ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Шахснинг ҳуқуқий мақоми / Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари ва муҳофазаси. Омбудсман /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 25.02.2006 й. 157-I-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2005 йилги фаолияти тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИНИНГ

ҚАРОРИ

25.02.2006 й.

N 157-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ

БЎЙИЧА ВАКИЛИНИНГ (ОМБУДСМАННИНГ)

2005 ЙИЛГИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2005 йилги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг Раиси                          И. Собиров




Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари

бўйича вакилининг (омбудсманнинг)

2005 йилги фаолияти тўғрисида

ҲИСОБОТ


Ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти икки палатали парламентнинг вужудга келиши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2005 йил 28 январдаги қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов томонидан илгари сурилган жамиятни янада демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ этиш ҳамда модернизациялаш концепциясини рўёбга чиқариш шароитларида амалга оширилди.



I. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ СОҲАСИДАГИ ҚОНУН

ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА

УЛАРГА РИОЯ ЭТИЛИШИ МОНИТОРИНГИ


Омбудсманнинг Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва уларни халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига мувофиқлаштиришга кўмаклашиш бўйича фаолияти қабул қилинаётган қонун лойиҳаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, қонун ҳужжатларидаги камчиликларни бартараф этиш ҳамда инсон ҳуқуқларига оид халқаро шартномаларни ратификация қилиш юзасидан Олий Мажлисга таклифлар киритиш йўли билан минтақаларда инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг аҳволи ҳақидаги ахборотни ўрганиш, фуқароларнинг мурожаатларини таҳлил қилиш асосида амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан "Жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги, "Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида"ги, "Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги қонун лойиҳаларини ва бошқа қонун лойиҳаларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тақдим этилди.

Ҳисобот даврида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил парламент қўмиталари билан инсон ҳуқуқлари соҳасида ахборот алмашиш, қонун лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш, назорат фаолиятини олиб боришда ҳамкорлик қилиш ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасига доир тадбирларда иштирок этишга қаратилган ўзаро ҳамкорликнинг мавжуд шаклларини ривожлантириб борди. Ҳисобот йилида Омбудсманнинг Қонунчилик палатасининг демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар, меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмиталари билан ҳамкорлиги фаоллашди.

Омбудсманнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари билан ўзаро ҳамкорлиги инсон ҳуқуқларига риоя этилиши соҳасидаги назорат фаолиятини такомиллаштиришга қаратилди ва инсон ҳуқуқлари соҳасида ахборотлар, материаллар алмашиш, Сенат қўмиталари томонидан ўтказиладиган конференция ва семинарлар ишида қатнашиш йўли билан амалга оширилди. Айниқса, Сенатнинг ташқи сиёсат масалалари, қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмиталари билан ҳамкорлик самарали бўлди. Омбудсман билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг кенгайтирилиши, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг инсон ҳуқуқларига риоя этиши устидан назоратни кучайтириш, инсон ҳуқуқлари бузилиши сабабларини бартараф этиш, қонун устуворлиги принципига сўзсиз риоя қилиниши тизимини татбиқ этишга кўмаклашиш имкониятини берди.

Уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятига оид масалалар бўйича шикоятлар сонининг кўпайиши, шунингдек уларни кўриб чиқиш жараёнида мазкур соҳадаги қонун ҳужжатларининг амалга оширилиши юзасидан аниқланган муаммолар Тошкент шаҳрида уй-жой мулкдорларининг ҳуқуқларини таъминланиши мониторингини ўтказиш учун асос бўлди.

Омбудсман томонидан Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида ўтказилган мониторинг тадқиқоти уй-жой мулкдорлари ширкатлари самарасиз фаолиятининг уй-жой мулкдорлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишидаги таъсирини аниқлашга қаратилди. Мониторинг вазифаларига уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятининг иш шароитларини ўрганиш, ширкатга бирлашган тураржойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар, иморатлар, биноларнинг сақланишини, лозим даражадаги техник ва санитария ҳолатини текшириш, ширкатларда кўп қаватли уйларни бошқариш юзасидан, шунингдек эксплуатация, авария-таъмир ва сервис хизматлари кўрсатувчи корхоналар билан ўзаро муносабатларда юзага келадиган муаммоларни аниқлаш масалалари киритилди.

Мониторинг жараёнида ишчи гуруҳ вакиллари қатор уй-жой мулкдорлари ширкатларининг ҳокимликлар, коммунал-таъмирлаш-авария тиклаш хизмати ва "Маҳалла" жамғармаси вакиллари билан биргаликда ўтказилган умумий йиғилишларида иштирок этдилар. Мониторинг натижаларининг таҳлили уй-жой-коммунал хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларнинг самараси кўп жиҳатдан белгиланган ҳуқуқий нормаларга оғишмай риоя қилинишига боғлиқ эканлигидан гувоҳлик беради. Мониторинг натижалари уй-жой-коммунал хўжалиги соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолияти самарадорлигини оширишга йўналтирилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни амалга оширишнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш заруриятини кўрсатди.



II. ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ҲАМДА УЛАРНИНГ

БУЗИЛГАН ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИ

ТИКЛАШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТ


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Қонуннинг 13-моддасига мувофиқ, Омбудсман томонидан олинган 6142 та мурожаатдан (улардан 1004 таси такрорий) 1754 таси кўриб чиқилди ҳамда назоратга олинди; 1184 нафар аризачига уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг восита ва шакллари тушунтирилди; 2243 та шикоят мазмунан ҳал этиш учун ваколатли ташкилотларга ёки мансабдор шахсларга юборилди; 292 таси кўриб чиқмаслик сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилди; 669 таси илгари келган шикоятларга қўшиб қўйилди. Ҳисобот йилида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига почта орқали 3672 та, қабул чоғида 2470 та мурожаат келиб тушди. Бундан ташқари "ишонч телефони" орқали 3000 нафардан ортиқ фуқарога юридик маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.

Назоратга олинган мурожаатларнинг 240 таси ҳисобот даврида ижобий ҳал этилди, 389 таси эса кўриб чиқилмоқда. Омбудсман томонидан 30 та шахсий қабул ўтказилди, уларда 449 нафар фуқаро қабул қилинди ва 181 та мурожаат назоратга олинди. Ҳисобот даврида Вакил томонидан 16 та хулоса тайёрланди, улардан 4 таси Ўзбекистон Республикаси Олий Судига, 1 таси Тошкент вилоят ҳокимлигига жўнатилди, қолганлари кўриб чиқиш босқичларида турибди.

Фуқароларнинг мурожаатлари асосан Тошкент шаҳридан, Сурхондарё, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларидан келиб тушди.

Ҳисобот даврида мамлакатнинг турли минтақаларида сайёр қабуллар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди. Ўтган йили Андижон, Наманган, Фарғона, Жиззах, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида шундай қабуллар ташкил этилди. Ташрифлар мобайнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида инсон ҳуқуқларини таъминлаш, минтақавий вакиллар фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Вилоятлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари билан учрашувлар ва суҳбатлар ташкил этилди, минтақавий вакиллар ҳузуридаги эксперт гуруҳлари аъзолари, шунингдек маҳаллаларда фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилди.

Фуқаролар мурожаатларида кўтарилган долзарб муаммолар ичида 316 таси меҳнат ҳуқуқининг бузилиши, 518 таси уй-жой қонунчилигининг бузилиши, 214 таси фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси ва ижтимоий таъминотининг бузилиши, 22 таси ички ишлар органлари фаолияти устидан шикоятлар, 574 таси жиноий ишлар бўйича суд қарорлари устидан шикоятлар билан боғлиқ масалалардир.

Мамлакатимиз фуқаролари томонидан юборилган шикоятлардан ташқари, МДҲ давлатларидан 29 та, шу жумладан, Россия Федерациясидан 18 та, Украинадан 5 та, Қирғизистондан 4 та, Тожикистон ва Қозоғистондан биттадан мурожаат тушди.

Ҳисобот даври мобайнида Омбудсманга келиб тушган мурожаатлар таҳлили Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқларининг бузилишига олиб келувчи қуйидаги сабабларини аниқлаш имконини берди:

- қуйи тузилмалар ва мансабдор шахсларнинг инсон ҳуқуқларини таьминлаш юзасидан бевосита вазифаларини бажаришлари устидан юқори органлар идоравий назоратининг самарасизлиги;

- давлат органлари ва ташкилотларининг, хусусан, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар фаолиятининг шаффофлиги таъминланмаганлиги, бундай ҳолатлар турли тоифадаги инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва амалга оширишда белгиланган меъёр ҳамда қоидалардан четга чиқишга олиб келаётганлиги;

- фуқароларнинг ҳуқуқларини чекловчи дастлабки тергов органларининг хатти-ҳаракатлари ҳамда қарорларининг қонунийлиги устидан суд ва маъмурий назоратни амалга оширишнинг зарурий ташкилий-ҳуқуқий шакллари сусткашлик билан татбиқ этилаётганлиги;

- ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар айрим ходимларининг, маҳаллий ҳокимият органлари, турли ташкилотлар ва муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари айрим раҳбарларининг малакаси етарли эмаслиги, касбий дунёқараши торлиги, баъзан эса улардаги ҳуқуқий нигилизм, бепарволик, сансалорлик ҳамда жавобгарликни ҳис қилмаслик;

- фуқароларнинг ҳуқуқий маърифати ва қонунга бўйсуниш даражасини ошириш мақсадида аҳоли турли тоифаларининг ҳуқуқий таълим тизимини яратиш соҳасида давлат органлари ва жамоат тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи механизм мавжуд эмаслиги ёки унинг кучсизлиги.

Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига фуқароларнинг Вакилга мурожаат қилганидан сўнг маҳаллий ҳокимият органлари баъзи мансабдор шахслари томонидан таъқиб этилаётгани ва сиқувга олинаётгани масалаларига доир мурожаатлари кўпайганлигига ҳам алоҳида эътибор қаратиш даркор. Шу муносабат билан Вакилнинг аралашуви ҳар доим ҳам самарали бўлавермайди ва ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни талаб этади.



III. ОМБУДСМАННИНГ МИНТАҚАВИЙ

ВАКИЛЛАРИ ФАОЛИЯТИ


Омбудсман ишига унинг минтақавий вакиллари сезиларли даражада ёрдам кўрсатишмоқда. Омбудсман минтақавий вакилининг асосий фаолият шаклларидан бири фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашдан иборат. Ҳисобот йилида Омбудсманнинг минтақавий вакиллари томонидан фуқароларнинг 1300 тага яқин мурожаати кўриб чиқилди, кўп ҳолларда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди, мурожаат қилувчиларга уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг усул ва воситалари тушунтирилди.

Қайд этиш лозимки, қатор минтақаларда хусусан, Тошкент шаҳрида, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Навоий вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида фуқароларнинг минтақавий вакилларга мурожаатларининг ўсиши тамойили кузатилди. Айрим минтақаларда (Фарғона, Сурхондарё вилоятларида) эса фуқаролар мурожаатларининг камайиш тамойили кузатилдики, бу ҳолат минтақавий вакиллар фаолиятининг ташкилий-ресурслар таъминоти масалалари билан боғлиқдир.

Бундан ташқари 2005 йилда Омбудсман томонидан минтақавий вакилларга шикоятларни ҳал этиш, назорат функцияларини амалга ошириш, текширувлар ўтказиш ҳамда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши тўғрисида объектив ахборотлар олиш учун фуқароларнинг муайян шикоятлари бўйича 237 та топшириқ берилди. Ҳисобот йили давомида улардан 67 таси ижобий ҳал этилди, 106 таси назоратда турибди, қолган ҳолатлар бўйича эса шикоятларда кўрсатилган асослар тасдиқланмади, мурожаат қилувчиларга уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг тартиби ҳамда воситалари тушунтирилди.

Омбудсманнинг минтақавий вакиллари фаолиятида, суд мажлисларида кузатувчи сифатида иштирок этиш, фуқаролар билан жойларда учрашувлар ўтказиш, аниқ далиллар бўйича пенитенциар тизим муассасаларига ташрифлар уюштириш каби фаолият юритишнинг янги шакллари пайдо бўлди.

2005 йилда Омбудсманнинг минтақавий вакиллари томонидан ички ишлар, адлия ва соғлиқни сақлаш вилоят бошқармалари билан ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар тузилди. Ҳамкорликдаги фаолият режалари ишлаб чиқилди, ишчи гуруҳлар ташкил этилди, фуқаролардан тушаётган шикоятларни самарали ҳал этиш, инсон ҳуқуқлари соҳасида ахборот-маърифий тадбирлар ўтказиш юзасидан ишлар давом эттирилди.

Таъсис этилган пайтдан бошлаб минтақавий вакиллар Омбудсманнинг халқаро ҳамкорлигида фаол иштирок этмоқдалар. Ҳисобот йилида Омбудсманнинг Наманган вилояти бўйича вакили ва Тошкент шаҳри бўйича вакилнинг эксперт гуруҳи аъзоси БМТ Тараққиёт Дастури минтақавий идораси томонидан ташкил этилган Европа ва МДҲ омбудсманларининг давра суҳбатларида иштирок этдилар.

Омбудсман институтининг парламент тузилмалари билан аввал йўлга қўйилган ўзаро ҳамкорлиги мустаҳкамланди ва қатор минтақавий вакиллар парламент палаталари қўмиталарининг назорат фаолиятини амалга оширишда фаол ҳамкорлик қилдилар. Омбудсманнинг Қашқадарё вилояти бўйича вакили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмиталари томонидан ўтказилган БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси ҳамда "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига риоя қилиниши масаласини ўрганишда иштирок этди. Омбудсманнинг Бухоро вилояти бўйича вакили адвокатура тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини текшириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг назорат фаолиятида иштирок этди.



IV. ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ СОҲАСИДА

ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА НОДАВЛАТ

НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ

БИЛАН ҲАМКОРЛИК


Фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини самарали тиклаш мақсадида Вакил суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, вазирликлар ҳамда идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилмоқда. Ҳисобот йилида Омбудсман иккита вазирлик - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзолади.

2005 йилда Омбудсман Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан ҳамкорликни давом эттирди. Инсон ҳуқуқлари соҳасида бир қанча қўшма тадбирлар, шу жумладан, "Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, эркинлаштириш ва конституциявий одил судловни такомиллаштириш масалалари", Ўзбекистонда парламент Омбудсмани институти ташкил этилганлигининг 10 йиллигига бағишланган "Омбудсманнинг инсон ҳуқуқларига риоя этилишини ва уларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасида давлат органлари ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигининг долзарб масалалари" мавзуларида конференциялар, "Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш - прокуратура органлари фаолиятининг устувор йўналиши" мавзусида семинар ўтказилди. Вакил Ўзбекистон Касаба уюшмаларининг IV Қурултойи, шунингдек миллий шерикларнинг коллегиал органлари ишида иштирок этди.

2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили доимий шериклар - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази билан фаол ҳамкорлик алоқаларини давом эттирди. Бу ҳамкорлик инсон ҳуқуқларига риоя этилишининг долзарб масалалари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш муаммоларини муҳокама қилиш юзасидан конференция ва семинарлар ташкил этилишида, фуқаролар орасида социологик сўровлар ўтказилишида ўз ифодасини топди. Бундан ташқари, Омбудсман Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ташаббуси билан ишлаб чиқилган "Бола ҳуқуқлари тўғрисида"ги қонун лойиҳасининг муҳокамасида иштирок этди.

Ҳисобот йилида Омбудсман билан қуйидаги нодавлат ва нотижорат ташкилотлари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла", "Экосан" жамғармалари, Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси, Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази, Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти, Инсон ҳуқуқлари ва гуманитар ҳуқуқни ўрганиш маркази ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари самарали ҳамкорлик қилдилар. Омбудсман институти ушбу ташкилотларнинг инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уларни ҳимоя қилишга бағишланган тадбирларида мунтазам иштирок этди. Ҳисобот йили мобайнида ноҳукумат ташкилотларининг вакиллари жойларда инсон ҳуқуқларига риоя этиш бўйича мониторингни ўтказишда иштирок этдилар.

Икки палатали парламент иш олиб бориши шароитида мамлакатимизда сиёсий партияларнинг роли ва фаолияти сезиларли даражада фаоллашди. Ҳисобот йилида Омбудсман институти қатор сиёсий партиялар билан ўзаро муносабатларни янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари томонидан ташкил этилган бир қанча тадбирларда иштирок этди. Бундан ташқари, Омбудсман ва унинг минтақавий вакиллари Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилган "Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари" мавзусидаги минтақавий семинарлари ишида маърузалар билан иштирок этдилар.



V. ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ СОҲАСИДАГИ

АХБОРОТ-МАЪРИФИЙ ФАОЛИЯТ


Омбудсман фаолиятининг асосий йўналишларидан бири инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги ҳуқуқий маърифатга кўмаклашишдан иборат бўлиб, ушбу фаолият инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот-маърифий тадбирларни ташкил қилиш ва уларда иштирок этиш, маълумотларни нашр этиш ва тарқатиш, оммавий ахборот воситаларида чиқишларни уюштириш йўли билан амалга оширилмоқда.

Ҳисобот йилида Вакил ва унинг Котибияти ҳодимлари Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг ўқув марказларида, Тошкент шаҳар "Маънавият ва маърифат" марказида давлат органлари, касаба уюшмалари ходимлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг жамоалари билан инсон ҳуқуқлари масалалари ҳамда уларни ҳимоя қилиш усулларини ўргатиш мақсадида назарий ва амалий машғулотлар ўтказдилар.

Омбудсман ходимлари ва хорижий ҳамкорларнинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Қонунийликни мустаҳкамлаш ва прокуратура-тергов ходимларининг малакасини ошириш маркази, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Юристлар малакасини ошириш маркази, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси, "Ипотека-банк" ва "Ўзсаноатқурилишбанк", ички ишлар, соғлиқни сақлаш, мудофаа вазирликларида, шунингдек ўқув муассасалари, корхоналар ва маҳаллаларда маърузалар билан чиқишлари мунтазам хусусият касб этди ва бунда Омбудсман ҳамда Ўзбекистон парламенти фаолияти тўғрисида ахборот бериб борилди.

2005 йили Омбудсман ҳамда унинг вакиллари инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашнинг долзарб масалаларига бағишланган 50 га яқин конференция, семинар, давра суҳбатлари ишида иштирок этдилар. Парламент палаталарининг қўмиталари, юқори суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, вазирликлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этилган мазкур тадбирлар давлат органлари ишини такомиллаштиришга, давлат тузилмалари, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятининг ошкоралигини таъминлашга, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини янада ривожлантиришга, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ҳамда инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг долзарб муаммоларини муҳокама қилишга қаратилди.

Омбудсман оммавий ахборот воситалари билан фаол ҳамкорлик қилди. Ўтган даврда республика, вилоятлар, туманлар газеталарида, радио ва телевидение орқали Вакил фаолиятига оид 100 га яқин мақола ва эшиттиришлар бериб борилди. Ўтган даврда Омбудсманнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаолияти тўғрисидаги ахборот Интернет тармоғи сайтларида доимий равишда жойлаштириб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 18 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасида юридик журналлар тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ "Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари" журнали ишида Омбудсманнинг ҳаммуассис сифатида фаол иштирок этиши кўзда тутилди. Шу мақсадда Омбудсман институти журналнинг янги концепцияси ва таъсис ҳужжатларини тайёрлашда қатнашди.



VI. ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТ


2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги қуйидаги асосий вазифалари белгилаб олинган эди: халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаолиятида ҳамда Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини чет элда ҳимоя қилишда Омбудсман иштирокини кенгайтириш; хорижий шериклар билан ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш; инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолиятидан, жумладан Омбудсманнинг фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш борасидаги фаолиятидан халқаро жамоатчиликни хабардор қилиш; чет мамлакатлар омбудсманлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалари ҳамда чет эллик фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклашга кўмак бериш борасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш; халқаро миқёсда Омбудсман манфаатлари самарали ифодаланишини таъминлаш; инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича халқаро тажрибани йиғиш, таҳлил қилиш, қўллаш ва тарқатиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш; замонавий ахборот технологиялари асосида Омбудсманнинг халқаро алоқалари ахборот-таҳлилий ва услубий таъминланишини яхшилаш шулар жумласидандир.

Ҳисобот йилида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан чет давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари билан 20 та қабул ўтказилди. Исроил Кнессети, Корея Республикаси Конституциявий суди, Германия Федерал ҳукуматининг Россия ҳамда Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари бўйича Вакили, Конрад Аденауэр номидаги фонднинг расмий делегациялари, шунингдек ЕХҲТ Бош котиби, АҚШ, Словакия, Польша ва Япониянинг Ўзбекистондаги элчилари, Тошкентдаги ЕХҲТ Маркази бошлиғи, БМТ Тараққиёт Дастури ваколатхонаси, Австралия элчихонаси, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси, ЮСАИД, Лондон Университети вакиллари ва бошқалар қабул қилинди.

Шу билан бирга, ўтган даврда Халқаро ва Европа омбудсман институтлари доирасида ҳамкорлик ривожланди, чет мамлакатлар омбудсманлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича институтлари (Польша инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили, Швеция Парламенти Омбудсмани, Озарбайжоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили, Латвиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича Давлат бюроси, Россия Федерациясининг инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили, Словакия инсон ҳуқуқлари Оммавий ҳимоячиси) билан ўзаро ҳамкорлик давом эттирилди.

Ҳисобот йилида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилга хорижий ҳамкасбларидан инсоннинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклашга кўмаклашиш масалалари юзасидан 20 дан ортиқ мурожаат ва сўровнома тушди, шу жумладан, Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилидан, Украина Олий Радаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилидан, Свердловск, Волгоград вилоятларининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакилларидан, Қозоғистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилидан, Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиядан, Қирғизистон Омбудсменидан, Россия, Қирғизистон ва Тожикистон фуқароларидан тушган мурожаатлар шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, ўтган йил давомида Омбудсманга инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлардан ва уларнинг аъзоларидан ўлим жазосининг бекор қилиниши, Ўзбекистон фуқароларига нисбатан чиқарилган суд ҳукмлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан норозиликлар хусусида 330 та мурожаат келиб тушди.

Ҳисобот йилида Омбудсман Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пактнинг бажарилиши бўйича Миллий маъруза лойиҳасини тайёрлаш ва экспертизадан ўтказишда, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Комиссияси ва шартномавий қўмиталарининг саволномаларига жавоблар тайёрлашда иштирок этди.

Ҳисобот йилида Омбудсманнинг минтақавий вакиллари хорижда ўтказилган конференциялар, семинарлар, тренингларда маърузалар билан иштирок этишига, мамлакатимиз минтақаларига ташриф буюрган халқаро ва хорижий ташкилотларнинг вакиллари билан учрашув ва суҳбатларни ташкил этиш йўли билан халқаро ҳамкорликни ривожлантиришига катта эътибор берилди.

Жаҳоннинг турли мамлакатларидаги омбудсман институтларининг фаолияти билан таништириш мақсадида Вакил институти томонидан ахборот-маърифий тусдаги "Жаҳон омбудсманлари" деб номланган махсус тўплам тайёрланди. Унга Польша, Бельгия, Португалия, Буюк Британия, Австралия, Канада, Нидерландия, Венгрия, Чехия, Словакия, Озарбайжон, Эстония омбудсманлари, ихтисослашган омбудсманлар ўз мақолаларини юборишди. Ушбу китоб талабалар, ўқув юртлар ўқитувчилари, илмий ходимлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари, адвокатлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларнинг фаоллари, шунингдек кенг доирадаги китобхонлар учун мўлжалланган.

2005 йилда Ўзбекистон Омбудсманининг фаолияти тўғрисида халқаро жамоатчиликни тезкор хабардор қилиш мақсадида ахборот агентликлари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар сайтларида, омбудсман ташкилотларининг янгиликлар саҳифаларида ахборот ва маълумотларни жойлаштириш ишлари давом эттирилди.



ХУЛОСА


Парламент омбудсман институтининг ҳисобот давридаги бутун фаолияти мамлакатимизда фуқароларнинг қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган давлат сиёсати режали равишда амалга оширилаётганини кўрсатди. Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шакллантиришда фаол иштирок этаётган демократик институтлар қаторида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўз иш услуби ҳамда шаклларини давлат ва жамият қурилиши воқеликларига мувофиқ ҳозиржавоблик билан тартибга сола бориб, бу жараёнга давлат органлари ҳамда жамоат сектори жумласидан миллий ҳамкорларни жалб этган ҳолда, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш тизимида ўз ўрнини эгаллади.

Шу билан бирга, парламент омбудсмани фаолиятининг барқарорлигини ва унинг зиммасига юклатилган вазифалар янада тўлароқ рўёбга чиқарилишини таъминлаш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш зарурдир:

- амалдаги қонун ҳужжатларини уларга зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш йўли билан "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштириш;

- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва унинг минтақавий вакилларининг фаолиятини таъминлашни такомиллаштириш тўғрисида Ҳукумат қарорини қабул қилиш.

* * *

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2005 йил учун ҳисоботининг тўлиқ матни билан унинг Котибиятида ва Интернет тармоғидаги қуйидаги веб-сайтда танишиш мумкин: www. parliament. gov. uz.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 11-сон, 82-модда.












Время: 0.0254
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск