ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Давлат мукофотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.03.2000 й. 80-сон "Зулфия номидаги давлат мукофотини бериш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.03.2000 й.

N 80



ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ

МУКОФОТИНИ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги "Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармонига биноан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика хотин-қизлар қўмитаси қошидаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг таклифларига асосан, аъло ҳулқи, зукколиги, донолиги, ташаббускорлиги билан ноёб истеъдодини намоён этаётган ҳамда адабиёт, маданият, санъат, Фан ва таълим соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан иловага мувофиқ иқтидорли қизларга Зулфия номидаги Давлат мукофоти берилсин.


2. Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8 Март хотин-қизлар байрамига бағишлаб ўтказиладиган тантанада совриндорлик ёрлиқлари ва нишонлари топширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д. Ғуломова зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 6 мартдаги

80-сон қарорига

ИЛОВА



Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан

тақдирланган шахслар

РЎЙХАТИ

Мустапаева Гульмира

Кошкарбаевна


-

Нукус шаҳридаги 37-лицейнинг 11-синф ўқувчиси


Сотқинова Жамила

Инобиддиновна


-

Андижон вилояти Избоскан тумани 6-сонли гимназиянинг инглиз ва урду тили ўқитувчиси


Орипова Ирода

Талабовна


-

Бухоро вилояти Пешку тумани 11-мактаб кутубхона мудири


Муродова Сайёра

Собировна


-

Жиззах Давлат педагогика институти биология кафедрасининг ўқитувчиси


Эргашева Гулҳаё

-

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри Амир Темур номидаги гимназиянинг 7-синф ўқувчиси


Рўзиева Феруза

Усмоновна


-

Навоий вилояти Навоий шаҳар 13-мактабнинг 11-синф ўқувчиси


Маҳмудхўжаева Зулхумор

Юнусовна


-

Наманган мухандислик иқтисодиёт институтининг 4-курс талабаси


Тожиева Розия

-

Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани 6-сон қишлоқ кутубхонаси мудири


Қурбонова Нодира

Аҳмаджоновна


-

Сирдарё вилояти Сирдарё тумани 41-мактабнинг 6-синф ўқувчиси


Махмараимова Шоҳиста

Тўхташевна


-

Сурхондарё вилояти "Жарқўрғон ҳақиқати" газетасининг мухбири


Тўлабоева Рухсора

Сайфуллаевна


-

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани 14-мактабнинг 10-синф ўқувчиси


Абдуллаева Ойдин

Ўтамуродовна


-

Тошкент Давлат консерваторияси аспиранти, мусиқий-назарий фанлар ўқитувчиси


Содиқова Дилфуза

Акрамжоновна


-

Фарғона вилояти Марғилон шаҳри "Истиқбол" номли гимназиянинг 11-синф ўқувчиси


Жуматова Дилрабо

Аминбаевна


-

Хоразм вилояти Янгиариқ тумани 1-мактабнинг 9-синф ўқувчиси


               































Время: 0.1764
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск