Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.01.2000 й. 20-сон "Озон қатламини ҳимоя қилиш соҳасидаги шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.01.2000 й.

N 20


ОЗОН ҚАТЛАМИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

СОҲАСИДАГИ ШАРТНОМАЛАР БЎЙИЧА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХАЛҚАРО МАЖБУРИЯТЛАРИНИ

БАЖАРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Озон қатламини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 1985 йилги Вена конвенциясига (кейинги ўринларда Вена конвенцияси деб аталади) ва Озон қатламини бузувчи моддалар бўйича 1987 йилги Монреаль протоколига (кейинги ўринларда Монреаль протоколи деб аталади) биноан Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш ҳамда озонни бузувчи моддаларни чиқариб ташлашни тартибга солиш чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда ишлаб чиқилган Озонни бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш миллий дастури (кейинги ўринларда Миллий дастур деб аталади) 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


2. Миллий дастурда назарда тутилган лойиҳалар бўйича харажатларни маблағ билан таъминлаш асосан Глобал экологик жамғарма грантлари ҳисобига амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раисига Миллий дастурда назарда тутилган лойиҳаларни амалга оширишга оид ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқи берилсин.

4. Миллий дастурни амалга ошириш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштирувчи идоралараро комиссия таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси:

Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар бўлган маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда корхоналар ва ташкилотларнинг озонни бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатишга қаратилган ҳаракатларини рағбатлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин;

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан келишган ҳолда хўжалик юритувчи субъектларнинг озонни бузувчи моддаларга бўлган эҳтиёжи ва улардан фойдаланиши тўғрисидаги идоравий статистика ҳисоботини 2000 йил 1 январдан бошлаб жорий этсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Давлат Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар озонни бузувчи моддаларнинг ўрнини босувчи моддалардан фойдаланишга ўтиш соҳасида, айниқса маҳаллий ресурслардан фойдаланган ҳолда, истиқболли илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини ҳар томонлама қўллаб-қувватласинлар.

8. "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси оммавий ахборот воситаларида Миллий дастур мақсад ва вазифалари тушунтирилишини таъминласинлар, озонни бузувчи моддаларни сиқиб чиқариш ва уларни озон учун хавфсиз моддалар билан алмаштириш ишларининг боришини ёритсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича экспорт ва импорт қилинадиган махсус товарлар (ишлар ва хизматлар) рўйхати 5-иловага* мувофиқ тўлдирилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                               И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнида берилган.

































Время: 0.2211
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск