Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / қққ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.01.1993 й. 13-сон "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.01.1993 й.

N 13



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИҚТИСОДИЙ

ИСЛОҲОТЛАРНИ ЯНАДА ЧУҚУРЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎFРИСИДА


Қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини шакллантириш шароитларида хўжаликларнинг ҳуқуқлари ва мустақилликларини янада кенгайтириш, иқтисодий ислоҳотларни ривожлантириш ва чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1993 йилда зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли давлат хўжаликларини хўжаликларнинг жамоа ва бошқа нодавлат шаклларига босқичма-босқич айлантириш чора-тадбирларини 1-иловага* мувофиқ миқдорда ва муддатларда амалга ошириш зарур деб ҳисоблансин.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзмевасабзавогузумсаноат” концерни, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари ушбу мухим ижтимоий-иқтисодий ишларни ташкил этиш ва ўтказишда давлат хўжаликларининг асосий воситалари за бошқа мол-мулкини меҳнат жамоаларининг мулкчилигига текин бериш, хўжаликларнинг ҳудудлари ва ер фонди ҳамда уларда шаклланган ишлаб чиқариш ихтисослашувини сақлаб олиш зарурлигидан келиб чиқсинлар.

Ислоҳотни ўтказиш пировард натижада хўжалик ички иқтисодий муносабатларини тубдан ўзгартиришни, жамоа ва ижара мулкчилиги асосида сифат жиҳатидан янги мустақил ишлаб чиқариш бўлинмалари ташкил этилишини таъминлаши керак. Уларда ижара, кооператив, фермер, оила хўжаликлари ва хўжаликларнинг бошқа турлари шаклланиши учун ерга узоқ, вақт эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, маҳсулотларни мустақил тақсимлаш ҳуқуқи билан барча шароитлар яратилсин.

Белгилаб қўйилсинки, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли давлат хўжаликлари хўжаликларнинг бошқа шакллари ва турларига айлантирилгандан кейин уларга муддати ўтиб кетган тўловларни банклар ва маҳсулот етказиб берувчиларга тўлаш учун 20 йил узайтирилган муддат берилади.


2. Ишлаб чиқаришнинг ўзига хослигини ва айрим хўжаликларнинг республика учун муҳимлигини ҳисобга олиб Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича энг аввало уруғчилик, наслчилик ва бошқа базавий йўналишлардаги давлат хўжаликлари 2-иловага мувофиқ давлат тасарруфида сақлаб қолинсин.


3. Қишлоқда тадбиркорлик ва мулкчиликнинг янги шаклларини ривожлантиришни амалда молиявий қўллаб-қувватлаш, янги ишлаб чиқариш тузилмалари жамоаларининг иш фаоллиги ва ташаббускорлигини ошириш учун “Ўздеҳқончиликсаноатбанк” ҳузурида тадбиркорлар, фермерлар ва хусусий шахсларнинг “Тадбиркор” акционерлик тижорат банки ташкил этилсин, деҳкон (фермер) хўжаликларига, шахсий ёрдамчи хўжалик эгаларига, қишлоқ хўжалиги ижарачиларига ва кооперативларга, кичик, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи хусусий корхоналар ва фирмаларга хизмат кўрсатиш, хорижий сармояни кенг жалб этиш унинг асосий функциялари бўлиши керак.

“Тадбиркор” акционерлик тижорат банкининг устав фондидаги улуши сифатида республика давлат бюджетидан 1 млрд 500 млн сўм ажратилсин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва “Ўздеҳқончиликсаноатбанк” бир ой муддат ичида “Тадбиркор” акционерлик тижорат банкининг Уставини ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлардаги бўлимлари тўғрисидаги Низомни тасдиқласинлар.


4. “Ўзистиқболстат” давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзмевасабзавотузумсаноат” концерн ва “Ўзкооптайёрловсавдо”нинг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган қуйидаги таклифлари қабул қилинсин:

1993 йилда 1600 минг гектар майдонга чигит экиш, 1370 минг тонна ҳажмида пахта толаси (4300 минг тонна пахта хом ашёси) етиштириш Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича 3-иловага мувофиқ.

Пахта етиштиришни кўпайтиришдан хўжаликлар жамоаларининг манфаатдорлигини ошириш ва маҳсулотни сотишда уларнинг мустақилликларини кенгайтириш мақсадида пахта хом ашёси бўйича давлат буюртмаси салмоғини камайтириш, уни ҳисобланган тайёрлов ҳажмига (топшириққа) нисбатан 80 фоиз миқдорида белгилансин. Бунда давлат буюртмасидан ортиқча пахта хом ашёсидан олинган пахта толаси (белгиланган топшириқнинг 20 фоизи ва топшириқдан ортиқча ҳажмнинг ҳаммаси) хўжаликлар томонидан эркин бозор нархларида мустақил равишда сотилади. Ушбу толани сотиш ҳуқуқи пахта хом ашёси тайёрлашнинг ҳажми ва сифати бўйича белгиланган топшириқларни бажарган хўжаликларгагина берилади. Бу шарт бошқа пахта маҳсулотлари  линт, ўлик пахта, чигитга ҳам тааллуқлидир;

1993 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда хом ашёни тайёрлаш ва давлат ресурсларига етказиб бериш ҳажмлари 4-иловага мувофиқ;

Давлатга дон ва дон экинлари, гўшт, сут, тухум, чарм хом ашёси, жун, қоракўл тери, каноп, тамаки, кишмиш, майиз, қуруғ мевалар етказиб бериш бўйича давлат буюртмалари 80 фоизгача камайтирилсин, пиллага давлат буюртмаси 70 фоиз, мевасабзавот маҳсулотларига давлат буюртмалари  50 фоиз даражасида сақлаб қолинсин. Бу маҳсулотларнинг қолган қисми ҳўжаликлар томонидан эркин нархлар бўйича мустақил равишда сотилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳўжаликларни юқори классли уруғлик фондини яратганлик учун рақбатлантириш тариқасида ғўза селекцияси билан шуғулланувчи экспериментал уруғчилик ва илмий-тадқиқот муассасалари учун пахта хом ашёси харид нархларига 10 фоиз миқдорида ва уруғчилик ҳужаликларининг барча бошқа тоифалари учун 5 фоиз миқдорида устамаларни ишлаб чиқсин ҳамда 1993 йилнинг истиқбол кўрсаткичлари билан бирга тақдим этсин.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги бир ой муддат ичида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг, харажатлар кўпайишини ҳисобга олган ҳолда, етиштириш зарар келтирадиган ва паст рентабелли айрим турларининг харид нархларини кўриб чиқишга доир таклифларни тайёрласинлар ва киритсинлар.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари давлат хўжаликларини хўжаликларнинг бошқа шаклларига айлантиришда давлат хўжаликлари ўрмонларини ўрмон хўжалиги органлари ихтиёрига ўтказсинлар, ўрмон фонди ерларидан узоқ муддатли фойдаланиш тўғрисидаги актларни бекор қилсинлар.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги Давлат ўрмон қўмитаси билан биргаликда, қайта ташкил этилаётгач давлат хўжаликлари сонидан келиб чиққан ҳолда, ўтказилаётган ўрмон ер майдонлари миқдорини аниқласин.


6. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат ўрмон қўмитаси, “Ўзмевасабзавотузумсаноат” концерни, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, “Ўзкооптайёрловсавдо”, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар  ҳокимликлари:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг қишлоқ хўжалигини ушбу қарордан келиб чиқадиган талабларга мувофиқ ривожлантиришнинг йиғма кўрсаткичлари бўйича зарур материалларни 1993 йил 15 февралгача республика комиссиясининг кўриб чиқиши учун тақдим этсинлар;

жамоа, давлат хўжаликлари, бошқа турдаги хўжаликлар, маҳаллий қишлоқ хўжалиги органлари раҳбарлари ва мутахассисларининг эътиборини қишлоқ хўжалиги экинларини алмашлаб экиш схемаларига қатъий мувофиқ равишда жойлаштириш зарурлигига, озуқабоп экинлар майдонларининг қискаришига йўл қўймасликка, барча ер ресурсларини қатъий ҳисобга олишга қаратсинлар.


7. Гўзани навлар бўйича жойлаштиришни тартибга солиш, бир жойда унинг ҳар хил навларини ўстириш амалиётига чек қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоят ҳокимликлари билан келишилган ғўза навларини жойлаштириш режасини 1993 йилда 5-иловага мувофиқ амалга ошириш тавсия қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “Ўздавпахтасаноатсотиш” уруғлик чигитни тегишли миқдорда тайёрлашни ҳамда ғўзаларни навлар бўйича жойлаштириш тартибига қатъий риоя қилиш устидан назоратни таъминласинлар.


8. Суғориладиган ерларнинг потенциал имкониятларидан янада тулароқ фойдаланиш зарурлигини инобатга олган ҳолда, мевасабзавот экинлари экиш майдонлари камайганлиги муносабати билан ҳамда дон тақчиллигини камайтириш мақсадида “Ўзистиқболстат” давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 1993 йилда 6-иловага мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича кузги дон экинларини 450 минг гектар суғориладиган алмашлаб экиш майдонларида жойлаштириш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги экиш муддатлари бошлангунга қадар лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш ва кузги ва баҳорги бошоқли дон экинларини алмашлаб экиш майдонларида жойлаштириш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этсин. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳар бир хўжалик томонидан дон экинларини экиш бўйича топшириқларнинг бажарилишини таъминласинлар.


9. Тошкент шаҳрига, вилоятлар марказларига ва бошқа шаҳарларга қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқарилиб ишлаб чиқариш ва ижтимоий мақсадлардаги объектлар қурилиши учун ажратилган суғориладиган ерлардан фойдаланишнинг аҳволи қониқарсиз деб топилсин.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ; хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддат ичида 1990-1992 йилларда қишлоқ хўжалиги эҳтиёжларидан бошқа мақсадлар учун ажратилган суғориладиган ерларни рўйхатдан ўтказсинлар, унинг якуни бўйича фойдаланилмаётган ер участкаларини олиб қўйиш юзасидан таклифлар киритсинлар.

Белгилаб қўйилсинки, шаҳар қурилиши учун суғориладиган ерларни ажратиш фақат фавқулодда ҳолларда, ҳар бир шаҳарнинг ер фонди комиссия текширувидан пухта ўтказилгандан кейингина ва шаҳарлар чегарасида жойлашган ер резервлари батамом тугаган тақдирда амалга оширилади.

Бунда суғориладиган ерларни ажратиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг тақдимномасига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари бўйича, ажратилиш вақтида ушбу ерлардан олиб келинган маҳсулотнинг 50100 баравар миқдордаги қийматини олдиндан албатта тўлаган ҳолда амалга оширилсин. Тушадиган маблағлар мақсадли фойдаланиш учун сув хўжалиги органларига ерларнинг ҳолатини яхшилаш ва уларни ўзлаштиришга берилади.

Қурилиш учун ажратилган ерлардан оқилона фойдаланишни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Қишлок хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат назорати қўмитасига ва унинг жойлардаги органларига юклатилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари фермер ва аҳоли шахсий ёрдамчи хўжаликларининг ер фонди ҳолатини ўрганиб чиқсинлар, улардан қониқарсиз фойдаланилаётган ҳолларда ер участкалари олиб қўйилсин ва улар илгариги ердан фойдаланувчиларга берилсин.

Бутун республика бўйича қишлоқ хўжалиги ерларидан, энг аввало, суғориладиган ерлардан фойдаланиш даражасининг етарли даражада юқори эмаслигини, шунингдек, бу ишда хўжасизлик учун таъсирчан иқтисодий санкцияларнинг йўқлигини ҳисобга олиб, “Ўзистиқболстат” давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясига 1993 йил 1 апрелгача қишлоқ хўжалиги ерларининг тоифалари, сифати ва жойлашган ўрни бўйича табақалаштирилган ер солиғини жорий қилиш тўғрисида таклифлар киритиш топширилсин.

Деҳқончилик саноати комплекси вазирликлари ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари жамоа ва давлат хўжаликларини, хўжаликларнинг барча бошқа турларини қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона ва самарали фойдаланганлик, уларга минерал ўғитлар, техника, ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа ресурсларни қўшимча ажратиш йўли билан юқори ҳосил олганлик учун рақбатлантиришни амалда кенг қўлласинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари суғориш сувларидан оқилона фойдаланиш устидан назоратни кучайтирсинлар, хўжаликлар раҳбарлари ва мутахассисларининг суғоришнинг янги техникаси ва сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш бўйича масъулиятини оширсинлар. Сувдан хўжасизларча фойдаланиш ҳолларига қатъий чек қўйилсин, зарурат бўлганда жарима санкциялари жорий қилинсин, қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш учун сув сарфини қисқартириш амалда қўллансин.

Шу билан бир вақтда суғориш сувларидан оқилона фойдаланаётган ишлаб чиқариш бўлинмаларининг жамоалари, уларга қўшимча лимитлар ажратган ҳолда қўллаб-қувватлансин.

Суғориш сувларининг танқислигини ва улардан фойдаланишдаги кўплаб хўжасизлик ҳолларини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги 1994 йил 1 апрелгача ҳар хил тоифадаги сувдан фойдаланувчилар учун сув қийматини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун киритсинлар, иқтисодий санкцияларни қўллаган ҳолда сувдан фойдаланишни қатъий лимитлаштириш тартибини жорий қилсинлар.

Вазирлар Маҳкамаси республика Олий Кенгашининг навбатдаги сессиясига сувдан фойдаланиш Қонуни лойиҳасини киритсин.


11. Қишлоқда иқтисодий ислоҳотни фаол ва юқори ташкилий ҳамда профессионал даражада ўтказаётган, сифат жиҳатдан янги хўжалик таркибий бўлинмаларини, шу жумладан, фермер хўжаликлари тузишни ва махсулотларни кўпайтиришни таъминлаётган туман ва хўжаликларнинг раҳбарларини рақбатлантириш амалда қуллансин.

Шу мақсадда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига қуйидагилар тавсия этилсин:

Қишлоқ хўжалигини, шу жумладан, фермер хўжалигини юритиш тажрибасини ўрганиш учун туманлар ва хўжаликлар раҳбарларини илғор хорижий мамлакатларга мақсадли юбориш учун махсус пул жамғармасини яратиш. Ушбу жамғарма ҳисобига, шунингдек, раҳбар ходимларни санаторийларга ва дам олиш уйларига юбориш, уларни тўрт-беш ойлик маошлари миқдорида мукофотлаш;

ислоҳотни ўтказишда алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарларни Фахрий ёрлиқлар билан мукофотлаш, уларга Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини бериш тўғрисида таклифлар киритиш.


12. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг деҳқончилик ва чорвачиликда харажатларни камайтирадиган ва сувларни тежайдиган янги техника, илғор технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, ғўза, дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навларини яратиш, ўсимликларни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш бўйича ишлари қониқарсиз деб топилсин.

Академиядан, унинг илмий муассасаларидан, жаҳон амалиётини ҳисобга олган ҳолда, илмий жамоаларнинг бутун куч-ғайрати ва маблағларини алмашлаб экишнинг пухта схемаларини ишлаб чиқишга қаратиш, ички ва ташқи бозорнинг конъюнктураларини ўзгартириш, ғўза, дон ва озуқабоп экинларнинг серҳосил ва қурғоқчиликка чидамли янги навларини яратиш, қишлоқ хўжалигида янги техника ва илғор технологияларни қўллаш талаб қилинсин.


13 Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Деҳқончилик саноати комплекси (ўртоқ Жўрабеков)га юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.











































Время: 0.1892
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск