ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқаролик / Паспорт ва виза тизими /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.01.2011 й. ПФ-4262-сон "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.01.2011 й.

N ПФ-4262


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ПАСПОРТ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 23 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4117-сонли Фармонига мувофиқ ҳамда замонавий халқаро стандартлар ва талабларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳаракатланиш ҳужжатларини расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги бўлмаган шахсларининг биометрик ҳаракатланиш ҳужжати тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралда қабул қилинган ПФ-2240-сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низом, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг амалдаги паспорти ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома 2015 йил 31 декабргача ҳақиқийлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хўжаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (М. Ҳазратқулов) оммавий ахборот воситаларида (матбуот, телевидение, радиоэшиттириш) фуқаролар ўртасида мазкур Фармоннинг асосий қоидаларини кенг тарғиб қилиш бўйича чиқишлар ва мавзуга оид кўрсатувлар тайёрлашни таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (Э. Ғаниев) белгиланган тартибда хорижий давлатлар ҳукуматларини, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотини ва Халқаро стандартлаштириш ташкилотини Ўзбекистонда миллий паспорт тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида хабардор қилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Б. Матлюбов) Адлия вазирлиги (Р. Муҳитдинов) ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиққан ҳолда тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

7. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



" Халқ сўзи", 2011 йил 6 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 1-2-сон, 2-модда.


































































Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск