ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.05.2001 й. 202-сон "Германия Федератив Республикаси фуқаролари учун виза бериш тартиботларини соддалаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.05.2001 й.

N 202


ГЕРМАНИЯ ФЕДЕРАТИВ

РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИ УЧУН

ВИЗА БЕРИШ ТАРТИБОТЛАРИНИ

СОДДАЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий ҳамкорликни янада фаоллаштириш, иш билан ва туристик мақсадда Ўзбекистон Республикасига келишадиган Германия Федератив Республикаси фуқароларига визаларни расмийлаштириш тартиботини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

- иш билан Ўзбекистонга келишадиган Германия Федератив Республикаси фуқароларига бир йил муддатга бериладиган кўп марталик визаларни Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаларида  2 иш куни мобайнида расмийлаштирсин, Ўзбекистон Республикасидаги таклиф этувчи юридик шахснинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилишини талаб этишни бекор қилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида" 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда киритсин.


3. Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари ва идоралари ўзларининг идоравий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов













































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск