язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Фуқаролик/ Хорижий шахсларга, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида яшаш учун гувоҳнома ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси тўғрисидаги Низом (ЎзР Президентининг 23.12.1994 й. ПФ-1027-сон Фармонига 2-илова)

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

1994 йил 23 декабрдаги

ПФ-1027-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Хорижий шахсларга, фуқаролиги бўлмаган шахсларга

Ўзбекистон Республикасида яшаш учун гувоҳнома ва

фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси тўғрисидаги

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Хорижий шахсларга Ўзбекистон Республикасида яшаш учун бериладиган гувоҳнома ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида яшаш учун бериладиган гувоҳнома уларнинг шахсларини тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшаш ҳуқуқини берадиган ҳужжатлар ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси доирасида ҳақиқийдир. Фуқаролиги бўлмаган шахснинг гувоҳномаси хорижда унинг эгаси шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.


2. Ўзбекистон Республикасида яшага учун берилган гувоҳнома бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий истиқомат қилувчи ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлмаган қуйидаги шахслар яшайдилар:

- хорижий давлат фуқаролигига мансублигининг исботига эга бўлган шахслар;

- бошқа давлатнинг фуқаролигида бўлмаган шахслар.


3. Ўзбекистон Республикасида яшаш учун гувоҳномалар қуйидагиларга берилади:

- 16 ёшга тўлган хорижий фуқароларга ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга;

- қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан маҳрум деб топилган шахсларга;

- қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиққан шахсларга.


4. Хорижий шахсларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун гувоҳномалар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс доимий истиқомат қиладиган жойда берилади.


5. Фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат қилувчи, вақтинча чет элга жўнаб кетувчи фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилади.



II. ХОРИЖИЙ ШАХЛАРГА ВА ФУҚАРОЛИГИ

БЎЛМАГАН ШАХСЛАРГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ЯШАШ УЧУН ГУВОҲНОМАЛАРДАГИ ВА ФУҚАРОЛИГИ

БЎЛМАГАН ШАХС ГУВОҲНОМАСИДАГИ ЁЗУВЛАР,

УЛАРНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТЛАРИ


6. Хорижий шахсларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун бериладиган гувоҳномалар, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ҳимоя воситалари бўлган махсус бланкаларда тайёрланади, Ўзбекистон Республикасининг гербига эга бўлади. Яшаш учун гувоҳномалар 16 варақдан, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари эса 8 варақдан иборат.


7. Хорижий шахсларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун бериладиган гувоҳномалар, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан ўзбек, рус, инглиз тилларида тўлдирилади. Ҳужжатларга қуйидаги маълумотлар киритилади:

Хорижий шахслар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун бериладиган гувоҳномаларда:

- фамилияси, исми, отасининг исми;

- туғилган йили, куни, ойи;

- туғилган жойи;

- миллати;

- Ўзбекистон Республикасига келган кунидаги фуқаролиги;

- оилавий аҳволи;

- Ўзбекистон Республикасига келган куни;

- келишдан мақсад;

- яшаш учун гувоҳнома ким томонидан ва қачон берилган;

- яшаш учун гувоҳнома қандай ҳужжатларга асосланиб берилган;

- яшаш учун гувоҳноманинг амал қилиш муддати тўғрисида;

- фарзандлар ҳақида;

- яшаш учун гувоҳнома муддатини узайтириш тўғрисида;

- яшаш учун рухсат бериш ҳақида;

- яшаш жойида қайд этиш (прописка) ҳақида;

- алоҳида белгилар (қон резуси ва ҳоказолар);

- Ўзбекистон Республикасида яшаш учун гувоҳномага эслатма;


Фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасида:

- фамилияси, исми, отасининг исми;

- туғилган йили ва жойи;

- фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси ким томонидан ва қачон берилган;

- бораётган мамлакат тўғрисида;

- биргаликда бораётган фарзандлар ҳақида;

- виза (рухсатнома)лар ҳақида;

- фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасининг амал қилиш муддати тўғрисида.


Фуқароларнинг розилиги билан яшаш учун бериладиган гувоҳномаларда соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан яшаш учун гувоҳнома эгасининг қон гуруҳи ва қандай резусга мансублиги тўғрисида белгилар қўйилади.


8. Хорижий шахсларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш яшаш учун бериладиган гувоҳномаларда, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахснинг гувоҳномасида катталиги 30x45 мм, қора-оқ ёки рангли тасвирдаги фотосуратлар, ҳужжат эгасининг ва уни берган масъул шахснинг имзолари бўлиши лозим.


9. Хорижий шахсларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун гувоҳномалар 5 йил муддат билан ёки муддатсиз берилади. Фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси 2 муддатга берилади.



III. ХОРИЖИЙ ШАХСЛАРГА ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН

ШАХСЛАРГА ЯШАШ УЧУН ГУВОҲНОМАЛАРНИ ҲАМДА

ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХС ГУВОҲНОМАСИНИ

БЕРИШ УЧУН АСОСЛАР ВА УНИНГ МУДДАТЛАРИ


10. Хорижий шахслар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун гувоҳномаларни ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини олиш учун доимий истиқомат жойида ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

А) Яшаш учун гувоҳнома олишга:

- Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан белгиланган шаклдаги ариза;

- ҳақиқий миллий паспорт;

- фуқароликдан чиққанлик тўғрисида ваколатли органлар томонидан берилган ҳужжат;

- туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (биринчи марта олинаётган тақдирда);

- яшаш учун олинган аввалги гувоҳнома;

- катталиги 35x45 мм. бўлган қора-оқ ёки рангли тасвирдаги 5 та фотосурат;

- оила аъзолари кўрсатилган ҳолда яшаш жойидан маълумотнома;

- никоҳ ҳақидаги гувоҳнома (қайд этилган никоҳдан ўтилган тақдирда)

Б) Фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини олишга:

- Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан белгиланган шаклдаги ариза;

- фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш учун гувоҳномаси.


11. Қуйидаги ҳолларда фуқаролиги бўлмаган шахснинг гувоҳномаси ва яшаш учун берилган гувоҳномалар алмаштирилади:

- фамилияси, исми, отасининг исми ўзгартирилганда;

- ёзувлардаги чалкашликлар аниқланганда;

- яшаш жойида қайд этиш - ундан ўчиш (визалар) ҳақидаги белгилар учун мўлжалланган варақлар тугаганда;

- фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолганда.


12. Яшаш учун гувоҳномаларни ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини алмаштириш ҳамда яшаш учун гувоҳномаларнинг амал қилиш муддатларини узайтириш учун қуйидагилар тақдим этилади:

- белгиланган шаклдаги ариза;

- яшаш учун гувоҳнома;

- фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси;

- катталиги 35х45 мм. бўлган қора-оқ ёки рангли тасвирдаги 5 та фотосурат;

- ҳақиқий миллий паспорт.

Фамилияси, исми, отасининг исми ўзгартирилиши муносабати билан ёки ёзувлардаги чалкашликларни аниқлаш туфайли алмаштириш учун бундай ҳолларни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам тақдим этилади.


13. Фуқаро яшаш гувоҳномасини олиш ёки алмаштириш учун ҳужжатлар ва фотосуратларни тегишли ёшга тўлгандан ёки фамилияси, исми, отасининг исми ўзгартирилгандан, ёзувлардаги чалкашликлар ҳамда яшаш учун гувоҳномаларнинг фойдаланишга яроқсизлиги аниқлангандан кейин бир ойдан кечикмай тақдим этиши керак.


14. Алмаштириш тартибида ёки йўқотилгани ўрнига яшаш учун бериладиган гувоҳномага ички ишлар органлари томонидан балоғатга етмаган болалар тўғрисидаги маълумотлар киритилиши, шунингдек никоҳ қайд этилганлиги ҳақидаги белгилар қўйилиши лозим.


15. Вафот этган кишининг яшаш учун гувоҳномаси ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси фуқаролик ҳолати актларини қайд этиш органларига топширилади, бу органлар уни ўлим қайд этилгандан кейин истиқомат жойларидаги ички ишлар органларига юборадилар.


16. Ҳибсга олинган, шунингдек озодликдан маҳрум этишга ёки қамоққа ҳукм қилинган шахсдан яшаш гувоҳномаси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси суриштирув, дастлабки тергов ёки суд органи томонидан олиб қўйилади ва унинг истиқомат жойидаги ички ишлар органига юборилади. Ҳибсдан озод қилинганда ёки жазони ўтаб бўлгандан кейин яшаш гувоҳномаси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси унинг эгасига қайтарилади.


17. Яшаш гувоҳномасини ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини бериш ҳамда унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда ҳақ ундириб олинади.


18. Ўзбекистон Республикасида яшаш учун гувоҳномалар ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси тўғрисидаги низомнинг амал қилиши учун зарур бўлган гербли ва визали муҳрларнинг, штамплар, бланкларнинг намуналари Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан белгиланади.


19. Хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс яшаш учун берилган гувоҳнома йўқолганлиги тўғрисида йўқолган жойдаги ички ишлар органларига дарҳол маълум қилиши шарт, бу органлар унинг илтимосига кўра унга белгиланган нусхадаги маълумотномани берадилар. Маълумотноманинг шакли Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан белгиланади.


20. Фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси йўқолганлиги тўғрисида фуқаролиги бўлмаган шахс у йўқолган жойдаги ички ишлар органларига ёки Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонасига ёхуд консуллик муассасасига дарҳол маълум қилиши шарт.


21. Яшаш гувоҳномасини ёки фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини йўқотган шахс доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органларига яшаш учун янги гувоҳнома ёки фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиши ва давлат пошлинаси тўланганлиги ҳақидаги квитанцияни илова қилиши шарт.

Шахс яшаш гувоҳномасини ёки фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини йўқотган тақдирда унга мазкур Низомда белгиланган тартибда яшаш учун янги гувоҳнома ёки фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси берилади.


22. Яшаш гувоҳномаларини ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини бериш тўғрисидаги аризалар барча ҳолларда ички ишлар органлари томонидан узоғи билан 15 кун муддат ичида кўриб чиқилади.


23. Топиб олинган яшаш гувоҳномаси ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси ички ишлар органларига топширилиши лозим.


24. Хорижий фуқародан ёки фуқаролиги бўлмаган шахсдан яшаш гувоҳномасини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини олиб қўйиш ман этилади (Ўзбекистон Республикасининг қонунларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно), шунингдек гаровга олиб туриш ва бошқа шахсга бериш тақиқланади.


25. Хорижий фуқаро ва фуқаролиги бўлмаган шахс яшаш гувоҳномасини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини авайлаб асрашлари шарт.