Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳайвонот дунёси тўғрисидаги қонунчилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2000 й. 7-сон "Тошкент ҳайвонот боғи коллекцияларини тўлдириш ва бойитиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.01.2000 й.

N 7




ТОШКЕНТ ҲАЙВОНОТ БОҒИ

КОЛЛЕКЦИЯЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ

ВА БОЙИТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Биологик ранг-барангликни сақлаш бўйича миллий стратегияси ва ҳаракатлар режаси тўғрисида" 1998 йил 1 апрелдаги 139-сон қарори ижросини таъминлаш, "Қизил китоб"га киритилган ҳайвонлар ва қушларнинг ноёб ва экзотик турлари коллекциясини яратиш ҳамда жамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент ҳайвонот боғига ўз коллекциясини бойитиш учун ҳайвонлар ва қушларни хорижий мамлакатларнинг ҳайвонот боғлари ва муассасалари билан иқтисодий жиҳатдан манфаатли айирбошлашга, шунингдек, уларни юридик ва жисмоний шахслардан беминнат равишда олишга рухсат берилсин.


2. Тошкент ҳайвонот боғи ҳайвонлар ва қушлар, озуқа, ем, витаминлар, ветеринария ва биологик препаратларни республика ҳудудига олиб киришда ундириладиган барча турдаги божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) 2000 йил 1 январдан бошлаб 5 йил муддатга истисно тариқасида озод қилинсин.

Ушбу имтиёз ҳисобидан тежалган маблағлар Тошкент ҳайвонот боғининг ҳайвонлар ва қушлар коллекцияларини тўлдириш ва бойитиш учун сарфланиши белгилаб қўйилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ў. Султонов





































Время: 0.2202
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск