибот идораларини хабардор қилиш тавсия этилсин.


4. Туман ҳокимликлари, Давлат солиқ бошқармаси (Р. Мирзаев), Ички ишлар бош бошқармаси (М. Адилов), Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Ж. Мирзамухамедов), Тошкент Электр тармоқлари корхонаси (М. Икрамов)га:

туман ҳудудида жойлашган ва фаолият юритаётган муассасалар рўйхатини шакллантириш;

муассаса раҳбарлари билан махсус йиғилишлар ўтказиб, мазкур қарор талабларини тушунтириш;

ҳар бир муассасанинг ҳужжатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилганлиги, муассаса жойлашган бино санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жавоб бериши, терминал ва касса аппаратлари ўрнатилганлиги ва уларнинг соз ҳолатда эканлиги бўйича мунтазам равишда мониторинг ўтказиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш таклифини киритиб бориш;

мониторинглар даврида сурункали қоидабузарликка йўл қўйган муассасада текшириш ўтказишга рухсат олиш учун Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг Тошкент шаҳар ҳудудий комиссиясига тегишли ҳужжатлар тақдим этиш топширилсин.


5. Халқ таълими бош бошқармаси (И. Акбаров), Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бош бошқармаси (Ф. Иноятов), Ички ишлар бош бошқармаси (М. Адилов), "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг шаҳар кенгаши (М. Зуфаров), "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг шаҳар бўлими (Ж. Инагамов), туман ҳокимликлари:

Таълим муассасалари ва маҳаллаларда, аҳолининг кенг қатлами ўртасида айниқса, вояга етмаганлар, ёшлар ҳамда ота-оналарга ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва унда белгиланган талаблар тушунтирилсин.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси (А. Юсупов):

Тегишли бошқарма ва ташкилотлар билан ҳамкорликда, ҳар ойда мазкур қарор ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақидаги маълумотларни умумлаштириб, Тошкент шаҳар ҳокимлигига тақдим этиб борилсин.


7. Мазкур қарор "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталарида расмий эълон қилинсин ҳамда www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилсин.


8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш. Турдиқулов ва Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи М. Адилов зиммасига юклансин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                                                    Р. Усманов



"Тошкент оқшоми", 2015 йил 24 февраль


























Время: 0.1889
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск