Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Паспорт-виза тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.1999 й. 91-сон "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.02.1999 й.

N 91


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ПАСПОРТ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


“Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган паспорт тизими, рўйхатдан ўтказиш режими ва республика ҳудудида яшаш қоидаларини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққан ёки уни йўқотган ҳолда доимий яшаш учун республика ташқарисига чиқиб кетган шахслар томонидан доимий яшаш учун республикага қайтиш хоҳиши билдирилган тақдирда, улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш тартиботидан ўтишлари шарт.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - паспорт, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ҳарбий хизматчилар - шахсий гувоҳнома асосида;

республика ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқаролар, шу жумладан МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар - қонун ҳужатларида белгилапган тартибда берилган яшаш учун рухсатнома асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш учун доимий рўйхатдан ўтиш ҳуқуқига эгадирлар.

Доимий рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги белги фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортига ёки хорижий фуқароларга, шу жумладан МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқароларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга республика ички ишлар органлари томонидан берилган паспортнинг ўрнини босувчи ҳужжатларга қўйилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг жойлардаги органларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига паспорт тизими, рўйхатдан ўтказиш тартиби ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшашнинг белгиланган қоидаларига қатъий риоя қилиниши учун масъулият юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва жойлардаги ҳокимият органлари билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тақдим этсин, бунда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш хоҳишини билдирган хорижий фуқароларни, шу жумладан МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқароларини, фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий рўйхатдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор берсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов
































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск