ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқаролик / Паспорт ва виза тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.07.2011 й. 200-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини ва 16 ёшга тўлмаган шахслар учун фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.07.2011 й.

N 200


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОСИНИНГ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ

ВА 16 ЁШГА ТЎЛМАГАН ШАХСЛАР УЧУН

ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИНГ

ҲАРАКАТЛАНИШ ҲУЖЖАТИНИ БЕРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Арипов ва Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 7 июлдаги

200-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари ва бу ерда бўлишлари ва уларнинг транзит ўтишлари тартиби тўғрисида" 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорида:


1) 1-иловада (Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби):


2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасига кириш визалари, шу жумладан, транзит кириш визалари:

а) Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасалари томонидан, бундай консуллик муассасалари мавжуд бўлмаган тақдирда эса - Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг икки томонлама битими мавжуд бўлган бошқа давлатларнинг консуллик муассасалари томонидан берилади.

Бош консулликлар, консулликлар, вице-консулликлар, консуллик агентликлари ва элчихоналарнинг консуллик бўлимлари Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги консуллик муассасалари ҳисобланади;

б) халқаро аэропорт мақомига эга бўлган Ўзбекистон аэропортларидаги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бўлинмалари томонидан берилади.

Аэропортларда Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик муассасалари ва бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикасига кириш визалари хорижий фуқароларнинг барча тоифаларига берилади.

Кириш визалари, қоидага кўра, бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади";


3-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бўлинмалари визаларнинг амал қилиш муддатини узайтиришни хорижий фуқароларнинг қуйидаги тоифалари учун амалга оширади";


"г" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"г) ушбу банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган хорижий фуқароларнинг таклифи бўйича келганларга, бироқ кўпи билан 2 марта келганларга.

Визанинг узайтирилиши республика ҳудудида расмий бўлишга рухсатноманинг узайтирилишини англатади. Амалий жиҳатдан визани узайтириш амал қилиш муддати янгиланган янги виза бериш йўли билан амалга оширилади, хорижий фуқаро аккредитация қилинган тақдирда эса, визанинг тури ҳам ўзгартирилади";


4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Кўп марта фойдаланиладиган визалар ушбу Тартибнинг 3-банди "а" кичик бандида кўрсатилган хорижий фуқароларга улар аккредитация қилинган муддатга, ушбу Тартибнинг 3-банди "б", "в" ва "г" кичик бандларида кўрсатилган фуқароларга бир йилгача муддатга берилади";


10, 11 ва 13-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги "икки нусхада" сўзлари чиқариб ташлансин;


12-банднинг биринчи хатбошидаги "икки нусхада" сўзлари чиқариб ташлансин, "ваучер" сўзи эса "таклифнома" сўзи билан алмаштирилсин;


15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, чет элга бормоқчи бўлган фуқаролиги бўлмаган шахс яшаш учун ҳужжатни, белгиланган намунадаги анкета-аризани, давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанцияни ва 35 х 45 мм ўлчамли 4 та фотосуратни тақдим этган ҳолда, доимий рўйхатда турган жойидаги кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига мурожаат қилади.

Чет элга вақтинча чиқишда фуқаролиги бўлмаган шахсга чет элга чиқиш учун 2 йил мобайнида амал қиладиган рухсатнома ёзуви стикери (кейинги ўринларда стикер деб аталади) расмийлаштирилади. Кўрсатилган муддат мобайнида фуқаролиги бўлмаган шахс бир неча марта чет элга чиқиши мумкин. Стикернинг амал қилиш муддати фуқаролиги бўлмаган шахснинг гувоҳномаси ёки ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак.

Доимий яшаш учун чет элга чиқишда фуқаролиги бўлмаган шахсга амал қилиш муддатисиз стикер расмийлаштирилади";


16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари фуқаролиги бўлмаган шахснинг мурожаатини 15 иш куни мобайнида кўриб чиқади ва чет элга чиқиш ҳуқуқига чекловлар учун асос бўлмаган тақдирда, фуқаролиги бўлмаган шахснинг гувоҳномасини расмийлаштиради ҳамда гувоҳномага ёки ҳаракатланиш ҳужжатига стикерни ёпиштиради.

Ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 30 иш кунигача узайтирилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахс чет элдан қайтганидан кейин уч иш куни мобайнида гувоҳнома ёки ҳаракатланиш ҳужжатини топшириш ва ўрнига Ўзбекистон Республикасида яшашга рухсатнома олиш учун кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига мурожаат қилишлари керак.

Амал қиладиган стикер фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳақиқий бўлмаган гувоҳномасидан ёки ҳаракатланиш ҳужжатидан янги гувоҳнома ёки ҳаракатланиш ҳужжатига кўчирилган ҳолларда, ушбу стикерни расмийлаштириш муддати 7 иш кунидан ошмаслиги керак.

Чет элга хизмат сафарига бораётган фуқаролиги бўлмаган шахсларга, улар ишлайдиган ташкилотларнинг мулкчилик шаклларидан қатъи назар, чет элга чиқиш ҳуқуқини чеклашлар учун асос бўлмаган тақдирда, стикерни расмийлаштириш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 10 иш кунидан ошмаслиги керак.

Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқишни талаб қиладиган шошилинч даволаниш заруриятини, оғир касаллик ҳолатларини ёки яқин қариндоши вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда, фуқаролиги бўлмаган шахсга ва унга ҳамроҳлик қилувчи шахсларга стикерни расмийлаштириш муддати, чет элга чиқиш ҳуқуқини чеклаш учун асос бўлмаган тақдирда, 5 иш кунидан ошмаслиги керак.

Доимий яшаш учун чет элга чиқишда фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ўз ота-онасининг ва турмуш ўртоғининг (биргаликда чиқиш ҳолатлари бундан мустасно), шунингдек агар биргаликдаги никоҳдан болалар бўлса, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган собиқ турмуш ўртоғининг нотариал тасдиқланган розилигини, шунингдек улар вафот этган ёки бедарак йўқолган ҳолларда, вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ёки суднинг шахсни бедарак йўқолган деб эътироф этиш ҳақидаги қарорининг нотариал тасдиқланган нусхасини кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига тақдим этади";


17-банддаги "хорижий фуқаролар" сўзлари "фуқаролиги бўлмаган шахслар" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш учун гувоҳномаси ва доимий рўйхатдан ўтказилганлиги:

хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча чиққанда, агар улар уч йилдан ортиқ вақт мобайнида узрли сабабларсиз Ўзбекистондаги доимий яшаш жойига қайтмаса;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан вақтинча ташқарига чиққан фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддати тамом бўлгач, агар улар ҳаракатланиш ҳужжатини алмаштирмаса ёхуд узрли сабабларсиз уни алмаштиришни рад этса;

бекор қилиш тўғрисида шахсан мурожаат қилса ёхуд нотариал тасдиқланган ишончнома бўйича бошқа шахс мурожаат қилса ёки чет элдаги тегишли органларнинг сўрови бўйича бекор қилинади".


2) 2-иловада (Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидалари):


15-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун хорижий фуқаролар ўзи турган жойдаги ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

белгиланган шаклдаги илтимоснома;

қабул қилувчи ташкилотнинг белгиланган шаклдаги илтимосномаси;

миллий паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахс учун ҳужжат;

уй-жой эгасининг вақтинча рўйхатдан ўтказишга ёзма розилиги ва уй-жойга бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар;

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Хорижий фуқаролар вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтириш учун ички ишлар органларига вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати тамом бўлишигача уч иш кунидан кечикмай мурожаат қилишлари керак";


32-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"32. Хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб фақат хорижий фуқаролар боришига рухсат берилган жойларда ҳаракат қилишлари шарт.

Хорижий фуқаролар вақтинча бўлиш жойига келишгач, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида вақтинча рўйхатдан ўтишлари ёки меҳмонхоналарда ҳисобга туришлари шарт.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ва яшаш рухсатномасига эга бўлган хорижий фуқаролар учун вақтинча рўйхатдан ўтказиш муайян яшаш жойида бўлган давр учун амалга оширилади. Уч кундан олти ойгача бўлган даврда вақтинча рўйхатдан ўтказиш шахсни доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқармасдан амалга оширилади. 6 ойдан ортиқ муддатга вақтинча рўйхатдан ўтказиш, хизмат сафарига, таътилга, дам олиш ёки даволанишга бораётган шахслардан ташқари, шахсни доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқарган ҳолда амалга оширилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 29-сон, 301-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 7-сон, 63-модда






























































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск