ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2000 й. 493-сон "Коммунал хизмат кўрсатиш тизими фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.12.2000 й.

N 493


КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

ТИЗИМИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коммунал хизматни бошқариш тизимини янада ислоҳ қилиш тўғрисида” 2000 йил 19 декабрдаги ПФ-2791-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмасининг, туман (шаҳар) коммунал фойдаланиш бошқармасининг намунавий ташкилий тузилмаси ва бошқарув аппарати тузилмаси 4 ва 5-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.

2. “Ўзкоммунхизмат” агентлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда, белгиланган тартибда:

хўжалик ҳисобидаги “Бошсувоқова” бош бошқармаси ва Хўжалик ҳисобидаги коммунал объектларни капитал қуриш бош бошқармаси базасида Минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш бош дирекциясини ташкил этсин;

6-иловага мувофиқ корхоналар ва ташкилотларни қайта ташкил этсин, янги ташкил этилган корхоналарни Минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш бош дирекцияси таркибига киритсин;

хўжалик ҳисобидаги “Бошкоммунгаз” бош бошқармасини “Бошкоммунгаз” корхонасига, унинг таркибий бўлинмаларини эса юридик шахс мақоми билан шўъба корхоналарга айлантирсин;

идоравий мансублигидан қатъи назар, коммунал мақсадлардаги барча газ қувурлари тармоқларининг “Бошкоммунгаз” корхонасининг шўъба корхоналари балансига бепул берилишини ташкил қилсин;

“Ўзкоммунхизмат” агентлиги тўғрисидаги Низом лойиҳасини ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси тўғрисидаги Намунавий низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, “Ўзбекгазқурилиш” (Қарши шаҳри), “Қуватаъмирлашмеханика” ва “Қўқон ишлаб чиқариш комбинати” акциядорлик жамиятларининг фаолияти тегишли равишда Қашқадарё ва Фарғона вилояти ҳокимликлари томонидан мувофиқлаштирилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигини қайта ташкил этиш бўйича махсус комиссия, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси белгиланган тартибда икки ой муддатда:

тугатиладиган “Ўзкоммуниссиқликэнергиятаъмирлаш” бошқармаси-нинг ҳамда “Коммуналчи” тажриба-экспериментал корхонасининг мол-мулки базасида “Ўзкоммуниссиқликтаъмир” очиқ акциядорлик жамиятини ташкил этсинлар;

“Ўзкоммунмаштаъминот” ишлаб чиқариш бирлашмасини очиқ акциядорлик жамиятига айлантирсинлар;

7-иловага мувофиқ рўйхат бўйича акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлатга тегишли пакетларини белгиланган тартибда танлов асосида ишончли бошқарувга берсинлар.

6.

Агентлик таркибига кирувчи давлат корхоналари ва ташкилотлари раҳбарлари Агентлик Бош директори томонидан, Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тайинланадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари ва ташкилотларига ҳамда Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмасига раҳбарлик қилиш, тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг коммунал хизмат кўрсатишни ривожлантириш учун масъул бўлган ўринбосарлари зиммасига юклансин.

7. Белгилаб қўйилсинки, “Ўзкоммунхизмат” агентлиги, Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси, бошқарув аппаратларининг таъминоти уларнинг таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг ҳар ойдаги ажратмалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар ҳисобига амалга оширилади.

8. “Ўзкоммунхизмат” агентлигининг белгиланган тартибда ўз ваколатлари доирасида чиқарган норматив ҳужжатларининг барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий эканлиги белгилаб қўйилсин.


9. “Ўзкоммунхизмат” агентлиги Тошкент шаҳар, Ниёзбек йўли кўчаси, 1-уйга жойлаштирилсин.

Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги “Ўзкоммунхизмат” агентлигини зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



*) 1, 2, 3, 4, 5-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 21 декабрдаги

493- сон қарорига

6-ИЛОВА



Минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш

ва уларни ривожлантириш бош дирекцияси

таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субъектлар

Т/р

Хўжалик юритувчи субъектнинг

номи ва жойлашган жойи


Базасида хўжалик юритувчи субъект

ташкил этиладиган ташкилотлар


1.

Туямўйин Нукус минтақалараро сув қувуридан фойдаланиш ва уни ривожлантириш бошқармаси, Нукус ш.


Туямўйин-Нукус сув қувуридан фойдаланиш бошқармаси билан Туямўйин-Нукус минтақа-лараро сув қувурини қуриш дирекциясини бирлаштириш


2.

Туямўйин-Урганч минтақалараро сув қувуридан фойдаланиш ва уни ривожлантириш бошқармаси, Урганч ш.


Туямўйин-Урганч сув қувуридан фойдаланиш бошқармаси билан Туямўйин-Урганч минта-қалараро сув қувурини қуриш дирекциясини бирлаштириш


3.

Дамхўжа минтақалараро сув қувуридан фойдаланиш ва уни ривожлантириш бошқармаси, Бухоро ш.


Дамхўжа сув қувуридан фойдаланиш бошқармаси билан Дамхўжа минтақа-лараро сув қувурини қуриш дирекциясини бирлаштириш


4.

Деҳқонобод минтақалараро сув қувуридан фойдаланиш ва уни ривожлантириш бошқармаси, Гулистон ш.


Деҳқонобод сув қувуридан фойдаланиш бошқармаси билан Деҳқонобод минта-қалараро сув қувурини қуриш дирекциясини бирлаштириш


5.

Жиззах вилояти минтақалараро сув қувурларини қуриш дирекцияси, Жиззах ш.


Жиззах вилоятидаги сув қувурларини қуриш бўйи-ча мавжуд дирекция


6.

Ихтисослашган таъмирлаш-бутлаш корхонаси, Тошкент вилоятидаги Эшонгузар шаҳарчаси


Хўжалик ҳисобидаги “Бошсувоқова” бош бошқармасининг ишлаб чиқариш-техникавий бутлаш бошқармаси билан ихтисослашган таъмирлаш-бутлаш ишлаб чиқариш бошқармасини бирлаштириш


Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 21 декабрдаги

493- сон қарорига

7-ИЛОВА



Акцияларининг давлат пакетлари ишончли

бошқарувга бериладиган акциядорлик жамиятлари

РЎЙХАТИ

1.

“Ангренгазмаш” ОАЖ, Ангрен ш.


2.

“Фарғона газ аппаратлари заводи” ОАЖ, Фарғона ш.


3.

“Газавтоматика” ОАЖ, Тошкент ш.

4.

“Коммуналчи” ОАЖ, Самарқанд ш.


5.

“Коммуналсозловчи” ОАЖ, Тошкент ш.


6.

“Ўзбекгазсувқурилиш” ОАЖ, Тошкент ш.


7.

“Ўзкоммунмаштаъминот” ОАЖ, Тошкент ш.


8.

“Ўзкоммуниссиқликтаъмир” ОАЖ, Тошкент ш.


9.

“Ўзбекгазқурилиш” ОАЖ, Қарши ш.

10.

Қуватаъмирлашмеханика” ОАЖ, Қува ш.


11.

Қўқон ишлаб чиқариш комбинати” ОАЖ, Қўқон ш.


Изоҳ. 1-8-тартиб рақамларидаги акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлат пакетларини ишончли бошқарувга бериш “Ўзкоммунхизмат” агентлиги билан, 9-11-тартиб рақамларидаги акциядорлик жамиятлариники тегишли равишда Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари билан келишган ҳолда амалга оширилади.

































Время: 0.1552
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск