Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Халқаро ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.01.2000 й. 6-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 10 январдаги

6-сон қарорига

ИЛОВА


Халқаро ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси

бадалларини тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Халқаро ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш халқаро шартномалар ва битимлар, шунингдек, халқаро ҳуқуқларда ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотларга кириши ёки қўшилиши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.


2. Давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро даражаларда халқаро шартномаларга қўшилиш бўйича қарорлар қабул қилиш тартиби "Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тартибга солинади.

3. Ушбу Низом Ўзбекистон аъзоси бўлган халқаро ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш тартибини белгилайди.


4. Бадалларни тўлаш давлат бюджети маблағлари ҳамда халқаро шартномалар (битимлар) қатнашчилари бўлган Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг ўз маблағлари ҳисобига, шу жумладан, хорижий валютада амалга оширилади. Бадалларни тўлашга мўлжалланган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг ички валюта бозорида белгиланган тартибда конвертация қилинади.



II. БАДАЛЛАРНИ ТЎЛАШГА

БУЮРТМАНОМАЛАР

БЕРИШ ТАРТИБИ


5. Халқаро ташкилотларга бадаллар тўловчи вазирликлар ва идоралар келгуси молия йилида бадалларни тўлаш юзасидан буюртманомаларни аъзолик ҳақидаги ҳужжатлар нусхаларини, келгусида халқаро ташкилотда қатнашишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги асословчи материалларни илова қилган ҳолда, аъзоликдан олинадиган иқтисодий ва бошқа фойдаларни, тўловлар бўйича қарзни ва бошланадиган молия йилидаги тўловлар суммасини кўрсатиб, 1 сентябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ва Молия вазирлигига киритадилар.

Халқаро ташкилотларга ўз маблағлари ҳисобидан бадал тўловчи вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ва Молия вазирлигига, тўловлар суммасини кўрсатган ҳолда, халқаро ташкилотларга бадал ўз вақтида тўланганлиги тўғрисида тасдиқнома тақдим этадилар.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Халқаро валюта жамғармасига, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкига, Осиё тараққиёт банкига, Европа тикланиш ва тараққиёт банкига ва бошқа халқаро молиявий ташкилотларга бадаллар тўлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Молия вазирлигига ва Ташқи ишлар вазирлигига хулосалар тақдим этадилар.


6. Буюртманомалар бериш муддатлари тамом бўлгандан кейин бадал тўлаш масалалари кўриб чиқилмайди.



III. БАДАЛЛАР ТЎЛАШ ТАРТИБИ


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 15 сентябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига халқаро ташкилотларга аъзолик бадаллари тўловлари бўйича таклифлар юзасидан ахборотни тўловлар суммаси бўйича асослашлар билан, ташкилотда қатнашишнинг мақсадга мувофиқлигини, аъзоликдан олинадиган иқтисодий ва бошқа фойдани, мавжуд қарздорликнинг оқибатларини кўрсатган ҳолда тақдим этади.

Бошланган молиявий йилда бадал тўланиши зарур бўлган халқаро ташкилотлар рўйхати (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда бадаллар тўлаш асослари, уларни тўлаш манбалари, тўловлар суммаси, тўлаш муддатлари, бадал тўловчи вазирликлар ва идоралар кўрсатилган, шунингдек, бюджет ажратмалари ёки ўз манбалари суммаси Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ҳамда хорижий валютага конвертация қилиш эҳтиёжи аниқланган ҳолда тузилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгуси молия йилида тўлов валютасида ва АҚШ долларидаги эквивалентда бадал тўлаш ҳажми ва маблағ билан таъминлаш манбалари юзасидан умумлаштирилган Рўйхат тузади.

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда 1 октябргача Рўйхатни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.

10. Рўйхат Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан тасдиқланади, кейинчалик бюджет прогнозига ва келгуси молия йилида республиканинг йиғма валюта балансига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ва Молия вазирлигига юборилади.

11. Бадаллар тўлаш бўйича тўловларнинг бажарилиши келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети прогнози ва Ўзбекистон Республикасининг йиғма валюта баланси тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқлангандан кейин амалга оширилади.


12. Давлат бюджети ва йиғма валюта балансининг тасдиқланган параметрлари доирасида бадаллар тўлаш прогнозига тузатишлар киритиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Молия вазирлиги билан келишилган таклифлари асосида фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра амалга оширилади.


13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасига ва Ташқи ишлар вазирлигига халқаро ташкилотларга бадаллар тўлашнинг бажарилиши бўйича тўлиқ ахборот тақдим этади.













































Время: 0.0161
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск