Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Паспорт-виза тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.2002 й. 181-сон "Чет элга бориш учун рухсат бериш ёзувининг ёпиштириладиган стикерини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.05.2002 й.

N 181


ЧЕТ ЭЛГА БОРИШ УЧУН РУХСАТ

БЕРИШ ЁЗУВИНИНГ ЁПИШТИРИЛАДИГАН

СТИКЕРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг чет элга бориши тартибини такомиллаштириш, шунингдек чет элга боришга рухсат берувчи ёзувларни сохталаштириш фактларининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Чет элга вақтинчалик бориш учун рухсат бериш ёзувининг ёпиштириладиган стикери намунаси ҳамда чет элга доимий яшаш учун боришда рухсат бериш ёзувининг ёпиштириладиган стикери намунаси 1-2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин ва 2002 йил 1 сентябрдан бошлаб амалга киритилсин.

Белгилаб қўйилсинки, чет элга бориш учун паспортдаги илгари расмийлаштирилган белгилар ушбу белгиларда назарда тутилган муддат мобайнида ҳақиқийдир.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси уч ой муддатда Ички ишлар вазирлигининг буюртманомасига биноан, чет элга бориш учун рухсат бериш ёзувининг ёпиштириладиган стикерлари бланкаларини зарур миқдорда тайёрласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2002 йилда чет элга бориш учун рухсат берадиган ёзувларнинг ёпиштириладиган стикерлари бланкаларини тайёрлаш ва зарур техника воситалари сотиб олиш харажатларини тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида амалга оширсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2003 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузишда Ички ишлар вазирлигига кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун зарур бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар ўзларининг идоравий норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири З.А.Алматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ў. Султонов



*) 1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 25 майдаги

181-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

баъзи қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари Тартиби II бўлимининг 2-бандида:

- биринчи хат бошидаги "унинг паспортига икки йил муддатга чет элга бориш учун амал қиладиган тегишли белги қўядилар" сўзлари "унинг паспортига чет элга вақтинчалик бориш учун икки йил давомида амал қиладиган рухсат бериш ёзуви стикерини ёпиштирадилар" сўзлари билан алмаштирилсин;

- иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Доимий яшаш учун чет элга кетаётган шахсларга ички ишлар органлари уларнинг паспортидаги визалар учун назарда тутилган бетга доимий яшаш учун чет элга боришга рухсат бериш ёзуви стикерини амал қилиш муддатини кўрсатмасдан ёпиштирадилар. Доимий яшаш учун чет элга кетаётган шахслар учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 30 суткагача узайтирилиши мумкин".


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари Тартибининг 16-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. Ички ишлар органлари хорижий фуқаронинг анкета-аризасини 15 сутка мобайнида кўриб чиқадилар ва унинг миллий паспортига чет элга вақтинчалик кетиш учун икки йил мобайнида амал қиладиган рухсат бериш ёзуви стикерини ёпиштирадилар.

Ички ишлар органлари фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг анкета-аризасини 15 сутка мобайнида кўриб чиқадилар, шундан кейин унга яшаш учун рухсатнома ўрнига Хорижий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш учун гувоҳномаси ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси тўғрисидаги Низомга мувофиқ фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси берилади. Ички ишлар органлари расмийлаштирилган гувоҳномага чет элга вақтинчалик бориш учун икки йил мобайнида амал қиладиган рухсат бериш ёзуви стикерини ёпиштирадилар.

Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинчалик бориш учун рухсат бериш ёзуви стикери ёпиштирилгандан кейин икки йиллик муддат мобайнида, ички ишлар органларини хабардор қилган ҳолда, чет элга бир неча марта боришлари мумкин.

Ички ишлар органлари Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи ва чет элга доимий яшаш учун кетишни мўлжаллаётган хорижий фуқароларнинг ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг анкета-аризасини 15 сутка мобайнида кўриб чиқадилар. Ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати истисно ҳолларда 30 суткагача узайтирилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс чет элга доимий яшаш учун кетаётганда ички ишлар органлари уларнинг ҳужжатларига доимий яшаш учун чет элга боришга рухсат бериш ёзуви стикерини амал қилиш муддатини кўрсатмасдан ёпиштирадилар".



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 5, 26-модда.





















































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск