ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Педагог кадрлар. Ишга қабул қилиш. Аттестация /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.02.2015 й. 32-сон "Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги" танлови тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.02.2015 й.

N 32


"ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ЭНГ

ЯХШИ ПЕДАГОГИ" ТАНЛОВИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, юқори малакали педагог кадрларни аниқлаш ва тақдирлаш, уларнинг фаолияти нуфузини янада ошириш, ўқитишнинг инновацион технологияларини кенг оммалаштириш, педагогик фаолиятда соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини яратиш, олий таълим муассасалари педагогларининг касбий равнақини рағбатлантириш ва маҳоратини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларнинг:

ҳар йили "Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги" умумреспублика танловини (кейинги ўринларда танлов деб аталади) ўтказиш;

танловни икки босқичда: олий таълим муассасаси босқичида ҳар бир олий таълим муассасасида ва республика босқичида ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар танловни ўтказишнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

а) биринчи - олий таълим муассасаси босқичида:

танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган ўқув-методик, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий материалларни қабул қилиш ва таҳлил этиш;

танлов иштирокчилари томонидан очиқ дарслар ўтказилишини ташкил этиш ва уларнинг сифатини баҳолаш;

ғолибларни аниқлаш ва уларга танловнинг республика босқичида қатнашиши учун тавсияномалар бериш;

б) иккинчи - республика босқичида:

танлов иштирокчиларининг олий таълим муассасалари томонидан тақдим этилган тавсия ҳужжатлари ва тақдимот материалларини қабул қилиш ва таҳлил этиш;

танлов иштирокчилари томонидан тайёрланган материаллар тақдимотини ташкил этиш ва ўтказиш;

номинациялар бўйича танлов иштирокчиларини баҳолаш ва ғолибларини аниқлаш;

танлов ғолибларининг моддий ва маънавий рағбатлантирилишини ташкил қилиш;

танловнинг ўтиши ва натижаларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этиш.


3. "Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги" танлови тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2015 йилдан бошлаб, танловнинг юқори ташкилий даражада ўтказилиши учун амалий чора-тадбирларни таъминласин.


5. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 2 март, 8-сон, 94-модда























Время: 0.2221
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск