Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, бўлиши ва кетиши /

Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудига кириши, ундан чиқиб кетиши, у ерда бўлиши ва ишга ёлланишининг соддалаштирилган тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.04.2009 й. 104-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 9 апрелдаги

104-сон қарорига

ИЛОВА


Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг

"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудига

кириши, ундан чиқиб кетиши, у ерда бўлиши ва ишга

ёлланишининг соддалаштирилган тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда "Навоий" ЭИИЗ деб аталади) ҳудудига кириши, ундан чиқиб кетиши, у ерда бўлиши ва ишга ёлланишининг соддалаштирилган тартибини белгилайди.

Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудига кириши, ундан чиқиб кетиши, у ерда бўлиши ва ишга ёлланишининг соддалаштирилган тартиби тўғрисида Низомни бажариш юзасидан хатти-ҳаракатлар схемаси ушбу Низомга иловада берилган.


2. Ушбу Низомнинг амал қилиши:

"Навоий" ЭИИЗ ҳудудидаги хўжалик фаолияти қатнашчиларига ва уларнинг оила аъзоларига;

"Навоий" ЭИИЗ ҳудудидаги хўжалик фаолияти қатнашчилари томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жалб этиладиган хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга татбиқ этилади.

Ушбу Низомнинг мақсади учун ушбу бандда кўрсатилган шахслар "Навоий" ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқаролар деб аталади.


3. "Навоий" ЭИИЗ дирекцияси "Навоий" ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқароларнинг умумий ҳисобини юритади ҳамда хорижий фуқароларга уларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ва ушбу Низомда назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўз вақтида тушунтиришни таъминлайди, шунингдек уларнинг вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш, республика ҳудудида юриши ва улар учун белгиланган бу ерда бўлиш муддати тугагач Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишини таъминлаш юзасидан жавоб беради.


4. Танлаб олишдан ўтмаган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига кириши, у ерда бўлиши ва ундан чиқиб кетишини расмийлаштириш, шунингдек улар томонидан хорижий ишчи кучларини жалб этиш умумий равишда белгиланган тартибда амалга оширилади.



II. "НАВОИЙ" ЭИИЗ ҲУДУДИДАГИ

ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИГА КИРИШ ВИЗАЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


5. "Навоий" ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқароларга кириш визалари "Навоий" ЭИИЗ дирекциясининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига берадиган ёзма илтимосномаси асосида берилади.

Агар Ўзбекистон Республикаси томонидан айрим давлатлар фуқаролари учун рухсатномаларни расмийлаштиришнинг ушбу Низомда назарда тутилганидан бошқа янада қулайроқ тартиби белгиланган бўлса, қулайроқ бўлган тартиб қўлланади.


6. "Навоий" ЭИИЗ дирекциясининг хорижий фуқаронинг Ўзбекистон Республикасига кириш визаси бериш учун ёзма илтимосномасини кўриб чиқиш муддати илтимоснома берилган кундан бошлаб икки иш кунидан ошмаслиги керак.


7. "Навоий" ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасига (кириш, кириш-чиқиш) кириш визалари:

а) Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан, улар мавжуд бўлмаган тақдирда - бошқа мамлакатларнинг улар билан айрим консуллик функцияларини бажариш тўғрисида аҳдлашув мавжуд бўлган дипломатик ваколатхоналари томонидан;

б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хорижий мамлакатларга қатновлар мавжуд бўлган аэропортлардаги консуллик бюроси томонидан берилади.


8. Ўзбекистон Республикасига кириш визалари "Навоий" ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқароларга бир йилгача муддатга ёки Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) томонидан берилган меҳнат фаолиятига ҳуқуқнинг тасдиқномаси амал қиладиган муддатга берилади.


9. Ўзбекистон Республикасига кириш учун кўп марталик визалар "Навоий" ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқароларга бир йилгача муддатга ёки Агентлик томонидан берилган меҳнат фаолиятига ҳуқуқнинг тасдиқномаси амал қиладиган муддатга берилади.


10. "Навоий" ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш визалари олиш учун Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларига икки нусхада тўлдирилган белгиланган шаклдаги анкета-аризани, миллий паспортни ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатни, "Навоий" ЭИИЗ дирекцияси илтимосномасини, Ўзбекистон Республикасига контрактлар (шартномалар) бўйича ишлаш учун уч ойдан кўп муддатга келаётганлар эса - Агентлик томонидан берилган меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномани ҳам тақдим этадилар.


11. Кириш визаси Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ҳақиқийдир, хорижий фуқароларнинг кириши учун ёпиқ бўлган жойлар, объектлар бундан мустасно.


12. "Навоий" ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг кириш учун очиқ бўлган ҳудуди бўйлаб эркин юришлари мумкин.



III. "НАВОИЙ" ЭИИЗ ҲУДУДИДАГИ

ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИДА БЎЛИШИ ҚОИДАЛАРИ


13. "Навоий" ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқаролар "Навоий" ЭИИЗга туташган, уй-жойлар ва ижтимоий инфратузилмалар қуриш учун ажратилган ва "Навоий" ЭИИЗ Бош режасида назарда тутилган ҳудудда яшайдилар.

"Навоий" ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқаролар "Навоий" ЭИИЗ дирекцияси ва ички ишлар органлари билан келишган ҳолда бошқа ҳудудда ҳам яшаши мумкин.


14. "Навоий" ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида миллий паспортлари ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатлари бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш асосида яшайдилар. Миллий паспортлар ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатлар етиб келгандан кейин бир сутка мобайнида вақтинчалик рўйхатдан ўтиш учун "Навоий" ЭИИЗ дирекциясига тақдим этилади, байрам ва дам олиш кунлари бундан мустасно.


15. "Навоий" ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқароларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ва унинг муддатини узайтириш Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан амалга оширилади.


16. "Навоий" ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқаролар "Навоий" ЭИИЗ дирекциясининг ёзма мурожаатномалари асосида Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилади. Мурожаатномалар, байрам ва дам олиш кунларидан ташқари, рўйхатдан ўтказилиши керак бўлган хорижий фуқаролар томонидан вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш учун миллий паспортлар ёки уларнинг ўрнини босадиган ҳужжатлар топширилган вақтдан бошлаб уч сутка мобайнида берилиши керак.

"Навоий" ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқароларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ва унинг муддатини узайтириш "Навоий" ЭИИЗ дирекцияси ёзма мурожаатномаларида кўрсатилган давр учун, лекин виза амал қиладиган муддат доирасида бир кун муддатда амалга оширилади.


17. "Навоий" ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқароларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказишдан озод қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


18. "Навоий" ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқаролар миллий паспортларини ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатларини ўзи билан бирга олиб юришлари шарт.

"Навоий" ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқаролар миллий паспорти ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатлари йўқолганлиги тўғрисида дарҳол "Навоий" ЭИИЗ дирекциясига ва ички ишлар органларига хабар қилишлари керак.


19. "Навоий" ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқаролар томонидан шахсий ва хизмат автотранспорт воситасидан фойдаланиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автотранспорт воситаларини бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаларини қўллаш, хорижий фуқароларнинг транспорт воситаларини давлат техник кўригидан ўтказиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига тегишли бўлган автомототранспортни фойдаланиш учун хорижий фуқароларга ёки Ўзбекистон Республикасида яшайдиган хорижий фуқароларга бериш белгиланган тартибда амалга оширилади.


20. "Навоий" ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юриши, шунингдек Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқини чеклаш, уларнинг бу ерда бўлиш муддатини қисқартириш ва уларни республикадан ташқарига чиқариб юбориш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



IV. "НАВОИЙ" ЭИИЗ ҲУДУДИДАГИ

ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИДАН ЧИҚИШ ВИЗАЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


21. "Навоий" ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқаролар учун Ўзбекистон Республикасидан чиқиш визаларини (чиқиш, чиқиш-кириш визаларини) бериш ва уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш:

а) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси:

б) Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан амалга оширилади.


22. "Навоий" ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқаролар визалар бериш ва уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун миллий паспортини ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатини кўрсатган ҳолда "Навоий" ЭИИЗ дирекциясига мурожаат қиладилар.

"Навоий" ЭИИЗ дирекцияси илтимоснома ва икки нусхада тўлдирилган белгиланган шаклдаги анкета-ариза билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига ёки Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилади.


23. "Навоий" ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқаронинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш визаларини (чиқиш, чиқиш-кириш визаларини) бериш ва уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш юзасидан буюртманомасини кўриб чиқиш муддати буюртманома берилган кундан бошлаб беш иш кунидан ошмаслиги керак.

Иш берувчи томонидан юқори малакали ишларни бажариш учун таклиф этилган хорижий фуқарога виза (кириш, кириш-чиқиш визалари) бериш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш юзасидан буюртманомани кўриб чиқиш буюртманома берилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида амалга оширилади.

24. "Навоий" ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқароларга кўп марталик чиқиш-кириш визалари бир йилгача муддатга ёки Агентлик томонидан берилган меҳнат фаолиятига ҳуқуқнинг тасдиқномаси амал қиладиган муддатга берилади.


25. Ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган ички ишлар органлари "Навоий" ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқаронинг анкета-аризасини кўриб чиқиш натижаларига кўра амал қилиш муддати кўрсатилмаган чиқиш визасини хорижий фуқаронинг миллий паспортига ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатига ёпиштириб қўяди.

"Навоий" ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқаролар кўп марталик чиқиш-кириш визалари ёпиштириб қўйилгандан кейин "Навоий" ЭИИЗ дирекциясининг билдиришномаси билан чет элга кўп марталаб чиқишлари мумкин.



V. "НАВОИЙ" ЭИИЗ ҲУДУДИДАГИ

ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИНГ

ИШГА ЁЛЛАНИШ ТАРТИБИ


26. "Навоий" ЭИИЗ ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасига келаётган хорижий фуқаро фақат ўзининг номига қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда Агентлик томонидан берилган меҳнат фаолиятига ҳуқуқнинг тасдиқномаси (кейинги ўринларда тасдиқнома деб аталади) мавжуд бўлган тақдирдагина ишга ёлланиши мумкин.

Бунда тасдиқноманинг амал қилиш муддати хорижий ишчи кучини жалб этиш ҳуқуқига берилган рухсатноманинг амал қилиш давридан ошмаслиги керак.


27. Иш берувчига Агентлик томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда хорижий ишчи кучини жалб этиш ҳуқуқига рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) тасдиқнома бериш учун асос ҳисобланади.

Рухсатнома бир йил муддатга берилади ва бу муддат томонларнинг келишувига кўра, иш берувчи томонидан ушбу Низомнинг 29-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этиш асосида, меҳнат контрактининг амал қилиш муддати ўтгунгача узайтирилади.


28. Хорижий ходим учун тасдиқнома иш берувчига хорижий ишчи кучини жалб этиш ҳуқуқига рухсатнома билан биргаликда берилади.


29. "Навоий" ЭИИЗ қатнашчиси рухсатнома/тасдиқномани олиш учун Агентликка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

белгиланган шаклдаги ариза;

"Навоий" ЭИИЗ хўжалик фаолияти қатнашчиси гувоҳномасининг нусхаси;

"Навоий" ЭИИЗ дирекциясининг илтимосномаси;

хорижий ходимнинг фотосуратли анкетаси;

хорижий ходим учун ОИВ-инфекцияси йўқлиги тўғрисидаги сертификат;

миллий паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатнинг нусхаси;

контракт лойиҳаси ёки хорижий ходимларни жалб этиш нияти ва шартлари тўғрисида хорижий фуқаролар ёки хорижий ташкилотлар билан олдиндан аҳдлашилганликни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

Рухсатнома/тасдиқнома муддатини узайтириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

белгиланган шаклдаги ариза;

"Навоий" ЭИИЗ дирекциясининг илтимосномаси;

хорижий ходимнинг фотосуратли анкетаси;

хорижий ходим учун ОИВ-инфекцияси йўқлиги тўғрисидаги сертификат;

миллий паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатнинг нусхаси;

рухсатнома/тасдиқноманинг асл нусхаси.


30. "Навоий" ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқаролар учун рухсатнома/тасдиқнома бериш юзасидан ҳужжатларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бошқармаси хулосаларини талаб қилмасдан амалга оширилади.


31. Рухсатнома/тасдиқнома бериш (унинг муддатини узайтириш) тўғрисидаги қарор Агентлик томонидан, иш берувчи ушбу Низомнинг 29-бандида назарда тутилган ҳужжатларни берган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида қабул қилинади.


32. Рухсатнома бошқа иш берувчиларга берилмайди. Рухсатнома асосида жалб этиладиган хорижий ходимлар бошқа иш берувчига ишлаш учун ўтказилиши мумкин эмас.


33. Рухсатнома/тасдиқноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, уни бекор қилиш, шунингдек хорижий ходимларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юбориш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



VI. ЯКУНИЙ ҚОИДА


34. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.





Низомга

ИЛОВА



Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг

"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудига кириши,

ундан чиқиб кетиши, у ерда бўлиши ва ишга ёлланишининг

соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги Низомни

бажариш юзасидан хатти-ҳаракатлар

СХЕМАСИ

    

Босқичлар

Субъектлар

Хатти-ҳаракатлар

Муддатлар

Хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасига

кириш учун визаларни расмийлаштириш

1-босқич

"Навоий" ЭИИЗ дирекцияси


"Навоий" ЭИИЗ дирекцияси Ташқи ишлар вазирлигига расмийлаштириш учун ёзма илтимоснома беради (5-банд).


заруриятга кўра

2-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги

Ташқи ишлар вазирлиги "Навоий" ЭИИЗ дирекциясининг виза бериш юзасидан ёзма илтимосномасини кўриб чиқади (6-банд).


икки иш куни мобайнида

3-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари


Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг аэропортлардаги консуллик бюролари хорижий фуқароларга визалар беради (7-банд).


бир иш куни мобайнида

4-босқич

Хорижий фуқаролар

Хорижий фуқаролар визаларни расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларига ёки Ташқи ишлар вазирлигининг аэропортлардаги консуллик бюроларига мурожаат қиладилар (10-банд).


"Навоий" ЭИИЗ дирекциясининг билдиришномасини олгандан кейин


Хорижий фуқароларни вақтинчалик рўйхатдан

ўтказиш ва унинг муддатини узайтириш

5-босқич

Хорижий фуқаролар

Хорижий фуқаролар вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни расмийлаштириш учун "Навоий" ЭИИЗ дирекциясига мурожаат қиладилар (14-банд).


"Навоий" ЭИИЗ ҳудудига келгандан кейин бир сутка мобайнида


6-босқич

"Навоий" ЭИИЗ дирекцияси

"Навоий" ЭИИЗ дирекцияси хорижий фуқароларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни расмийлаштириш учун Навоий вилояти ИИБнинг Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига ёзма мурожаатнома беради (16-банднинг биринчи хатбоши).


уч сутка мобайнида

7-босқич

Навоий вилояти ИИБнинг Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими


Навоий вилояти ИИБнинг Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими хорижий фуқароларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказади ва унинг муддатини узайтиради (16-банднинг иккинчи хатбоши).


бир сутка муддатда

Хорижий фуқаролар визаларининг муддатини узайтириш

8-босқич

Хорижий фуқаролар

Хорижий фуқаролар "Навоий" ЭИИЗ дирекциясига визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш юзасидан мурожаат қиладилар (22-банднинг биринчи хатбоши).


визанинг амал қилиш муддати тугагунгача

9-босқич

"Навоий" ЭИИЗ дирекцияси

"Навоий" ЭИИЗ дирекцияси Навоий вилояти ИИБнинг Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига виза бериш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш юзасидан илтимоснома беради (22-банднинг иккинчи хатбоши).


ўша куннинг ўзида

10-босқич

Ички ишлар вазирлигининг Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ёки Навоий вилояти ИИБнинг Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими


Ички ишлар вазирлигининг Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ёки Навоий вилояти ИИБнинг Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими виза беради ва унинг амал қилиш муддатини узайтиради (23-банд).


беш иш куни мобайнида

Меҳнат фаолияти ҳуқуқи учун рухсатнома/тасдиқномани

расмийлаштириш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш

11-босқич

"Навоий" ЭИИЗ қатнашчиси

"Навоий" ЭИИЗ қатнашчиси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига тегишли ҳужжатларни тақдим этади (29-банд).


заруриятга кўра


12-босқич

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги меҳнат фаолияти ҳуқуқи учун рухсатнома/тасдиқнома бериш (унинг амал қилиш муддатини узайтириш) тўғрисида қарор қабул қилади (31-банд).


ўн иш куни мобайнида

Изоҳ. Иш берувчи томонидан юқори малакали ишларни бажариш учун таклиф этилган хорижий фуқарога виза (кириш, кириш-чиқиш визалари) бериш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш юзасидан буюртманомани кўриб чиқиш буюртманома берилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида амалга оширилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 15-сон, 188-модда.
















































Время: 0.0036
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск