язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2003 й. 107-сон "Франция Республикаси фуқаролари учун виза тартиботларини соддалаштириш тўғрисида"ги Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.02.2003 й.

N 107


ФРАНЦИЯ РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИ УЧУН ВИЗА ТАРТИБОТЛАРИНИ

СОДДАЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси билан Франция Республикаси ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий ҳамкорликни янада фаоллаштириш, ишбилармонлик ва туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюраётган Франция Республикаси фуқаролари учун визаларни расмийлаштириш тартиботларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

ишбилармонлик мақсадларида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюраётган Франция Республикаси фуқаролари учун бир йил муддатга кўп марталик визаларни, Ўзбекистон Республикасидаги таклиф қилаётган юридик шахснинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилишига доир талабни бекор қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаларида 2 иш кунида расмийлаштирсин;

2. Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари ва идоралари ўз идоравий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов