Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Битта транспорт билан йўл босиш йиллик лимити ва бюджет ташкилотларининг навбатчи енгил автотранспортдан (махсус автотранспортдан ташқари) фойдаланиш нормативлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.04.1999 й. 154-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 2 апрелдаги

154-сон қарорига

2-ИЛОВА



Битта транспорт билан йўл босиш йиллик

лимити ва бюджет ташкилотларининг навбатчи

енгил автотранспортдан (махсус автотранспортдан

ташқари) фойдаланиш нормативлари тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган газ сотиш тизимини тартибга солиш, улардан фойдаланиш ва автотранспорт воситаларининг ишлатилиши устидан назоратни кучайтириш тўғрисида" 1998 йил 31 декабрдаги 542-сон қарорининг 2-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган ва қуйидаги йўл босиш йиллик лимитини белгилайди:

Хизмат кўрсатиш тури


Ишнинг

сменалиги

(соатларда)


Йиллик йўл

босиш, км


Ойлик йўл

босиш, км


Шахсан бириктирилган автотранспортда 2 сменада


14

36500

3320

Шахсан бириктирилган автотранспортда 1,5 сменада


10

27720

2520

Шахсан бириктирилган автотранспортда 1 сменада


7

24640

2240

Навбатчи автотранспортда 2 сменада


14

27720

2520

Навбатчи автотранспортда 1,5 сменада

10

24640

2240

Бунда йўл босиш йиллик лимити:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларига шахсан бириктирилган автотранспорт учун 54020 км (ойига - 4911 км) белгиланади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарларига ва ўринбосарларига шахсан бириктирилган автотранспорт учун 36036 км (ойига - 3276 км) белгиланади.

2. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, муассасалар, ташкилотлар ва ҳокимликларга (шаҳар ва туман ҳокимликлари бундан мустасно) ходимлар сонидан келиб чиққан ҳолда навбатчи машиналар учун қуйидаги нормативлар белгиланади:

Ходимлар сони


Автомобиллар сони


100 кишигача


1


100 дан 200 гача


2


200 дан 300 гача


3


300 ва ундан ортиқ


4


3. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари хизмат автотранспортининг белгиланган ойлик йўл босиш лимитларига қатъий амал қилишлари керак.


4. "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси бюджет ташкилотларининг автотранспортлари учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган газга лимитлар ажратишда Ёқилғи-энергетика ресурсларини иқтисод қилиш Ҳукумат комиссиясининг 1994 йил 28 октябрдаги қарори билан тасдиқланган 100 км йўл босишга ёқилғи сарфининг базис линия нормаларига ва автотранспорт воситаларининг мазкур Низомда кўрсатилган йўл босиш йиллик лимити нормаларига амал қилиши шарт.


5. Ўз автотранспорт воситаларини суюлтирилган ва сиқилган газга ўтказаётган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларни рағбатлантириш мақсадида уларга белгиланган йўл босиш лимитини 10 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорга оширишга рухсат этилади.


6. Бюджет ташкилотларига хизмат кўрсатувчи автокорхоналар раҳбарларига автотранспортнинг йўл босиши белгиланган лимитдан ошиб кетганда кўрсатиб ўтилган муассасалар ва ташкилотларга хизмат кўрсатиш учун автотранспорт воситаларини чиқариши тақиқланади.


7. Автокорхоналар раҳбарлари мазкур Низомнинг 6-бандини бузганлиги учун, чоракка белгиланган йўл босиш лимити ишлатиб бўлинганда хизмат кўрсатиш учун автомобиль беришни давом эттирсалар қонунчиликда белгиланган тартибда шахсан жавоб берадилар.


8. Вазирликларга, давлат қўмиталари ва идораларга, муассасалар ва ташкилотларга ҳар қайси хизмат автотранспорт воситаси бўйича чорак учун белгиланган лимитни муддатдан олдин фойдаланилганда, келгуси чоракнинг бошланишига қадар ундан фойдаланиш қатъий тақиқланади.


9. Автокорхоналар раҳбарлари чораклик йўл босиш лимити ишлатиб бўлинган автомобилларни аҳолига хизмат кўрсатиш учун такси сифатида фойдаланишга ҳақли.














































Время: 0.1854
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск