Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.1999 й. 154-сон "Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларда хизмат енгил автотранспортидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.04.1999 й.

N 154



БЮДЖЕТДАН МАБЛАҒ БИЛАН

ТАЪМИНЛАНАДИГАН ТАШКИЛОТЛАРДА

ХИЗМАТ ЕНГИЛ АВТОТРАНСПОРТИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Хизмат енгил автомобиль транспорти паркини мақбуллаштириш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, автомобилларни сақлаш ва улардан фойдаланиш харажатларини камайтириш, шунингдек бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларда хизмат енгил автотранспортидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1999 йил 1 апрелдан бошлаб вазирликлар, идоралар ва давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотлар бўйича хизмат енгил автотранспорти сони 55 фоизга қисқартирилсин. Бириктириладиган енгил автотранспортнинг умумий чекланган сони 2067 та, шу жумладан шахсан бириктирилган автомобиллар сони  1050 та ва навбатчи автомобиллар сони  1017 та этиб белгилансин.


2. Хизмат енгил автомобиллари:

вазирлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бюджет маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланадиган бошқа республика жамоат ташкилотлари ва органлари раҳбарлари, шунингдек уларнинг ўринбосарларига;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шаҳарлар ва туманлари ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарлари, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган вилоят тузилмалари раҳбарларига шахсан бириктирилсин.

Хизмат енгил автомобиллари вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари бошлиқлари учун махсус, ходимлар учун - навбатчи автомобиль сифатида бириктириб қўйилсин.

3. Балансда ҳисобда турган автомобиллар ҳисобига Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган нормативлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, вазирликлар, идоралар ва уларнинг вилоят тузилмаларига навбатчи енгил автомобиллар, шунингдек туман ва шаҳар молия ва солиқ органларига, халқ таълими органларига биттадан енгил автотранспорт назарда тутилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1999 йил 1 апрелдан бошлаб:

хизмат автомобил транспортининг йўл босиш йиллик лимити ва бюджет ташкилотларининг навбатчи енгил автотранспортдан фойдаланиш нормативларини 2-иловага мувофиқ;

ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун фойдаланганлик учун ҳар ойда компенсация тўлаш тартибини 3-иловага мувофиқ белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ва балансида енгил автомобиллар бўлган муассасалар ва ташкилотлар:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат автомобиль назорати бошқармаси билан биргаликда фойдаланишга яроқли бўлган хизмат енгил автомобилларни бир ой муддатда хатловдан ўтказсинлар;

хатлов натижалари бўйича белгиланган чекланган миқдордан ортиқча бўлган ва ким ошди савдоси асосида биржа орқали сотиладиган автомобиллар рўйхатини белгиласинлар;

бўшаб қолган енгил автомобиллар белгиланган тартибда 1999 йил 1 июлгача сотилишини таъминласинлар ва тушган маблағларни республика бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотлар бўйича  республика бюджети даромадига, маҳаллий бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотлар бўйича  маҳаллий бюджет даромадига ўтказсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси билан биргаликда Ёқилғи-энергетика ресурсларини иқтисод қилиш республика комиссияси томонидан тасдиқланган 100 км йўл босишга ёнилғи сарфининг базис линия нормаларига ва мазкур қарор билан тасдиқланган автотранспорт воситалари йиллик лимити нормаларига амал қилган ҳолда бюджет ташкилотлари учун хизмат енгил автомобиль транспорти учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган газга лимитларни икки ҳафта муддатда қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар чекланган йўл босишга ва ёқилғи-энергетика ресурсларини сарфлашнинг белгиланган лимитига қатъий амал қилсинлар.


8. "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссияси ишчи органининг сўровномаси бўйича нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган газнинг белгиланган лимитдан ортиқча сарфланиши тўғрисидаги маълумотни кейинчалик ортиқча сарфланишга йўл қўйган корхоналарга жавобгарлик чоралари кўриш бўйича таклифлар киритиш учун тақдим этади.

9. Белгилансинки, белгиланган лимит доирасида хизматда фойдаланиш учун транспорт воситалари:

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан маблағ олувчи ташкилотлар томонидан - фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда;

Қорақалпоғистон Республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан маблағ олувчи ташкилотлар томонидан - тегишли равишда фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда сотиб олинади ёки ижара бўйича жалб этилади.

Бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар ҳар йили харажатлар сметаси ва штат жадвалларини рўйхатдан ўтказишда хизмат автомобиллари сони лимитларини ва уларни сақлаш харажатларини рўйхатдан ўтказишлари шарт.

10. Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган вазирликлар ва идораларнинг махсус автомобилларини таъминлаш ва улардан фойдаланишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.


10-1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ихтиёрида бўлган автомототранспорт воситалари, шунингдек, бошқа техника, агрегат ва ускуналар учун ёқилғи маҳсулотларини сарфлаш ва йиллик йўл босиш лимитлари ҳамда хизмат автомобиллари сони меъёрлари тегишлича ушбу давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик жамияти билан келишилган ҳолда белгиланади.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                 И. Каримов



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.



































Время: 0.1402
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск