Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2000 й. 74-сон "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.03.2000 й.

N 74



"СОҒЛОМ АВЛОД УЧУН" ҲУКУМАТГА

ҚАРАШЛИ БЎЛМАГАН ХАЛҚАРО ХАЙРИЯ

ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Соғлом авлод" давлат дастурини амалга оширишда "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг фаол қатнашиши учун шарт-шароитлар яратиш, Жамғарма функциялари кенгайганлигини ҳисобга олган ҳолда унинг моддий ва маънавий базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг муҳим вазифалари деб ҳисоблансин:

"Соғлом авлод" давлат дастури бажарилишини таъминлаш учун зарур маблағлар ва ресурсларни сафарбар қилиш, жамоатчиликни, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларини унга фаол жалб қилиш;

"Соғлом авлод" давлат дастурининг мақсадлари ва мазмунини, она ва бола соғлигини мустаҳкамлашни, соғлом авлодни шакллантириш ва тарбиялашда оиланинг ролини кучайтиришни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишни ташкил этиш;

хорижий ва мамлакатимиз ҳомийларининг мурувват хайрия ёрдами маблағларини жалб қилиш ва тўплаш ишларини фаол олиб бориш;

жамоат ва нодавлат тузилмаларининг соғлом авлодни шакллантиришга қаратилган, она ва бола соғлигини муҳофаза қилиш билан боғлиқ вазифаларни ҳал этишга доир саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш;

аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига, энг аввало кўп болали оилаларга, камқонлик касаллигига дучор бўлган аёлларга, ногирон болаларга ҳамда болалар, меҳрибонлик уйлари ва интернатларда тарбияланаётган болаларга мурувват ёрдами кўрсатиш;

она ва бола соғлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни тарбиялаш ишида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштириш.


2. "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг тузилмасига ва унинг Васийлик кенгаши таркибига 1 ва 2-иловаларга мувофиқ розилик берилсин.

Васийлик кенгашига:

Жамғарманинг моддий-техника ва молиявий негизи мустаҳкамланишида, "Соғлом авлод" давлат дастурини амалга ошириш бўйича Жамғармага юкланган функциялар рўёбга чиқарилишида унга ҳар томонлама кўмаклашиш;

Жамғарма томонидан сафарбар қилинаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назорат қилинишини таъминлаш, Жамғарма бошқаруви раиси ва унинг тузилмаларининг жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларини ҳар чоракда эшитиш тавсия қилинсин.


3. Қуйидагилар:

"Соғлом авлод учун" жамғармаси марказий аппарати ва унинг минтақавий филиаллари тузилмаси 3 ва 4-иловаларга мувофиқ;

"Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Жамғарма бошқаруви раиси мақомига кўра Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарига, жамғарма минтақавий филиаллари раҳбарлари эса - соғлиқни сақлаш минтақавий органлари раҳбарлари ўринбосарларига тенглаштирилсин.

"Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасига Жамғарма ҳузурида Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этиш, унинг таркибига амалиётчи мутахассислар, тиббиёт ўқув юртларининг олимлари ва ўқитувчиларини киритиш тавсия қилинсин.

Белгилансинки, Жамғарма аппарати ва унинг минтақавий филиаллари сарф-харажатлари Жамғарманинг ўз маблағлари ҳисобига қопланади.


4. "Соғлом авлод учун" жамғармасининг асосий пул маблағлари:

Жамғарма қатнашчиларининг пул бадаллари;

бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳамда ҳам Ўзбекистон Республикаси резидентлари, ҳам Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек халқаро ташкилотларнинг ҳомийлик маблағлари;

Жамғарма фаолиятидан олинган даромадлар, шунингдек, Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш мақсадида у томонидан таъсис этилган корхоналар ва ташкилотларнинг даромадлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилиши маълумот учун қабул қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда:

2000 йил I чораги якунларидан бошлаб ҳар чоракда "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасига бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобига қўшимча маблағлар йўналтирилишини назарда тутсин, ушбу маблағлар "Соғлом авлод" давлат дастурини амалга оширишга мақсадли йўналтирилсин;

икки ҳафта муддатда Жамғарманинг кўрсатиб ўтилган қўшимча маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

"Соғлом авлод учун" жамғармасини у устав вазифаларини ҳал этишида доимий равишда самарали қўллаб-қувватласинлар;

бир ой муддатда Жамғарманинг минтақавий филиалларини мослаштирилган биноларда жойлаштириш, уларни филиаллар ўз функцияларини бажариши учун мебель ҳамда зарур техника ва алоқа воситалари билан жиҳозлаш чора-тадбирларини кўрсинлар.


7. Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига, "Маҳалла" ва "Камолот" жамғармаларига, "Оила" марказига, хотин-қизлар қўмиталарига ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари ва жамғармаларга "Соғлом авлод" давлат дастурининг амалга оширилишини таъминлашда "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси билан фаол ўзаро ҳамкорлик қилиш тавсия қилинсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 3 июндаги 268-сон қарорининг 1-3, 9-бандлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 28 октябрдаги 524-сон қарорининг 7-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, идоравий меъёрий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштириш тўғрисида таклиф киритсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 4 мартдаги

74-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган

халқаро хайрия жамғармаси марказий аппарати

ТУЗИЛМАСИ

Лавозимлар


Ходимлар

сони


Раҳбарият



Бошқарув раиси - Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари


1

Ижрочи директор


1

Кадрлар бўйича инспектор


1

Оналик ва болалик бўлими



Бўлим бошлиғи


1

Бош мутахассис


1

Етакчи мутахассис


1

Мурувват ёрдами бўлими



Бўлим бошлиғи


1

Бош мутахассис


1

Етакчи мутахассис


1

Ташкилий-услубий бўлим



Бўлим бошлиғи


1

Бош мутахассис


1

Етакчи мутахассис


2

Маблағлардан мақсадли фойдаланилишини молиявий назорат қилиш

бўлими



Бўлим бошлиғи


1

Бош мутахассис


1

Етакчи мутахассис


1

Бухгалтерия



Бош бухгалтер


1

Бухгалтер


1

Жами:


18

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 4 мартдаги

74-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли

бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси

минтақавий филиалининг

ТУЗИЛМАСИ

Лавозимлар


Ходимлар

сони


Директор


1

Бош мутахассис - "Соғлом авлод" давлат дастурини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи


1

Етакчи мутахассис (молиячи)


1

Бухгалтер


1

Жами:


4

Изоҳ: минтақавий филиалларга юкланган функцияларни Тошкент шаҳри бўйича Жамғарма марказий аппарати бажаради.









































Время: 0.2038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск