ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.01.2000 й. 30-сон "Корея Республикаси Ҳукуматининг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини жиҳозлаш учун берилаётган кредитидан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.01.2000 й.

N 30



КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР

ВА КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИНИ ЖИҲОЗЛАШ

УЧУН БЕРИЛАЁТГАН КРЕДИТИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Корея Республикаси Ҳукуматининг Иқтисодий ривожланиш бўйича ҳамкорлик жамғармаси (ЕDCҒ) томонидан 150 лицей ва касб-ҳунар коллежини замонавий ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш учун берилаётган имтиёзли кредитдан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Иқтисодий ривожланиш бўйича ҳамкорлик жамғармаси 25 йил муддатга, шу жумладан, 7 йил имтиёзли даврга йиллик фойдаси 2,5 фоиз бўлган 35,0 млн АҚШ долларига тенг миқдорда Корея вонидаги имтиёзли кредит ажратиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан кредит бўйича қарз олувчи ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредитга хизмат кўрсатиш бўйича молиявий агент ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими маркази ижро этувчи агент ҳисобланади;

асосий қарзни қайтариш, кредит бўйича воситачилик ҳақи ва фоизлар тўлаш билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири кредит олишга розилик нотасини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Корея Республикаси Ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Иқтисодий ривожланиш бўйича ҳамкорлик жамғармаси кредити ажратилиши тўғрисидаги битимни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Экспорт-импорт банки ўртасидаги Кредит битимини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иктисодий фаолият миллий банки Корея Ҳукумати томонидан ажратилаётган кредит маблағларидан фойдаланиш, унга хизмат кўрсатиш ва уни қайтариш юзасидан Кореянинг Экспорт-импорт банки билан агентлик битими тузсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими маркази Кредит битими имзолангандан кейин икки ҳафта муддатда мазкур Битим доирасида асбоб-ускуналар етказиб бериш юзасидан белгиланган тартибда контрактлар тузсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ўн кун муддатда кўрсатиб ўтилган кредит битими доирасидаги импорт контрактлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Корея Республикасининг Экспорт-импорт банки билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўртасидаги кредит битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


8. Мазкур кредит битими доирасида етказиб берилаётган ўқув-кўргазмали қўлланмалар, ўқитишнинг техник воситалари ва лаборатория асбоб-ускуналари божхона тўловларидан озод қилинсин, божхона йиғимлари бундан мустасно.


9. Кредитни қайтариш жадвали иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


10. Жалб қилинаётган кредитдан ва унинг ҳисобига сотиб олинаётган асбоб-ускуналардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирига юклансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ижро этувчи агентликларнинг буюртманомалари бўйича мазкур лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий ташкилотларнинг вакиллари ва фуқароларга тўлов ундирилмасдан виза берилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасида яшаш жойида рўйхатдан ўтказиш йиғимлари тўлашдан озод қилсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва К.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.











































Время: 0.1469
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск