Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан таъминланадиган ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоботлари ва баланслари тўғрисида Низом (АВ томонидан 13.02.2001 й. 1005-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлигининг 22.01.2001 й. 13-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2001 йил 13 февралда 1005-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирининг

2001 йил 22 январдаги

13-сон буйруғига

ИЛОВА



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан

таъминланадиган ташкилотларнинг бухгалтерия

ҳисоботлари ва баланслари тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом "Бюджет тизими тўғрисида", "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида ишлаб чиқилган ва юридик шахс мақомига эга бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан таъминланадиган ташкилотлар, шунингдек вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар бошқармалари (бўлимлари), марказий шаҳар ва туман касалхоналари ҳамда бошқа бюджет маблағларини  олувчилар (бундан кейин - ташкилотлар) томонидан бухгалтерия ҳисоботлари ва балансларини тузиш тартибини белгилайди.



1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Бюджет бўйича ва бюджетдан ташқари маблағларга доир хўжалик операциялари, шунингдек капитал қўйилмалар бўйича харажатлар сметалари ижросининг бухгалтерия ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ юритилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан таъминланадиган ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботига услубий раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги амалга оширади.

Ўзбекистон Республикасининг вазирлик ва идоралари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишиб, зарур ҳолларда белгиланган тартибда ўз тизимидаги ташкилотларда, улар фаолиятининг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўйича умумий қоидаларни қўллаш тартиби тўғрисида ҳужжатлар чиқариши мумкин.

3. Ташкилотлар харажатлари сметаларининг ижроси тўғрисидаги бухгалтерия ҳисоботининг намунавий ва ихтисослаштирилган шакллари ҳамда ушбу шаклларни тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.

4. Капитал қўйилмалари ва уларни молиялаш манбалари ташкилотлар балансида ҳисобга олинади.

5. Ташкилотлар раҳбарлари ва уларнинг бухгалтерия хизматлари, марказлаштирилган бухгалтерияларнинг бош бухгалтерлари бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг тўлиқ ҳамда ишончли бўлиши, ўз тизими ташкилотлари томонидан харажатлар сметалари ижроси устидан раҳбарликни амалга оширадилар ва жавобгар бўладилар.

6. Ташкилотлар ва марказлаштирилган бухгалтерияларни йўриқномалар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан таъминлашни, агар қонун ҳужжатларида бошқа нарса кўзда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирлик ва идоралари, ҳокимликларнинг бошқармалари (бўлимлари), бошқарувнинг бошқа юқори турувчи органлари амалга оширадилар.

Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва белгиланган шакллар бўйича ҳисоботлар тузиш учун ваколатли органлар томонидан тасдиқланган бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари бланкларини тайёрлашни (харид қилишни), тегишли моддий-техника базаси мавжуд бўлганида, бюджет ташкилотлари мустақил равишда амалга оширишлари мумкин.



2-§. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБОТЛАРИ

ВА БАЛАНСЛАРИНИ ТАҚДИМ

ЭТИШ ВА ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ


7. Республика бюджетидан таъминланадиган ташкилотлар ойлик, чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботларини (бундан кейин - ҳисоботлар), чораклик ва йиллик ҳисоботларга балансларни илова қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли буйруқлари билан белгиланган муддатларда ва манзилларга тақдим этадилар.

8. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан, вилоят, шаҳар ва туман бюджетларидан таъминланадиган ташкилотлар ойлик ҳисоботлар, чораклик ва йиллик ҳисоботлар ҳамда

...
Время: 0.1575
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск