Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.03.2000 й. 94-сон "Тарихий шахслар номидаги ва бошқа мукофотларни таъсис этишни тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.03.2000 й.

N 94




ТАРИХИЙ ШАХСЛАР НОМИДАГИ ВА БОШҚА

МУКОФОТЛАРНИ ТАЪСИС ЭТИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Кейинги йилларда улуғ аждодларимизнинг тарихий меросини ўрганиш, буюк алломалар номини абадийлаштириш борасида кўпгина ишлар амалга оширилди. Хусусан, халқимизнинг шону шавкатини жаҳонга танитган ва миллий ғуруримиз тимсоли бўлган Абу Райхон Беруний, Алишер Навоий, Камолиддин Беҳзод, Абдулла Қодирий, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари таъсис этилиб, республика фани, маданияти, санъати ва адабиётига салмоқли ҳисса қўшаётган ижодкорлар мазкур мукофотлар билан тақдирланиб келмоқда.

Бироқ сўнгги вақтларда ҳокимликлар, айрим идора ва ташкилотлар томонидан бу эзгу мақсаднинг ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий моҳиятини етарли даражада англаб етмасдан, чуқур ўйламасдан, масъулиятсизлик билан тарихий шахслар номида ва бошқа турли мукофотлар таъсис этиш ҳоллари рўй бермоқда. Улуғ аждодларимизнинг мўътабар номларини, уларнинг тарихий ва миллий аҳамиятини муайян бир ҳудуд доирасида чеклашдек нохуш кўринишларга йўл қўйилмоқда. Баъзи бир ўринсиз ташаббускорлик асосида амалдаги қонунларга номувофиқ тарзда жойларда қабул қилинаётган бу борадаги қарорлар мукофотларнинг рағбатлантирувчи моҳиятининг бузилишига, майдалашиб кетишига сабаб бўлмоқда.

Шу каби ҳолатларни ҳисобга олиб, тарихий шахслар номидаги ва бошқа мукофотлар таъсис этишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳокимлик, идора ва ташкилотларнинг тарихий шахслар номидаги ва бошқа мукофотларни таъсис этиш бўйича фаолияти қайтадан кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат мукофотлари тўғрисида"ги Қонунига ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мослаштирилсин.


2. Ҳокимлик, идора ва ташкилотлар томонидан тарихий шахслар номидаги ва бошқа мукофотларни таъсис этишга оид масалаларни Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий мажмуа билан келишилган ҳолда ҳал қилиш тартиби жорий этилсин.


3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



























Время: 0.2049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск