Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқаролик /

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши Тартиби (ЎзР ВМ 06.01.1995 й. 8-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 6 январдаги

8-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

фуқароларининг чет элга чиқиши ва

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган чеклашлардан ташқари, чет элга эркин чиқиш ва ушбу Низомда назарда тутилган тартибда Ўзбекистон Республикасига келиш ҳуқуқига эгадирлар.


2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий давлатларга чиқишларига татбиқ этилади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ уларга кириш учун кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган хорижий давлатлар бундан мустасно.

3. Чет элга вақтинча чиқаётганда фуқароларга чет элга бориш учун 2 йил мобайнида амал қиладиган рухсатнома ёзуви стикери (кейинги ўринларда стикер деб юритилади) расмийлаштирилади. Фуқаролар кўрсатилган муддат мобайнида бир неча марта чет элга чиқиши мумкин. Стикернинг амал қилиш муддати паспортнинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак.

Доимий яшаш учун чет элга чиқишда фуқароларга амал қилиш муддатисиз стикер расмийлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг чет элга чиқиши Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилади. Ҳарбий хизматчиларга стикер ҳарбий қисм (муассаса) жойлашган жой бўйича расмийлаштирилади.


4. Биометрик дипломатик паспортлар бўйича чет элга чиқиш Ўзбекистон Республикасининг биометрик дипломатик паспорти тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан расмийлаштирилади.

5. Ходимни хорижий хизмат сафарига юбориш тўғрисида тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги юзасидан жавобгарлик, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хизмат сафарига юбориш ҳақида қарор қабул қилган ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари зиммасига юкланади.


6. Чет элга чиқиш учун рухсатнома ёзуви стикери фуқароларнинг доимий рўйхатда турган жойлари (ҳарбий хизматчилар учун - ҳарбий қисм (муассаса) жойлашган жой) бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, шунингдек Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг туман бўлинмалари (кейинги ўринларда КЧФР бўлинмалари деб юритилади) томонидан, шунингдек ушбу Тартибда назарда тутилган ҳолларда чет элдаги Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари билан келишган ҳолда расмийлаштирилади.


7. Ўзбекистон Республикасидан ёхуд Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ уларга кириш учун кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган хорижий давлатлардан бошқа хорижий давлатларга стикер расмийлаштирмасдан чиқиш қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка олиб келади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ уларга кириш учун кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган хорижий давлатлар ўртасида сафар қилиш бундан мустасно.

Стикернинг амал қилиш муддати чет элда тамом бўлиши Ўзбекистон Республикасига киришда, шунингдек бир хорижий давлатдан бошқасига сафар қилишда жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган хорижий давлатлардан бошқа хорижий давлатларга сафар қилиш бундан мустасно.


II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИНГ

ЧЕТ ЭЛГА БОРИШЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

1. Чет элга бормоқчи бўлган фуқаролар, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ уларга кириш учун кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган хорижий давлатлар бундан мустасно, паспортини, белгиланган намунадаги анкета-аризани, давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанцияни, 35 х 45 мм ўлчамли 4 та фотосуратни, ҳарбий гувоҳномани (ҳарбий гувоҳнома мавжуд бўлмаган тақдирда чақирув ёшидаги шахслар учун мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг белгиланган намунадаги маълумотномасини) тақдим этган ҳолда доимий рўйхатда турган жойдаги кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига (ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий қисм (муассаса) жойлашган жой бўйича) мурожаат қиладилар.

2. Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари фуқаронинг мурожаатини 15 иш куни мобайнида кўриб чиқади ва чет элга чиқиш ҳуқуқига чекловлар учун асос бўлмаган тақдирда унинг паспортига стикер ёпиштиради.

Зарур тарзда расмийлаштирилган ҳужжатлар кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига берилган кун мурожаат қилинган сана деб ҳисобланади.

Амал қиладиган стикер ҳақиқий бўлмаган паспортдан янги паспортга кўчирилган ҳолларда, ушбу стикерни расмийлаштириш муддати 7 иш кунидан ошмаслиги керак.

Чет элга хизмат сафарига бораётган фуқароларга, улар ишлайдиган ташкилотларнинг мулкчилик шаклларидан қатъи назар, чет элга чиқиш ҳуқуқини чеклашлар учун асос бўлмаган тақдирда, стикерни расмийлаштириш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 10 иш кунидан ошмаслиги керак.

Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқишни талаб қиладиган шошилинч даволаниш заруриятини, оғир касаллик ҳолатларини ёки яқин қариндоши вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда фуқарога ва унга ҳамроҳлик қилувчи шахсларга стикерни расмийлаштириш муддати, чет элга чиқиш ҳуқуқини чеклаш учун асос бўлмаган тақдирда, 5 иш кунидан ошмаслиги керак.

Чет элда доимий яшаш учун чиқиш ҳужжатларини расмийлаштиришда фуқароларнинг доимий рўйхатда турган жойларидаги кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари аризачиларнинг мурожаатини 15 иш куни мобайнида кўриб чиқади ва фуқаронинг чет элга чиқишига тўсқинлик қилувчи ҳолатлар бўлмаган тақдирда, унинг паспортига доимий яшаш учун стикерни ёпиштиради. Қўшимча текширишлар ўтказиш зарур бўлганда ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 30 кунгача узайтирилиши мумкин.

Доимий яшаш учун чет элга чиқишда фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ўз ота-онасининг ва турмуш ўртоғининг (биргаликда чиқиш ҳолатлари бундан мустасно), шунингдек агар биргаликдаги никоҳдан болалар бўлса, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган собиқ турмуш ўртоғининг нотариал тасдиқланган розилигини, улар вафот этган ёки бедарак йўқолган ҳолларда эса - вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳномани ёки суднинг шахсни бедарак йўқолган деб эътироф этиш ҳақидаги қарорини (нусхалари олиниб, асли қайтарилади) кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига тақдим этадилар.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хорижий давлат ҳудудига кириш визасини олиш учун тегишли хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарига ёки консуллик муассасаларига мурожаат қиладилар.


3. Хусусий контрактлар бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун чет элга чиқишни расмийлаштириш белгиланган тартибда амалга оширилади.


4. Чет элга кетаётган ва давлат сири бўлган маълумотлардан хабардор бўлган шахсга нисбатан кетаётган шахснинг иш жойи бўйича ташкилоти тегишли органларга давлат сири бўлган маълумотлардан хабардорлик даражаси тўғрисидаги хулосани юборади.


5. Чет элга вақтинча яшашга кетган (хизмат сафарига, ўқишга, даволанишга, контракт бўйича ишлашга) ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонасида ёки консуллик муассасасида вақтинча консуллик ҳисобида турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортнинг амал қилиш муддати тамом бўлганлиги ҳамда паспортда белгилар ва визалар қўйиш учун варақлар тугаганлиги, паспорт яроқсиз ҳолга келганлиги ёки йўқолганлиги, шунингдек стикерни расмийлаштириш муносабати билан паспорт алмаштирилган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига ва консуллик муассасаларига паспорт бериш ва чет элга чиқиш учун стикерни расмийлаштириш тўғрисида белгиланган шаклда ариза билан мурожаат қиладилар.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ уларга кириш учун кириш визалари мавжудлиги талаб этилмайдиган хорижий давлатлардаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари стикерни расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг тегишли дипломатик ваколатхоналарига ёки консуллик муассасаларига белгиланган шаклдаги ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Фуқароларнинг аризалари дипломатик ваколатхоналар ёки консуллик муассасалари томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали паспортни расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига ва стикерни расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига қайта жўнатилади. Расмийлаштирилган ҳужжатлар эгасига топшириш учун Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикасининг тегишли дипломатик ваколатхонасига ёки консуллик муассасасига юборилади. Паспортни расмийлаштиришнинг тўлиқ даврий муддати 30 иш кунидан ошмаслиги керак.

6. Вақтинча яшаш учун чет элга кетган, у ерга ошкора келган ва чет элда доимий яшашга қарор қилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари доимий яшашга рухсатномани расмийлаштириш учун белгиланган шаклдаги ҳужжатлар билан Ўзбекистон Республикасининг тегишли консуллик муассасасига мурожаат қиладилар.

Консуллик муассасаси фуқароларнинг чет элда доимий яшаш учун қолдириш бўйича ҳужжатларини расмийлаштиради ва масалани белгиланган тартибда келишиш учун ҳужжатларни Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ички ишлар вазирлигига юборади.



III. ЧЕТ ЭЛГА БОРИШ ҲУҚУҚИДАГИ ЧЕКЛАШЛАР


Қуйидаги сабаблар чет элга бориш ҳуқуқини чеклаш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин:

а) агар шахс давлат сири ҳисобланган маълумотлардан воқиф бўлса ёки унинг чет элга боришига монелик қилувчи бошқа шартнома, контракт мажбуриятлари амалда бўлса - бу ҳолатларнинг амал қилиши тугагунга қадар;

б) агар шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлса - иш бўйича якуний қарор қабул қилингунга қадар;

в) агар шахс суднинг ҳукми билан алохида хавфли рецидивист деб тан олинган ёки ички ишлар органларининг маъмурий назорати остида бўлса-судланганлик бекор қилинмагун(олиб ташланмагун)га қадар ёки назорат килиш тўхтатилгунгача;

г) агар шахсда суд томонидан юкланган ижро этилмаган мажбуриятлар бўлса - мажбуриятлар ижро этилгунга қадар;

д) агар шахс ўзи тўғрисида қасддан соҳта маълумотларни берган бўлса;

е) агар судда шахсга нисбатан фуқаролик даъвоси қўзғатилган бўлса - иш кўриб чиқилгунга қадар;

ж) агар шахс чақириқ участкасида рўйхатга олинган ва ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши керак бўлса - ҳақиқий муддатли хизматни ёки сафарбарлик чақируви захирасидаги хизматни ўтагунга қадар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ундан озод қилингунга қадар.

з) агар шахсга нисбатан Ички ишлар вазирлигида ёки Ташқи ишлар вазирлигида ваколатли органларнинг ушбу шахснинг чет элда бўлган вақтида келган мамлакати қонунларини бузганлиги (қонун бузилишлари рўйхати тегишли органлар томонидан белгиланади) тўғрисидаги ахбороти, шунингдек бориши мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатадиган ахбороти мавжуд бўлса - ахборот ҳисобга олинган кундан бошлаб икки йил ўтгунга қадар.

Чет элга чиқиш ҳуқуқини чеклаш учун асослар рўйхатига кенгайтирилган изоҳ берилмайди.


IV. ЧЕТ ЭЛГА БОРИШ ҲУҚУҚИ РАД ЭТИЛГАНЛИГИ

УСТИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


Ушбу Тартибнинг III бўлимида назарда тутилган асослар бўйича чет элга боришга рухсат беришнинг рад этилиши, жавоб беришнинг белгиланган муддатдан ортиқча кечиктирилиши устидан фуқаро юқори органга шикоят қилиши мумкин, бу орган бир ойдан кўп бўлмаган муддатда жавоб бериши керак, фуқаро унинг қароридан норози бўлганда судга шикоят қилиши мумкин. Мазкур Тартибнинг III бўлимнинг "а", "б", "ж" ва "з" кичик бандларида кўрсатилган сабаблар бўйича чет элга бориш хуқуқини чеклаш устидан шикоят қилиниши мумкин эмас.


V. ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИГА КЕЛИШИ

1. Чет элда вақтинча ёки доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг амалдаги паспорти ёки Ўзбекистон Республикасига қайтиб келишга сертификат мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига эркин кириш ҳуқуқига эгадир.


2. Паспортнинг амал қилиш муддати чет элда тугаган, у яроқсизланган ёки йўқолган ҳолларда, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда (фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси ўзгарган, ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар аниқланган, варақлар ишлатиб бўлинган ва бошқа ҳолларда) чет элда доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси янги паспортни расмийлаштириш учун ўзи турган мамлакатдаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасига мурожаат қилади.

Агар фуқаро турган мамлакатда Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси бўлмаса, фуқаро ўзи турган мамлакат консуллик округига кирадиган Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасига мурожаат қилади.


3. Чет элда вақтинча турган ва ўзи турган мамлакатдаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасида консуллик ҳисобида турмаган фуқаро, ушбу бўлимнинг 2-бандида кўрсатилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикасига қайтишга сертификат олиш учун Ўзбекистон Республикасининг тегишли консуллик муассасасига мурожаат қилади.


4. Чет элда доимий яшайдиган ва Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикасида бўлган вақтда паспортнинг амал қилиш муддати тугаган ёки у йўқолган ҳолларда, шунингдек мазкур бўлимнинг 2-бандида кўрсатилган бошқа ҳолларда паспорт бериш ёки алмаштириш ҳамда рухсатнома ёзуви стикерини расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.


5. Чет элда доимий яшайдиган ва Ўзбекистон Республикасига доимий яшаш учун қайтишни ният қилган фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасасидаги консуллик ҳисобидан чиқишлари лозим. Фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган тақдирда, улар консуллик ҳисобидан чиқариш учун Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қиладилар.























































Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск