ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқаролик / Паспорт ва виза тизими /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 01.05.2010 й. 250-сон "Тошкент шаҳрига Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудларидан келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинча қайддан ўтиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

01.05.2010 й.

N 250


ТОШКЕНТ ШАҲРИГА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

БОШҚА ҲУДУДЛАРИДАН КЕЛГАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИНИНГ ВАҚТИНЧА

ҚАЙДДАН ЎТИШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА



"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонуннинг 25-моддасини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-2240-сонли Фармони талабларини самарали бажариш, Тошкент шаҳрига Республиканинг бошқа ҳудудларидан келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларинииг вақтинча қайддан ўтиш жараёнларини тартибга солиш мақсадида,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Туман ҳокимликлари:

Туман ҳокими раислигида аъзолари - туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, туман прокурори, туман Миллий ҳавфсизлик хизмати (келишилган ҳолда), туман "Маҳалла" жамғармаси раисидан иборат таркибда, туман ИИБ ХЧК ва ФБ бошлиғи котиблигида Тошкент шаҳрига Республиканинг бошқа ҳудудларидан келган ва вақтинча қайддан ўтиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мурожаатларини кўриб чиқувчи махсус комиссиялар тузилсин.


2. Туман ҳокимлари ҳузурида тузилган махсус комиссиянинг асосий вазифалари ва ваколатлари этиб қуйидагилар белгилансин:

- Тошкент шаҳрига Республиканинг бошқа ҳудудларидан келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинча қайддан ўтиш ҳақидаги мурожаатларини кўриб чиқиш;

- Бу тоифадаги мурожаатларни кўриб чиқишда "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига қатьий амал қилиш;

- мавжуд кўп қаватли ҳамда якка тартибдаги уйларда вақтинча рўйхатдан ўтган фуқароларнинг вақтинча рўйхатдан ўтганлик ҳолатини мунтазам таҳлил қилиб бориш;

- Тошкент шаҳрига Республиканинг бошқа ҳудудларидан келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинча қайддан ўтиш ҳақидаги мурожаатлари бўйича рухсат бериш ёки рад этиш ҳақида хулосалар қабул қилиш ва хулосани Комиссия котиби орқали фуқароларга етказиш;

- Бу тоифадаги мурожаатларни кўриб чиқишда лозим топилганда, тегишли идоралардан зарур бошқа маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш;

- Мурожаатлар юзасидан қабул қилинган ўз қарорлари ижросини назорат қилиш;

- Ўз ваколатлари доирасида паспорт тизими билан боғлиқ бошқа вазифаларни бажариш.


3. Туман ҳокимлари, туман ИИБ бошлиқлари, ИИБ Хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси (А.Агзамов):

Белгилаб қўйилсинки, Тошкент шаҳрига хорижий давлатлардан келган ва вақтинча қайддан ўтиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-2240-сонли Фармони 1-иловасининг 34-бандида белгиланган ҳолатлар бўйича фуқароларнинг мурожаатлари мазкур комиссияда кўрилмайди ва бундай мурожаатлар амалдаги тартиб бўйича давом эттирилади.


4. Махсус комиссия раислари (Туман ҳокимлари) ва котиблари (туман ИИБ ХЧК ва ФБ бошлиқлари):


4.1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра фуқароларнинг вақтинча рўйхатга қайд этиш ҳақидаги мурожаатлари Комиссия котиби томонидан қабул қилиниб, ҳужжатларнинг қонунийлиги ўрганилиб, ўрнатилган тартибда Комиссия йиғилишида кўриб чиқиш учун тақдим этилсин.


4.2. Комиссиянинг йиғилишлари ариза ва мурожаатларнинг ҳажмига қараб, ҳафтада камида икки маротаба ўтказилиши ташкил этилсин.


5. Комиссияда фуқароларининг вақтинча қайддан ўтиш ҳақидаги мурожаатларини ўз вақтида ва қонуний кўриб чиқилиши юзасидан масъулият туман ҳокимлари ва туман ИИБ бошлиқлари зиммаларига юклатилсин.


6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Ж. Усмонов ва Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Қ.У. Накибов зиммаларига кжлатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                                             А.Х. Тўхтаев






















Время: 0.0145
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск