Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Паспорт-виза тизими /

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 21.05.2012 й. 2366-сон билан рўйхатга олинган ички ишлар вазирининг 20.05.2012 й. 74-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 21 майда 2366-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар вазирининг

2012 йил 20 майдаги

74-сон буйруғига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган

жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (кейинги ўринларда фуқаролар деб юритилади) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш (кейинги ўринларда ҳисобга олиш деб юритилади) тартибини белгилайди.


2. Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олиш фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан беш кундан олти ойгача муддатга (ўқиш учун таълим муассасасига келган шахслар учун - ўқиш даврига) амалга оширилади ҳамда бу Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турар жой сотиб олиш, шунингдек доимий ишга ва ижтимоий кафолатларга эга бўлиш учун асос ҳисобланмайди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига беш кундан ортиқ бўлмаган муддатга келган фуқаролар ҳисобга олинмайди.

Ҳисобга қўйилган фуқаро ҳисобга олиш муддатидан ортиқ бўлмаган даврда вақтинча ишга эга бўлиш ҳуқуқига эгадир.


3. Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналарга, даволаш муассасаларига, санаторийлар, дам олиш уйларига ва шунга ўхшаш бошқа муассасаларга келган фуқароларни ҳисобга олиш ушбу муассасаларнинг маъмурияти томонидан, улар келганларидан кейин уларнинг бу ерда бўлиш муддатидан ва келишининг даврийлигидан қатъи назар, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.



II БОБ. ФУҚАРОЛАРНИ ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ

ВИЛОЯТИДА ҲИСОБГА ОЛИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


4. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган фуқаролар келган кунидан бошлаб беш кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги милиция таянч пунктига (кейинги ўринларда МТП деб юритилади) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

16 ёшга тўлмаган шахслар учун - туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат;

мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);

турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;

ҳисобга олиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.


5. Мазкур Йўриқноманинг 4-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан кейин МТП профилактика (катта) инспектори фуқаронинг аризасини мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ юритиладиган "Фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш китоби"га қайд этади ҳамда шу куннинг ўзида мазкур Йўриқноманинг 4, , 5 ва 5а-иловаларига мувофиқ фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган, Тошкент шаҳри (Тошкент вилоятида) турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги ҳужжатга қайд варағи (кейинги ўринларда қайд варағи деб юритилади) беради.

Қайд варағи фуқаронинг турган жойида ҳисобга олинганлигини тасдиқлайдиган, қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) кўрсатилган тақдирда, унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.

МТП профилактика (катта) инспектори қайд варағини расмийлаштириб беришда фуқарога қайта ҳисобга олиш тартибини ва ариза топшириш муддатини тушунтиради.


6. 16 ёшга тўлмаган шахсни ҳисобга олишни расмийлаштиришда унинг шахсини тасдиқлаганлик учун жавобгарлик турар жой майдони берган турар жой мулкдори (мулкдорлари) зиммасига юкланади.


7. Мазкур Йўриқноманинг 4-бандида кўрсатилган ҳужжатлар асосида МТП профилактика (катта) инспектори фуқарони ҳисобга олиш йиғмажилдини очади ва уларни ушбу йиғмажилдга тикиб қўяди.

Фуқарога турар жой майдони берган турар жой мулкдорининг ёзган аризаси (розилиги) МТПда юритиладиган "Фуқароларни қабул қилиш китоби"га қайд этилади.


8. Ариза берувчининг паспортида ва турар жойнинг уй дафтарига (прописка карточкасига) ҳисобга олиш тўғрисида белги қўйилмайди.


9. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олинган фуқаро ҳисобга олинган жойида яшаши керак.


10. МТП профилактика (катта) инспектори фуқарога қайд варағини бергандан кейин беш кун ичида ушбу фуқарони Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг (кейинги ўринларда Тошкент шаҳар ИИББ деб юритилади) Манзил-маълумотнома бюросидан, шунингдек бир ҳафта ичида унинг қидирувда эмаслигини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда ИИВ деб юритилади) Ахборот марказидан текширади.

Текшириш натижасида ҳисобга олинган фуқаро қидирувда бўлганлиги аниқланган тақдирда, МТП профилактика (катта) инспектори зудлик билан туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (кейинги ўринларда ТШИИБ деб юритилади) бошлиғига билдирги орқали маълум қилади.


11. Таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган фуқаролар ўқиш даври учун ҳисобга олинади. Бунда, таълим муассасаси томонидан фуқаронинг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатидан нусха (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бўлган тақдирда, 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат) ва турар жой билан таъминланганлиги тўғрисида маълумотнома тегишли МТПга тақдим этилади. Агар фуқаро олий ўқув юртига қабул қилинган бўлса, юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга ҳисобга олиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция ҳам юборилади.


12. Фуқаро таълим муассасасининг турар жойидан бошқа турар жойда яшаш истагини билдирганда, таълим муассасасининг розилик хати асосида фуқаро танлаган жойи бўйича МТП томонидан ҳисобга олинади.


13. Фуқаронинг таълим олиши Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқарида жойлашган бошқа таълим муассасасига кўчирилганда, фуқаро академик таътил олганда ёки таълим муассасасидан ўқишдан четлаштирилганда, ушбу муассаса тегишли қарор қабул қилиб, муддати ўтмаган қайд варағини таълим олган фуқародан олиб, шу куннинг ўзида хабарнома билан бирга тегишли МТПга юборади.


14. Профилактика (катта) инспектори МТПда мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ юритиладиган "Фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш китоби"га фуқаронинг ҳисобга олинганлиги бекор қилинганлиги тўғрисида тегишли ёзув киритиб, бир кунда Тошкент шаҳар ИИББ Манзил-маълумотнома бюросига мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ хабарнома юборади.


15. Қайд варағи йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда фуқаро ҳисобга олинган МТПга шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этган ҳолда қайд варағи йўқолиши ёки яроқсиз ҳолга келиши ҳолатларини кўрсатиб, қайд варағининг дубликатини расмийлаштириш тўғрисида мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ ариза билан мурожаат қилади.


16. МТП профилактика (катта) инспектори фуқаронинг қайд варағи йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келганлиги юзасидан ёзган аризасини қабул қилиб, аризада кўрсатилган манзилда ушбу фуқаронинг ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжудлигини текширади. Фуқаронинг аризада кўрсатилган турар жойда ҳисобга олинганлиги тасдиқланган тақдирда, ариза берувчига ўша куннинг ўзида қайд варағининг дубликатини расмийлаштириб беради ва мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ юритиладиган "Фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш китоби"нинг "изоҳ" устунига "дубликат" деб қизил рангда ёзиб қўяди.


17. Фуқаро ҳисобга олинган муддат давомида ҳисобга олинган турар жойдан бошқа манзилдаги турар жойга яшашга ўтса, янги турар жойи бўйича МТПга мазкур Йўриқноманинг 4-бандида кўрсатилган ҳужжатларни (иккинчи ва саккизинчи хатбошида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари), мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ аризани, шунингдек аввалги турар жойи бўйича ҳисобга олинганлигини тасдиқловчи қайд варағини тақдим этади.


18. МТП профилактика (катта) инспектори тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилиб, мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ юритиладиган "Фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш китоби"га қайд қилади.


19. МТП профилактика (катта) инспектори шу куннинг ўзида қайд варағида кўрсатилган муддатга янги қайд варағини расмийлаштириб беради ва эски қайд варағини фуқаронинг олдинги ҳисобга олинган жойи бўйича МТПга юборади.


20. МТП профилактика (катта) инспектори тақдим этилган ҳужжатлар асосида йиғмажилд очади ва бир вақтнинг ўзида Тошкент шаҳар ИИББнинг Манзил-маълумотнома бюросига мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ хабарнома юборади.



III БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИ

ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ТУРГАН

ЖОЙИ БЎЙИЧА ҚАЙТА ҲИСОБГА ОЛИШ


21. Охирги ҳисобга олиш расмийлаштирилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида ҳисобга олишни қайта расмийлаштириш масаласини кўриб чиқиш ИИВ Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бош бошқармаси (кейинги ўринларда ИИВ ҲООББ деб юритилади) томонидан амалга оширилади. Бунинг учун фуқаро қайд варағи муддати тугашидан камида ўн беш кун олдин турган жойига хизмат кўрсатувчи МТПга мазкур Йўриқноманинг 4-бандида назарда тутилган ҳужжатлар (иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатдан ташқари) билан бирга мазкур Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ қайта ҳисобга олиниши юзасидан ариза тақдим этади.

Ариза мазкур Йўриқноманинг 10-иловасига мувофиқ "Фуқароларнинг турган жойи бўйича қайта ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш китоби"га қайд этилади.


22. Ариза қайд этилгандан, ҳужжатлар ўрганиб чиқилгандан ва белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин МТП профилактика (катта) инспектори тўпланган ҳужжатлар асосида фуқарога мазкур Йўриқноманинг 7-бандида назарда тутилган йиғмажилд очади ва шу куннинг ўзида уларни ТШИИБ Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлимларига (кейинги ўринларда ҲООБ деб юритилади) тақдим этади.


23. ТШИИБ ҲООБ масъул ходими уч кун муддатда ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини текширади ҳамда ўрганиш якунлари бўйича ариза берувчи тўғрисидаги маълумотларни, ҳисобга олишни такроран расмийлаштиришнинг мақсадларини ва ариза берувчининг олдинги ҳисобга олиш давридаги фаолияти турини, шунингдек тураржой майдони берадиган шахслар тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда мазкур Йўриқноманинг 11-иловасига мувофиқ маълумотнома тайёрлайди.


24. ТШИИБ ҲООБ бир сутка мобайнида кўриб чиқилган материалларни Тошкент шаҳар ИИББнинг ва Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасининг (кейинги ўринларда Тошкент вилояти ИИБ деб юритилади) ҲООБга юборади. Тошкент шаҳар ИИББнинг ва Тошкент вилояти ИИБнинг ҲООБ бир сутка мобайнида ариза берувчи тўғрисидаги маълумотларни компьютер базасига киритади ва ТШИИБ ҲООБ маълумотномасини ўрганиб, мазкур Йўриқноманинг 12-иловасига мувофиқ хулоса тайёрлаб, материалларни ИИВ ҲООББга юборади.


25. ИИВ ҲООББ материалларни уч кун муддатда кўриб чиқиб, ҳисобга олишни такроран расмийлаштиришга рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисида мазкур Йўриқноманинг 13-иловасига мувофиқ қарор қабул қилади ва бир сутка мобайнида Тошкент шаҳар ИИББ ёки Тошкент вилояти ИИБ ҲООБни қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.


26. Фуқаронинг охирги ҳисобга олинган муддат давомида жамоат тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги учун икки ва ундан ортиқ маротаба маъмурий жавобгарликка тортилганлиги ёки жиноий жавобгарликка тортилганлиги уни қайта ҳисобга олинишини рад этиш учун асос бўлади.


27. Тошкент шаҳар ИИББ ҲООБ ва Тошкент вилояти ИИБ ҲООБ бир сутка ичида ИИВ ҲООББ қарорини ижро этиш тўғрисидаги кўрсатмани тегишли ТШИИБ ҲООБга юборади. ТШИИБ ҲООБ бир сутка мобайнида ушбу кўрсатмани МТП профилактика (катта) инспекторига етказади.


28. ИИВ ҲООББнинг қарори ижобий бўлган тақдирда МТП профилактика (катта) инспектори бир сутка мобайнида ариза берувчини хабардор қилади ва белгиланган тартибда фуқарога қайд варағини такроран расмийлаштириб беради, қарор салбий бўлган тақдирда эса - ушбу қарорни ариза берувчига етказади ҳамда уни ички ишлар органи томонидан белгиланадиган муддатда Тошкент шаҳридан ва Тошкент вилоятидан чиқиб кетиш мажбурияти тўғрисида огоҳлантиради.



IV БОБ. ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА

ҲИСОБГА ОЛИНГАН ФУҚАРОЛАР ТЎҒРИСИДА ЎЗАРО

МАЪЛУМОТЛАР АЛМАШИШ


29. МТП профилактика (катта) инспектори ариза берувчига қайд варағи берилгандан кейин ҳисобга қўйилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни ИИВ белгилаган шаклдаги МТПнинг компьютер маълумотлар базасига киритади.

Фуқаро Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олинганда, МТП профилактика (катта) инспектори мазкур Йўриқноманинг 14-иловасига мувофиқ икки нусхада фуқаронинг келиш варақасини тўлдиради ҳамда бир суткада ТШИИБ ҲООБга тақдим этади.


30. ТШИИБ ҲООБ МТПдан олинган келиш варақаларини ҳафтасига икки марта Тошкент шаҳар ИИББнинг Манзил-маълумотнома бюросига юборади. Бир вақтнинг ўзида фуқароларни ҳисобга олиш тўғрисидаги келиш варақалари тегишли ТШИИБнинг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (кейинги ўринларда ХЧК ва ФРБ деб юритилади) юборилади.

ТШИИБ ХЧК ва ФРБ келиш варақаларидаги маълумотларни компьютер маълумотлар базасига киритгандан кейин уларни реал вақт режимида маълумотларни узатишнинг идоравий тармоғи бўйича ИИВ ХЧК ва ФРБнинг марказий маълумотлар базасига юборади.


31. ИИВ ХЧК ва ФРБ ҳар ойда маълумотларни узатиш идоравий тармоғи бўйича Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга қўйилган фуқароларнинг рўйхатларини (электрон шаклда) уларнинг доимий яшаш жойи бўйича тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг ХЧК ва ФРБларига юборади.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг ХЧК ва ФРБлари фуқаронинг доимий яшаш жойидаги ТШИИБ ХООБга фуқаронинг Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида ҳисобга олинганлиги тўғрисида маълум қилади.


32. МТП профилактика (катта) инспектори мазкур Йўриқноманинг 15-иловасига мувофиқ ҳисоботларни ҳар ойнинг якунида ТШИИБ ҲООБга тақдим этади. ТШИИБ ҲООБлари ўз навбатида барча МТПларнинг ҳисоботларини умумлаштириб, Тошкент шаҳар ИИББ ёки Тошкент вилояти ИИБ ҲООБга тақдим этади. Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ ҲООБлари барча ТШИИБ ҲООБларининг ҳисоботларини ҳар ой якуни бўйича умумлаштириб, кейинги ойнинг 5-санасига қадар ИИВ ҲООББга тақдим этади.



V БОБ. ФУҚАРОЛАРНИ ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ

ВИЛОЯТИДА ТУРГАН ЖОЙИ БЎЙИЧА ҲИСОБГА

ОЛИШ ИШЛАРИ УСТИДАН НАЗОРАТНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


33. ТШИИБ раҳбариятининг кўрсатмасига асосан ТШИИБ ҲООБ масъул ходимлари МТП профилактика (катта) инспекторлари томонидан фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг аҳволини ҳар ойда икки маротаба ўрганиб чиқади. Ўрганиш жараёнида профилактика (катта) инспекторлари томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланади.


34. Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан тасдиқланган режа-топшириқ асосида уларнинг масъул ходимлари ҳар чоракда ТШИИБ ҲООБлари ҳамда МТП профилактика (катта) инспекторлари томонидан фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш ишларининг аҳволини ўрганиб чиқади ва ТШИИБ ҲООБ ҳамда МТП профилактика (катта) инспекторлари томонидан йўл қўйилаётган камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилайди.


35. ИИВ раҳбарияти томонидан тасдиқланган режа-топшириқ асосида ИИВ ҲООББ масъул ходимлари бир йилда камида икки маротаба Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ ҲООБлари, ТШИИБ ҲООБлари ва МТПлар томонидан фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш ишларининг аҳволини ўрганиб чиқади ва йўл қўйилаётган камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни белгилайди.



VI БОБ. ҚАЙД ВАРАҒИНИ ТАЙЁРЛАШ

ВА ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ


36. Қайд варақлари ҳимояланган махсус бланкада "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан 120 х 80 мм ўлчамда тайёрланади, серия (Тошкент шаҳри учун "ТSh" серия, Тошкент вилояти учун "ТV" серия) ва тартиб рақамига эга бўлади.

Қайд варақлари мазкур Йўриқноманинг 16-иловасига мувофиқ ИИВ ҲООББда юритиладиган "Қайд варақлари бланкларини кирим ва чиқим қилиш китоби"га кирим қилиниб, Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБга тарқатилади.

ИИВ ҲООББдан олинган қайд варақлари Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ ҲООБда мазкур Йўриқноманинг 16-иловасига мувофиқ юритиладиган "Қайд варақлари бланкларини кирим ва чиқим қилиш китоби"га кирим қилиниб, ТШИИБ ҲООБларга тарқатилади.


37. ТШИИБ ҲООБлари томонидан ўз навбатида ушбу қайд варақлари мазкур Йўриқноманинг 17-иловасига мувофиқ юритиладиган "Қайд варақлари бланкларини кирим ва чиқим қилиш китоби"га қайд қилиниб, қатъий ҳисоби юритилади ҳамда хизматда фойдаланиш учун профилактика (катта) инспекторларига тарқатилади. Профилактика (катта) инспекторлари хизматда фойдаланиш учун олган қайд варақларининг белгиланган тартибда сақланишини таъминлайди.

Қайд варақларига босиладиган муҳр мазкур Йўриқноманинг 18-иловасига мувофиқ шаклда тайёрланиб, назорат лицензиялаш фаолиятини ташкил этиш тизими билан келишилади ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ ҲООБлари томонидан ички ишлар органларида юритиладиган муҳрларни ҳисобга олиш китоби орқали МТПларга тарқатилади. Ушбу муҳр профилактика (катта) инспектори томонидан белгиланган тартибда МТП сейфида сақланиши таъминланади.



VII БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


38. Мазкур Йўриқнома талабларига риоя этилишини назорат қилиш ички ишлар органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.

Тураржой бўлмаган биноларга фуқароларни ҳисобга олишни расмийлаштириш тақиқланади.

Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида ҳисобга олинмаган фуқароларнинг яшаши учун тураржой майдони тақдим этадиган уй-жой мулкдори (мулкдорлари) тураржой майдони берилган кундан бошлаб беш кун мобайнида ушбу шахслар тўғрисида ички ишлар органларини хабардор қилиши шарт.


39. Мазкур Йўриқноманинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.


40. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Миллий хавфсизлик хизмати, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан келишилган.






Йўриқномага

1-ИЛОВА


_______________ туман (шаҳар)

___-сон милиция таянч пункти

профилактика (катта) инспектори

___________________________га

________ йилда туғилган фуқаро

_____________________________

(Ф.И.О.)

__________________________дан

А Р И З А


Мени (16 ёшга тўлмаган фарзандларим билан бирга) жами ___ кишини


_____________ муддатга танишим (қариндошим) ____________________нинг қуйидаги манзилдаги:

  (қанча муддатга)                                                                                             (Ф.И.О.)


_______ туман (шаҳар), _____________ маҳалласи, _______ _____ кўчаси, ______ уй, ____ хонадонига ҳисобга олишингизни сўрайман.

Вақтинчалик яшашга келишдан мақсадим


Аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қиламан:

             

          

            

          

          

         

          

          

           

         

         

           

           

          

Ариза берувчининг имзоси _________ 20__ йил "___" ___________


___ серияли _____-сонли қайд варағини олдим.


20__ йил "__" ______. Ариза берувчининг имзоси __________






Йўриқномага

2-ИЛОВА


_________________ туман (шаҳар)

______-сон милиция таянч пункти

профилактика (катта) инспектори

_____________________________га

_________ йилда туғилган фуқаро

___________________________дан

(Ф.И.О.)

А Р И З А

(Р О З И Л И К)

Мен


ўзимга тегишли бўлган


(Ф.И.О.)


_________ маҳалласи, ________ кўчаси, ___ уй, ____ хонадонда танишим (қариндошим)


_________________________________________ вақтинчалик яшашига розиман.

                                             (Ф.И.О.)



Шахсимни тасдиқловчи ва уй-жой ҳужжатларининг нусхаларини илова қиламан.


Ариза берувчининг имзоси ____________



20__ йил "___" __________






Йўриқномага

3-ИЛОВА



Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси/

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси

________ туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)

__________-сонли милиция таянч пункти


Фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга

олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш

К И Т О Б И



Бошланди:              20____ йил "___" ____________

Тамом бўлди:         20____ йил "___" ____________


Китобнинг ички кўриниши


Чап томони

Т/р

Ариза берувчи ва у билан

бирга келган 16 ёшга тўлмаган

фарзандларининг Ф.И.О., туғилган

санаси, шахсини тасдиқловчи

ҳужжат рақами


Ариза берувчининг

доимий тураржойи


Ариза қайд

этилган сана


Ариза берувчи ҳисобга

олинган тураржой



   

      




Ўнг томони

Тураржой берган

мулкдорнинг доимий

яшаш манзили, телефон

рақами


Ҳисобга олинган

шахснинг келиш варақаси

Манзил-маълумотнома

бюросига юборилган сана


Қайд варағининг

рақами, берилган

санаси ва муддати


Ҳисобдан

чиқарилган сана


Изоҳ


        

        





        





Йўриқномага

4-ИЛОВА



Олд томони


Фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган,

Тошкент шаҳрида турган жойи бўйича

ҳисобга олиш тўғрисидаги ҳужжатга

ТSh____-сон


ҚАЙД ВАРАҒИ

1. Фамилияси


2. Исми


3. Отасининг исми


4. Туғилган санаси


5. Туғилган жойи


6. Қачон ва қаердан келган


      

(доимий яшаш жойи манзили)

Орқа томони


7. Шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат

         

(серияси, тартиб рақами, ким томонидан ва қачон берилган)

8. Тошкент шаҳридаги яшаш манзили


          

         

9. Келишдан мақсад


10. _____ йил "___"_____________гача турган жойи бўйича ҳисобга олиш муддати

11. Қайд варағини берган орган


12. Қайд варағини берган мансабдор шахснинг имзоси







(имзо)


(Ф.И.О.)


20__ йил "___" ________________

                                     Муҳр

                                      ўрни






           

фотосурат


(35 х 45 мм)

Йўриқномага

4а-ИЛОВА


Муҳр

ўрни




Олд томони

Фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган,

Тошкент шаҳрида турган жойи бўйича

ҳисобга олиш тўғрисидаги ҳужжатга

ТSh _____-сон


ҚАЙД ВАРАҒИ

(16 ёшга тўлмаган шахслар учун)

1. Фамилияси


2. Исми


3. Отасининг исми


4. Туғилган санаси


5. Туғилган жойи


6. Қачон ва қаердан келган


      

(доимий яшаш жойи манзили)

        

              

Орқа томони

          

7. Шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат

         

(серияси, тартиб рақами, ким томонидан ва қачон берилган)

8. Тошкент шаҳридаги яшаш манзили


          

         

9. Келишдан мақсад


10. _____ йил "___"_____________ гача турган жойи бўйича ҳисобга олиш муддати

11. Қайд варағини берган орган


12. Қайд варағини берган мансабдор шахснинг имзоси







(имзо)


(Ф.И.О.)


20__ йил "___" ________________

                                     Муҳр

                                      ўрни






Йўриқномага

5-ИЛОВА



Олд томони



Фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган,

Тошкент вилоятида турган жойи бўйича

ҳисобга олиш тўғрисидаги ҳужжатга

ТV____-сон


ҚАЙД ВАРАҒИ


1. Фамилияси


2. Исми


3. Отасининг исми


4. Туғилган санаси


5. Туғилган жойи


6. Қачон ва қаердан келган


      

(доимий яшаш жойи манзили)

     

                

Орқа томони

        

7. Шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат

         

(серияси, тартиб рақами, ким томонидан ва қачон берилган)

8. Тошкент шаҳридаги яшаш манзили


          

         

9. Келишдан мақсад


10. _____ йил "___"_____________ гача турган жойи бўйича ҳисобга олиш муддати

11. Қайд варағини берган орган


12. Қайд варағини берган мансабдор шахснинг имзоси







(имзо)


(Ф.И.О.)


20__ йил "___" ________________

                                     Муҳр

                                      ўрни

      




         


фотосурат


(35 х 45 мм)

Йўриқномага

5а-ИЛОВА


Муҳр

ўрни




Олд томони

Фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган,

Тошкент вилоятида турган жойи бўйича

ҳисобга олиш тўғрисидаги ҳужжатга

ТV_____-сон


ҚАЙД ВАРАҒИ

(16 ёшга тўлмаган шахслар учун)

1. Фамилияси


2. Исми


3. Отасининг исми


4. Туғилган санаси


5. Туғилган жойи


6. Қачон ва қаердан келган


      

(доимий яшаш жойи манзили)

Орқа томони


7. Шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат

         

(серияси, тартиб рақами, ким томонидан ва қачон берилган)

8. Тошкент шаҳридаги яшаш манзили


          

         

9. Келишдан мақсад


10. _____ йил "___"_____________ гача турган жойи бўйича ҳисобга олиш муддати

11. Қайд варағини берган орган


12. Қайд варағини берган мансабдор шахснинг имзоси







(имзо)


(Ф.И.О.)


20__ йил "___" ________________

                                     Муҳр

                                      ўрни






Йўриқномага

6-ИЛОВА


Тошкент шаҳар

Ички ишлар бош бошқармаси

Манзил-маълумотнома бюросига

Х А Б А Р Н О М А

1. Фуқаро



(Ф.И.О.)

2. Туғилган санаси ____йил "___" ____________

3. Туғилган жойи


4. Ҳисобга олинган манзил


5. Паспорт серияси ___ рақами ____________, _____________ туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) томонидан ______ йил _______да берилган

6. Ҳисобга олинган муддат


7. Муддатидан олдин ҳисобдан чиқарилиши сабаби


____-сонли милиция таянч пункти

профилактика (катта) инспектори





(Ф.И.О., унвони)


(имзо)

20 йил "___" _________






Йўриқномага

7-ИЛОВА


______________ туман (шаҳар)

______-сон милиция таянч пункти

профилактика (катта) инспектори

_____________________________га

__________ йилда туғилган фуқаро

____________________________дан

(Ф.И.О.)

А Р И З А

Мен (16 ёшга тўлмаган фарзандим


)


(Ф.И.О.)


20__ йил "___" ___________ дан ҳозирги кунга қадар танишим (қариндошим) ________________________________________ нинг қуйидаги манзилдаги:

__________ маҳалласи __________ кўчаси ___ уй, ____ хонадонда ҳисобга олинган эдим.

   

Мен (16 ёшга тўлмаган фарзандим


га)


(Ф.И.О.)


         

юқорида кўрсатилган манзил бўйича қайд варағи берилган эди. Ушбу қайд варағини йўқотиб қўйганлигим (яроқсиз ҳолга келганлиги) сабабли унинг дубликатини расмийлаштириб беришингизни сўрайман.

Ариза берувчининг имзоси ____________


20__ йил "___"_______________



____ серияли _______-сонли қайд варағини олдим.


20__ йил "___" __________                     Ариза берувчининг имзоси ________






Йўриқномага

8-ИЛОВА


______________ туман (шаҳар)

______-сон милиция таянч пункти

профилактика (катта) инспектори

_____________________________га

__________ йилда туғилган фуқаро

____________________________дан

(Ф.И.О.)

А Р И З А


Мен (16 ёшга тўлмаган фарзандларим билан) жами ___________ киши, 20___ йил "___" ________дан ҳозирги кунга қадар танишим (қариндошим)


__________________________________________нинг қуйидаги манзилдаги:

                                  (Ф.И.О)


________ туман (шаҳар), ________ маҳалласи ________, кўчаси, ___ уй, ____ хонадонда ҳисобга олинган эдим.


Менга (16 ёшга тўлмаган фарзандларимга) юқорида кўрсатилган манзил бўйича қайд варағи берилган эди. Ҳозирги кунда мен қуйидаги манзилга: __________ туман (шаҳар), _________ маҳалласи, _________ кўчаси, ___ уй, ____ хонадонга яшаш учун ўтганлигим сабабли мени (16 ёшга тўлмаган фарзандларимни) мазкур манзил бўйича ҳисобга олишингизни сўрайман.


Аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қиламан:

             

          

            

          

          

         

          

          

           

         

         

           

           

          

Ариза берувчининг имзоси __________ 20__ йил "___" _________



___серияли _______сонли қайд варағини олдим.


20__ йил "___" ___________                      Ариза берувчининг имзоси ________






Йўриқномага

9-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги

Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш

бош бошқармаси бошлиғи

____________________________га

________ йилда туғилган фуқаро

__________________________дан

(Ф.И.О.)

А Р И З А


Мени (16 ёшга тўлмаган фарзандларим билан бирга) жами ____ кишини _________ муддатга танишим

(қариндошим) _________________нинг қуйидаги манзилдаги:

                                             (Ф.И.О.)


_______ туман (шаҳар), _______ маҳалласи, ______ кўчаси, ______ уй, ____ хонадонга қайта ҳисобга олишингизни сўрайман.

Вақтинчалик яшашга келишдан мақсадим


Аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қиламан:

            

          

            

          

          

         

          

          

           

         

         

           

           

          

Ариза берувчининг имзоси __________ 20__ йил "___" ___________



___ серияли _______-сонли қайд варағини олдим.


20__ йил "___" ___________                        Ариза берувчининг имзоси _______






Йўриқномага

10-ИЛОВА



Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси/

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси

_______туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)

___-сонли милиция таянч пункти


Фуқароларнинг турган жойи бўйича қайта ҳисобга

олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш

К И Т О Б И


Бошланди:           20____ йил "____" _____________

Тамом бўлди:      20____ йил "____" _____________


Чап томони

Т/р

Ариза берувчининг Ф.И.О.,

туғилган санаси, шахсини

тасдиқловчи ҳужжат рақами


Ариза берувчининг

доимий тураржойи


Ариза қайд

этилган сана


Ариза берувчининг

вақтинчалик тураржойи



     

     




Ўнг томони

Ариза берувчи

билан бирга ҳисобга

олинган 16 ёшга

тўлмаган

фарзандларининг

Ф.И.О., туғилган

санаси


Вақтинчалик

тураржой берган

мулкдорнинг

доимий яшаш

манзили, телефон

рақами


Қайта ҳисобга

олинган шахснинг

келиш варақаси

Манзил-

маълумотнома

бюросига

юборилган сана


Қайд варағи

рақами,

берилган санаси

ва муддати


Ҳисобдан

чиқарилган

сана


Изоҳ


       

     






      





Йўриқномага

11-ИЛОВА


Тошкент шаҳар

Ички ишлар бош бошқармаси/

Тошкент вилояти

Ички ишлар бошқармаси

Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш

бошқармаси бошлиғи

____________________________га

(Ф.И.О.)


М А Ъ Л У М О Т Н О М А


Мен, _________________________ туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлими (бўлинмаси) (катта) инспектори, ______________________________________________,

                                                                                                                                                                              (Ф.И.О.)


______________ маҳалласи ____-сон милиция таянч пункти профилактика (катта) инспектори ______________________________________нинг _______ йилда туғилган фуқаро ___________________________нинг қайта ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаси бўйича тўпланган ҳужжатлар йиғмажилди билан танишиб чиқиб қуйидагиларни аниқладим:

           

       

       

       

         

(мазмуни ёзилади)

                  




(имзо)


20__ йил "___" ___________



Келишилди:

туман (шаҳар) ички ишлар

бошқармаси (бўлими)

бошлиғи ўринбосари





(Ф.И.О.)


(имзо)

           





Йўриқномага

12-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАЙМАН"

        



Тошкент шаҳар

Ички ишлар бош бошқармаси/

Тошкент вилояти

Ички ишлар бошқармаси

Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш

бошқармаси бошлиғи

______________________________

(Ф.И.О.)


20___ йил "___" ___________

Х У Л О С А

Мен,


,


(Ф.И.О.)


Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси/Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасининг Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бошқармаси (катта) инспектори, __________________ туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлими (бўлинмаси)нинг _______ йилда туғилган фуқаро ____________________нинг қайта ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаси бўйича тўпланган ҳужжатлар йиғмажилди билан танишиб чиқиб қуйидагиларни аниқладим:

         

       

       

       

         

(мазмуни ёзилади)

     

Юқоридагиларни инобатга олиб, фуқаро _________________________ нинг ______________ муддатга қайта ҳисобга олиниши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси/

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси

Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бошқармаси

(катта) инспекторининг имзоси


          





Йўриқномага

13-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги

Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш

бош бошқармаси бошлиғи

20___ йил "____" _____________


Фуқаро


ни


(Ф.И.О.)


қайта ҳисобга олиш/қайта ҳисобга олишни рад этиш ҳақида


Қ А Р О Р


Мен, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бош бошқармаси

(катта) инспектори _______________________

                                                             (Ф.И.О., унвони)

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси/Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бошқармаси томонидан тақдим этилган, _______ йилда туғилган фуқаро ____________________нинг қайта ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаси бўйича тўпланган ҳужжатлар йиғмажилди ҳамда хулосаси билан танишиб чиқиб қуйидагиларни аниқладим:

       

       

         

(мазмуни ёзилади)

        

Юқоридагиларни инобатга олиб, қарор қилдим:

фуқаро ___________________, __________________ муддатга қайта ҳисобга олинсин/қайта ҳисобга олиниши рад этилсин.

Қабул қилинган қарор фуқаро __________________га етказилсин.

Мазкур қарор ижро учун Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси/Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бошқармасига юборилсин.

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги

Ҳуқуқбузарликнинг олдини

олиш бош бошқармаси

(катта) инспектори





(Ф.И.О., унвони)


(имзо)

20___ йил "____" _____________

"РОЗИМАН"

Ўзбекистон Республикаси

ИИВ ҲООББ бошлиғи

ўринбосари





(Ф.И.О., унвони)


(имзо)

20___ йил "___" _____________






Йўриқномага

14-ИЛОВА



Келиш варақаси

1. Фамилияси





2. Исми





3. Отасининг исми





4. Туғилган санаси: _______ йил "___" _____________




5. Туғилган жойи


вилоят (республика)




туман




шаҳар (шаҳарча)




қишлоқ (овул)



6. Жинси



7. Миллати




эркак, аёл





8. Ҳисобга олинаётган манзил


вилоят




туман




шаҳар (шаҳарча)




қишлоқ




кўча


маҳалла




уй


бино


хонадон



          


ҳисобга олишни расмийлаштирган милиция таянч пункти рақами




20___ йил "___" ___________________


9. Қачон, қаердан келди


   

вилоят (республика)




туман




шаҳар (шаҳарча)




қишлоқ (овул)



      

           


Орқа томони


           

10. Келишдан мақсад ва муддати



        


ўқишга, ишга ёки бошқа сабаб кўрсатилади


11. Қаерда ва қайси лавозимда ишлайди



       


агар ишламаётган бўлса: нафақада, ўқувчи, бировнинг


       


қарамоғида эканлиги кўрсатилсин ва бошқалар


12. Паспорт серияси _____ рақами



        


қачон, қайси ички ишлар органи томонидан берилган, амал қилиш муддати


20___ йил "___" ___________________________

13. Фуқаро билан бирга 16 ёшгача фарзандлари ҳам келган:

Ф.И.О.


Жинси


Туғилган санаси











Эслатма: Фарзандлар ота-оналаридан фақат биттасининг

келиш варақасига ёзилади.


14. Варақа 20___ йил "____" ___________да тўлдирилди.

Ҳисобга олган масъул ходим Ф.И.О. ________________


15. Маълумотларни текширдим ва ҳисобга олишни расмийлаштирдим:

20___ йил "___" _______________.


______________

             (имзо)






Йўриқномага

15-ИЛОВА



20__ йилнинг ___ойи мобайнида

Тошкент шаҳри/Тошкент вилоятида турган

жойи бўйича ҳисобга олинган Ўзбекистон

Республикаси фуқаролари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

  

Т/р

Минтақалар


Жами


Тошкент шаҳри/Тошкент вилояти туман (шаҳар)лари







1.

Қорақалпоғистон Республикаси









2.

Андижон









3.

Бухоро









4.

Жиззах









5.

Навоий









6.

Наманган









7.

Самарқанд









8.

Сирдарё









9.

Сурхондарё









10.

Фарғона









11.

Хоразм









12.

Қашқадарё









13.

Тошкент вил.









14.

Тошкент ш.










Жами









Ҳисобга олинган муддат


1.

1 ойгача









2.

3 ойгача









3.

6 ойгача









4.

Жами









    





Йўриқномага

16-ИЛОВА



Қайд варақлари бланкларини кирим ва чиқим қилиш

КИТОБИ


1-бўлим. Кирим.

Т/р


Кирим қилинган

ҳужжатнинг рақами

ва санаси


Кимдан келиб

тушди


Сони


Серияси


Рақамлари

дан

гача


Эслатма














2-бўлим. Чиқим.

Т/р

Кирим қилинган

ҳужжатнинг рақами

ва санаси


Олиб кетган

ички ишлар

органи номи


Сони


Серияси


Рақамлари

дан

гача


Эслатма



       

       







      

        






   





Йўриқномага

17-ИЛОВА



Қайд варақлари бланкларини кирим ва чиқим қилиш

КИТОБИ


1-бўлим. Кирим.

Т/р

Кирим қилинган

ҳужжатнинг рақами

ва санаси


Кимдан

келиб тушди


Сони


Серияси


Рақамлари

дан

гача


Эслатма














2-бўлим. Чиқим.

Т/р

Кирим қилинган

ҳужжат рақами

ва санаси


Қайд варақлари

бланкларини олган

милиция таянч пункти

профилактика (катта)

инспектори Ф.И.О.,

унвони, лавозими


Сони


Серияси


Рақамлари

дан

гача


Қайд варақлари

бланкларини

олган ходим

имзоси


Эслатма



       

        








       

         







             





Йўриқномага

18-ИЛОВА



Милиция таянч пункти муҳрининг

ТАВСИФИ


Муҳрдан фақат фуқаронинг турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги ҳужжатга қайд варағини ҳамда эр-хотиннинг камида бир йил бургаликда яшаётганлиги тўғрисидаги маълумотномани тасдиқлаш учун фойдаланилади.

Муҳр Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси туман (шаҳар) Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлим (бўлинма)ларининг милиция таянч пунктларига бириктирилади.

Муҳр айланаси бўйича ўзбек тилида "O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar Ichki ishlar bosh boshqarmasi/Toshkent viloyati Ichki ishlar boshqarmasi" сўзлари бўлиб, марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири ва унинг тагида тегишли милиция таянч пунктининг тартиб рақами қўйилади.

Милиция таянч пунктининг тартиб рақами бешта рақамдан иборат бўлиб, қуйидаги кўринишда ёзилади: 00-000.

Биринчи иккита рақамга муҳрнинг қайси туман (шаҳар) ички ишлар бошқарма (бўлими)га тегишли эканлиги, кейинги учта рақам эса қайси милиция таянч пунктига тегишли эканлигини билдиради. Масалан, 01-001, бунда, 01 - Учтепа тумани, 001 - милиция таянч пункти рақами.

Муҳр Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан марказлашган ҳолда тайёрланиб, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси орқали барча милиция таянч пунктларига бириктирилади.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 21-сон, 237-модда









































Время: 0.0091
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск