язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.1998 й. 263-сон "Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.06.1998 й.

N 263




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАРНИ ДАВЛАТ

РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги янги тахрирдаги Қонунга мувофиқ ҳамда диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш Қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мазкур Қоидаларни қўллаш тартиби тўғрисида тушунтириш бериш ҳуқуқи берилсин.

Рўйхатда бўлган барча диний ташкилотлар, шунингдек, уларнинг таркибий бўлинмалари Қоидаларда назарда тутилган тартибда 1998 йил 15 августга қадар рўйхатдан ўтишлари зарур деб топилсин.

Қайта рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотлар ва уларнинг таркибий бўлинмалари фаолияти тўхтатиб қўйилиши белгилаб қўйилсин.


2. Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказганлик учун йиғимлар миқдори 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома йўқотиб қўйилган ҳолларда гувоҳнома дубликати (нусхаси) берилиши рўйхатга олиш йиғимининг 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади;

қайта рўйхатдан ўтказишдаги йиғимлар рўйхатдан ўтказишдаги йиғим миқдорида амалга оширилади;

диний ташкилотни рўйхатдан ўтказишда ёки қайта рўйхатдан ўтказишда тақдим этилган устав ва бошқа ҳужжатлар қонунчилик талабларига зид бўлса ёки соҳта маълумотлар берилган тақдирда рўйхатдан ўтказиш йиғими суммаси қайтариб берилмайди;

диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилган ёки бу ҳақдаги ариза инобатсиз қолдирилган ҳолларда уч ой муддат ўтгач уставини рўйхатдан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги ариза билан такроран мурожаат бошланиши мумкин. Бундай ҳолларда рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим умумий асосларда амалга оширилади;

таъсис ҳужжатларида амалдаги қонунчилик ва “Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш” Қоидалари талаблари бузилган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган диний ташкилотга энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида жарима солишга ҳақлидир;

мазкур қарорга мувофиқ ундирилган йиғимлар белгиланган тартибда Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.

4. Вазирликлар ҳамда идоралар Ўзбекистон Республикасининг янги тахрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунига асосан ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишни ва ушбу Қонунга зид бўлган нормаларни бекор қилишни таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 18 декабрдаги 313-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 20 июндаги

263-сон қарорига

2-ИЛОВА



Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан

ўтказганлик учун йиғимлар миқдори

Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний ўқув юртлари


энг кам ойлик иш ҳақининг

100 баравари миқдорида


Бошқа диний ташкилотлар


энг кам ойлик иш ҳақининг

50 баравари миқдорида