Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.01.1993 й. 14-сон "Ўзбекистон Республикаси Бадиий ансамбллари фаолиятини яхшилаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТАН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.01.1993 й.

N 14




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАДИИЙ АНСАМБЛЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯХШИЛАШ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси санъатини ривожлантириш, миллий анъаналар ва қадриятларни бойитиш, ўзбек ҳалқи маданиятини ҳамдўстлик ва ҳорижий мамлакатларда кенг тарғиб этиш, бадиий ансамблларнинг ижодий шарт-шароитларини, моддий-техникавий аҳволини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Баҳор" ансамблининг ижодий фаолиятини такомиллаштириш мақсадида 1993 йилнинг биринчи чорагида Маданият ишлари вазирлигининг буюртмасига биноан:

"Тошкентбошқурилиш" (ўртоқ Э. Рустамов) "Баҳор" концерт залини таъмирлашни, янги машғулот залини қуришни таъминласин;

Маданият ишлари вазирлиги лойиҳа, сарф-харажат ҳужжатларини ўз вақтида тайёрласин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (ўртоқ Э. Боқибоев), "Ўзшартномасавдо" (ўртоқ Т. Шарипов), Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси (ўртоқ В. Сааков) "Баҳор" концерт залини таъминлаш ва қурилиш ишлари, зални ва саҳнани техник жиҳозлаш, янги асарларни саҳналаштириш мақсадида концерт либосларини тиктириш учун 1-иловага мувофиқ тегишли молиявий ва моддий- техникавий ресурслар, шунингдек, транспорт воситалари ажратсинлар.


2. Ўзбек миллий рақс санъатининг шаклланишига ва ривожланишига улкан ҳисса қўшган ҳалқ артисти, "Баҳор" ансамблининг асосчиси Мукаррама Турғунбоева таваллудининг 80 йиллиги республикада 1993 йилда нишонлансин. Юбилей комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва комиссия қисқа муддат ичида юбилей тадбирларини ишлаб чиқиб, уни бажаришга киришсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг 1993 йилдан бошлаб йил мобайнида яратилган ва ҳалқ эътиборига сазовор бўлган миллий рақс дастурлари учун М. Турғунбоева номидаги уч даражали мукофотни таъсис этиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин ҳамда вазирлик мазкур мукофот ҳакидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

Танловларни эълон қилиш ва натижалари бўйича мукофот совриндорларини аниқлаш ва тақдирлаш Маданият ишлари вазирлигига топширилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (ўртоқ Э. Боқибоев) 1993 йилдан бошлаб ҳар йили мукофот совриндорларини такдирлаш учун 3-иловага мувофиқ маблағ ажратсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (ўрток Э. Боқибоев) ва "Ўзшартномасавдо" уюшмаси (ўртоқ Т. Шарипов) Маданият ишлари вазирлигининг буюртмасига асосан М. Қориёкубов номли ўзбек давлат филармонияси "Шодлик" ансамблининг ижодий, моддий-техник базасини ривожлантириш мақсадида 1993 йилнинг биринчи чорагида 4-иловага мувофиқ маблағ ва моддий ресурслар ажратсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (ўртоқ Э. Боқибоев) ва "Ўзшартномасавдо" уюшмаси (ўртоқ Т. Шарипов) Ўзбекистон Давлат телерадиокомпанияси буюртмасига асосан телерадиокомпания қошидаги дуторчи қизлар ансамбли ижодий фаолиятини яхшилаш мақсадида 1993 йилнинг биринчи чорагида 5-иловага мувофиқ зарур маблағ ва моддий ресурслар ажратсинлар.


6. Санъат ва маданият ходимларининг турар жой шароитларини яхшилаш мақсадида уларнинг ижодий фаолияти учун мослаштирилган лойиҳа асосида шаҳарнинг марказий қисмида кўп қаватли, 96 квартирали турар жой биноси қуриш мақсадга мувофиқ деб топилсин. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (ўртоқ Э. Боқибоев), Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси (ўртоқ В. Сааков) ушбу мақсад учун зарур маблағ ажратсинлар.

Маданият ишлари вазирлиги санъат ва маданият ходимлари учун мўлжалланган уй қурилишининг буюртмачиси, "Тошкентбошқурилиш" (ўртоқ Э. Рустамов) бош пудратчи қилиб белгилансин.

Тошкент шаҳар ҳокими ўртоқ А. Фозилбеков бир ой муддат ичида турар жой биноси учун ер майдони ажратиш масаласини ҳал этсин.


7. Маданият ишлари вазирлиги (ўртоқ З. Ҳакимов) ва Ўздавтелерадиокомпания (ўртоқ Э. Ҳайитбоев) бир ой муддат ичида бадиий жамоаларнинг санъат ривожига муносиб ҳисса қўшаётган намояндаларини рағбатлантириш учун белгиланган тартибда таклиф киритсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ М. Қорабоев зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 8 январдаги

14-сон қарорига

1-ИЛОВА



Баҳор концерт залини таъминлаш

ва қуриш ишларини бажариш, техник жиҳозлаш,

либослар тиктириш бўйича сарф-харажатлар

СМЕТАСИ


"Баҳор" концерт залини таъмирлаш - лойиҳага биноан


Машғулотлар зали ва музейни қуриш - лойиҳага биноан


Янги саҳна асарлари учун либослар тиктириш - 5,317 минг сўм


Саҳна ва зални безаш жиҳозлари - 2,940 минг сўм


Транспорт воситалари:

юмшоқ, ўринли битта автобус - 15.000 минг сўм

битта автобус - 3,000 минг сўм


Тарғибот маҳсулотлари:

нашрий ва кино-видео фильмлар - 8.000 минг сўм






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 8 январдаги

14-сон қарорига

2-ИЛОВА



М. Турғунбоева таваллудининг

80 йиллигини тайёрлаш ва ўтказиш

комиссиясининг таркиби

М. Қорабоев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари (раис)


3.А. Ҳакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири вазифасини бажарувчи (раис муовини)


А.И. Фозилбеков

-

Тошкент шаҳар ҳокими


X.Р. Жўраев

-

Ўзбекистон Давлат кинокомпанияси раиси


Э.Қ.Ҳайитбоев

-

Ўзбекистон Давлат телерадиокомпания  си раиси


Р. Ш. Шоғуломов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси раиси


Омон Матжон

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг етакчи консультанти


Мурод Муҳаммад Дўст

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг бош директори


А.С. Жалолов

-

"Ўзбексавдо" давлат уюшмаси раисининг ўринбосари


Б. Жалолов

-

Ўзбекистон Республикаси ижодий ходимлар жамғармасининг президенти


Б.Р. Қориева

-

Ўзбекистон Республикаси театр арбоблари уюшмаси президенти


М.Қ. Қаюмов

-

Ўзбекистон Республикаси Кинематографчилар уюшмаси раиси


Р. Абдуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи


Қ.Б. Бердиев

-

М. Турғунбоева номидаги Ўзбек Давлат "Баҳор" рақс ансамбли директори


М. Эргашева

-

М. Турғунбоева номидаги Ўзбек Давлат "Баҳор" рақс ансамблининг бадиий раҳбари


Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 8 январдаги

14-сон қарорига

3-ИЛОВА



Маданият ишлари вазирлигининг

М. Турғунбоева номидаги мукофотлари


I даражали мукофот: 50 минг сўм Х 1 - 50 минг сўм


II даражали мукофот: 25 минг сўм Х 1 - 25 минг сўм


III даражали мукофот: 15 минг сўм Х 1 - 15 минг сўм






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 8 январдаги

14-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Шодлик" ансамблининг ижодий ва моддий-техник

базасини мустаҳкамлаш сарф-харажатлари

СМЕТАСИ


Либослар тиктириш - 3,283 минг сўм


Тарғибот маҳсулотлари:

нашрий ва кино-видео фильмлар - 8,000 минг сўм


Овоз кучайтириш асбоблари - 1,000 минг сўм


Гастрол харажатлари - 4,500 минг сўм


Транспорт воситалари:

юмшоқ ўринли битта автобус - 15,000 минг сўм






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 8 январдаги

14-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат телерадиокомпанияси

қошидаги дуторчи қизлар ансамблининг моддий-техник

базасини мутаҳкамлаш бўйича сарф-харажатлар

СМЕТАСИ


Янги либослар тиктириш - 1,304 минг сўм


Автотранспорт воситалари:

юмшоқ ўринли битта автобус - 15,000 минг сўм


Овоз кучайтириш асбоблари - 1,000 минг сўм


Гастрол харажатлари - 5,000 минг сўм





































Время: 0.2049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск