язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Шахснинг ҳуқуқий мақоми/ Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари ва муҳофазаси. Омбудсман/ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 05.04.2002 й. 370-II-сон "Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2001 йилдаги фаолияти тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.04.2002 й.

N 370-II



ОЛИЙ МАЖЛИСНИНГ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ

БЎЙИЧА ВАКИЛИ (ОМБУДСМАН)НИНГ

2001 ЙИЛДАГИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА



Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил С.Ш.Рашидованинг ҳисоботини эшитиб ва муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2001 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.


2. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман):

инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши мониторингини амалга ошириш бўйича фаолиятини давом эттирсин;

- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қўмиталари ва комиссиялари билан биргаликда назорат фаолиятини амалга ошириш, шунингдек парламентни ислоҳ қилиш шароитида Омбудсман институтининг фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш билан боғлиқ ишларни фаоллаштирсин;

- инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳокимиятнинг ижро этувчи органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш соҳаси ва шаклларини кенгайтирсин.


3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари аҳолининг юктимоий ҳимояга муҳтож қатламлари - қариялар ва пенсионерлар, аёллар ва болаларнинг ҳуқуқларини таъминлашга доир ишларни ушбу ижтимоий муҳим фаолиятга Омбудсманнинг минтақавий вакилларини фаол жалб этган ҳолда кучайтирсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Почта, ва телекоммуникациялар агентлиги ҳалқаро ҳамкорликни ривожлантириш, жаҳон жамоатчилигини инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган сиёсат ҳақида хабардор қилиш масалаларида Олий Мажлиснинг Инсон ҳукуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) ҳар томонлама кўмаклашсинлар.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси               Э.Халилов




ОЛИЙ МАЖЛИСНИНГ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ

БЎЙИЧА ВАКИЛИ (ОМБУДСМАН) НИНГ

2001 ЙИЛДАГИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА

ҲИСОБОТ


Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг ҳисобот давридаги фаолияти суд-ҳуқуқий ислоҳотини ўтказиш, миллий қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва уни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро андозаларга мувофиқлаштириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий институтларни ривожлантириш, ноҳукумат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш жараёнига фаол қўшилиши, халқаро ташкилотлар билан кенг ҳамкорлик қилиш, демократлаштириш жараёнларининг чуқурлашуви ҳамда ҳуқуқий демократик давлат сари босқичма-босқич илгарилаб бориш шароитларида амалга оширилди.

Олий Мажлиснинг Инсон хуқуклари бўйича вакили (омбудсман)нинг ўтган йилдаги ҳисоботи "Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ ҳамда мамлакатимиз минтақаларида инсон ҳуқуқларининг аҳволи тўғрисидаги вазиятни мониторинг қилиш, Вакилга фуқаролардан тушган мурожаатларни, давлат органлари ва ташкилотлардан олинган маълумотларни, шунингдек Вакилнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги минтақавий вакиллари тақдим этган материалларни таҳлил этиш асосида тайёрланди.



I. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси

қонун хужжатларига риоя этилишининг мониторинги



Ҳисобот даврида режага мувофиқ Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан инсон хукуклари сохасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя этилиши, жамият турли қатламларининг ҳуқуқлари рўёбга чиқарилиши устидая мониторинг амалга оширилди, мамлакат минтақаларида ҳуқуқни қўлланиш амалиётидаги камчиликлар аниқланди, фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги муаммоларни ҳал этиш йўллари белгиланди. Текширишлар якунларига кўра инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келувчи сабаб ва шарт-шароитлар тўғрисида маърузалар тайёрланди, бундай ҳуқуқбузарликларни бартараф этишга доир тавсиялар ишлаб чиқилди.

Фарғона вилоятида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларига доир мониторинг тадқиқотлари ўтказилди, болалар ўртасида жиноятчиликнинг ўсишига олиб келувчи сабаб ва шарт-шароитлар аниқланди, Фарғона, Қўқон, Маргилон шахарлари, шунингдек Фарғона, Қува, Бувайда, Учкўприк, Тошлоқ туманлари маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг фаолияти ўрганилди.

Фуқароларнинг шикоятлари билан олиб борилган ишларни ўрганиш шуни кўрсатадики, аксарият маҳаллий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мурожаатларни ўз вақтида ва пухта ҳал этишмокда, бироқ айрим туманлар ва шаҳаряарда фуқароларнинг мурожаатларига эътибор бермайдиларгина эмас, балки мурожаатларни ҳисобга олмайдилар ва рўйхатдан ўтказмайдилар ҳам. Ташкилотлар, муассасалар ва ўқув юртларини зарур қонунлар, инсон ҳуқуқлари масалаларига доир илмий-оммабоп адабиётлар билан таъминлаш ишлари етарли даражада аниқ ташкил этилмаган.

Бухоро вилоятида тадбиркорларнинг хуқуқларига риоя этилиши мониторинги ўтказилди. Бундан кўзда тутилган асосий мақсад вилоятда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш борасида яратилган шароитларни ўрганишдан, тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтказилаётганда, ахборот, моддий-техника, хом ашё, кредит ресурсларидан эркин фойдаланаётганда давлат органлари томонидан уларнинг ҳуқуқлари бузилиши ҳолларини аниқлашдан иборат эди.

Текширишлар 7 та туманда: Олот, Вобкент, Шофиркон, Риждувон, Пешку, Бухоро ва Ромитан туманларида ўтказилди. Текшириш натижалари шуни кўрсатадики, вилоятда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни рағбатлантириш борасида ишлар олиб борилмоқца, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш дастури қабул қилинган. Бироқ, шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳам, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси ҳам, Ўзбекистон Ишбилармон аёлар уюшмасининг вилоят бўлими ҳам тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида етарли даражада иш олиб бормаяпти.

Тадбиркорларнинг кредитлашдан эркин фойдаланиши муаммоси ва хом ашё ресурсларини олишдаги қийинчиликлар - вилоятда ҳамон кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга халақит берувчи асосий тўсиқпардан бири бўлиб қолаётганлиги аниқланди.

Сирдарё вилоятида оналар, болалар ва кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий нафақалар олиш ҳуқуқларига риоя этилиши мониторинги ўтказилди. 2001 йил - "Оналар ва болалар йили" деб эълон қилинганлигини ҳисобга олган ҳолда текширишларни ўтказишдан асосий мақсад Ўзбекистон Республикасининг оналик ва болаликни ижтимоий жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳуюкатлари давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қандай юкро этилётганлигини ўрганишдан иборат бўлди.

Текширишлар Гулистон, Оқ олтин, Меҳнатобод ва Сирдарё туманларида, шунингдек Сирдарё ва Гулистон шаҳарларида ўтказилди. Ўрганиш натижалари шундан далолат берадйки, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан оналар, болалар ва кам таъминланган оилаларнинг илсгимоий нафақалар олиш ҳуқуқларига риоя эташ борасида муайян ишлар амалга оширилмовда.

Шу билан бирга, фуқароларнинг ўзини ўзи боқариш органлари фаолиятида муайян камчиликлар ва нуқсонлар мавжуд. Кам таъминланган оилалар ва болали оилаларнинг барчаси ҳам ҳисобга олинган деб бўлмайди, улар юютмоий жиҳатдан етарли даражада қўллаб-қувватланмаяпти. Кўплаб кам таъминланган оилалар йил давомвда бирор марта ҳам моддий ёрдам олишмаган, уларга уй-жой-коммунал хизматлари ҳақини тўлаш борасида кўмак берилмаган. Йил мобайнида бирорта ҳам ёш оила фоизсиз қарз (ссуда) олмаган.

Нафақаларни ажратиш тартиби ва тартиботи ҳақидаги ахборотнинг етарли даражада эмаслигини, хотин-қизларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмаслиги, хотин-қизлар ташкилотлари ҳамда айрим фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг фаол эмаслигини - вилоятда моддий ёрдамни тақсимлаш амалдаги тизимининг энг жиддий камчиликлари қаторига қўшиш мумкин.

Омбудсманнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси кўмиталари ва комиссиялари билан ўзаро ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб эпшди.

Олий Мажлиснинг Оила ва аёллар муаммолари комиссияси билан ҳамкорликда "Бола ҳуқуқлари тўғрисида"ги конвенциянинг Қорақалпоғистон Республикасида ижро этилиши масаласи ўрганилди. Шу нарса аниқландики, мазкур халқаро ҳужжатнинг қоидаларини амалга ошириш ишларида ижобий натюкалар билан бир қаторда қатор муаммолар ва камчиликлар ҳам мавжуд. Бу эса ноқулай экологик ҳолат оқибатлари билан ҳам, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги айрим мансабдор шахсларнинг қониқарсиз иш олиб бораётганлиги, жамоат ташкилотларининг етарли даражада фаол эмаслиги билан ҳам боғлиқцир.

2001 йилда Омбудсман "Ўзбекистон Республикасининг Референдуми тўғрисида"ги, "Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида"ги, "Жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги, "Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида"ги, "Прокуратура тўғрисвда"ги, "Суд қарорлари ва бошқа органлар қарорларини ижро қилиш тўғрисида"ги, "Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўгрисида"ги, "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги, "Қимматли қоғозлар бозорида инвесторларнинг ҳуқуқпарини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, "Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўкрисида"ги қонунлар лойиҳаларини, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси лойиҳасини экспертизадан ўтказишда иштирок этди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Олий Мажлиснинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси тайёрлаган "Прокуратура тўғрисида"ги Қонун лойиҳасининг муҳокамасига, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси тайёрлаган "Референдум тўғрисида"ги Қонун лойиҳасининг муҳокамасида, Илсгимоий масалалар ва бандлик қўмитаси ҳамда Оила ва аёллар муаммолари комиссияси томонидан оила ва аёллар муаммоларига, гендер масалалари ва хотин-қизларнинг репродуктив ҳуқуқларига бағишлаб ташкил этилган семинарларда ҳам иштирок этди.

Олий Мажлиснинг Инсон хуқуклари бўйича вакили билан Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ўртасидаги ҳамкорлик ҳақидаги битим доирасида ушбу ҳар икки тузилмага бузилган инсон ҳукукларини тиклаш масалаларида самарали ҳамкорлик қилиш имконини берувчи ўзаро ҳамкорлик кенг ривожланди. Битим доирасида прокуратура вакиллари мамлакат вилоятларида қонунларга риоя зтилишини текшириш юзасидан ишчи гуруҳларининг ишида ҳамда мониторинг текширувларида иштирок этдилар, Омбудсманга фуқаролардан тушган шикоятлар ва аризаларни кўриб чиқиш борасидаги ўзаро ҳамкорлик ривожланди. Ҳамкорликдаги ишчи гуруҳи фуқаролардан тушган 14 та мурожаат бўйича текширувлар ташкил этди, ишларни янада фаоллаштириш мақсадида республикамиз минтақаларида ҳам ҳамкорликдаги ишчи гурухдари тузилди.



II. Инсон хуқуқлари бўйича вакилнинг фуқаролар

мурожаатлари билан иш олиб бориши



2001 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилга фуқаролардан 4472 та мурожаат тушди, шу жумладан 2530 та мурожаат почта орқали келди, 1942 та мурожаат қабул вақтида тушди, шулардан 660 тасига оғзаки тушунтиришлар ва маслаҳатлар берилди, 100 дан зиёд фуқарога "Ишонч телефони" орқали маслаҳатлар берилди.

Жойларда инсон ҳуқуқларига доир аҳвол тўғрисида ахборот олиш имконини берувчи муҳим иш шаклларидан бири - бу "сайёр қабуллар" ни ташкил этишдир. Инсон ҳуқуклари бўйича вакил ва унинг девони ходимлари қатор минтақаларда, шу жумладан Фарғона, Бухоро, Сирдарё вилоятларида бўлиб, фуқаролар билан учрашувлар ўтказдилар, уларнинг мурожаатларини қабул қилдилар.

Фуқаролардан тушган ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини яққол бузиш билан боглиқ бўлган 830 та мурожаат назоратга олинди, улардан 200 таси ижобий ҳал қилинди, бошқа мурожаатларнинг ижро этилишини назорат қилиш давом этмоқда. Ҳисобот даврида 8 та мурожаат бўйича текширув ўтказилди, 5 нафар мансабдор шахс Омбудсман билан суҳбатта чақирилди (1-4-иловалар).

Омбудсман ва унинг вакиллари томонидан жойнинг ўзига борйб, аризачилар билан жами 62 та учрашув ўтказилди. Омбусман ҳузурвдаги Фуқароларнинг конституциявий хуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия аъзолари, Экспертлар Кенгаши аъзолари, шунингдек Инсон ҳукуқлари бўйича вакилнинг минтақавий вакиллари вилоятларда жиноий ва фуқаролик ишлари бўйича 36 та суд мажлисида Омбусманнинг вакили сифатида қатнашдилар.

Ўтган йили Олий Мажлиснинг Инсон хуқуқлари бўйича вакили томонидан 10 та хулоса тузилиб, шундан 5 таси Олий судга, бошқалари эса Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи турли органлари, вазирликлари ва давлат кўмиталарига юборилди (5-илова).

Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё ва Наманган вилоятларидан тушаётган мурожаатлар сонининг кўпайиб бориши тамойили давом этмокда (6-7-иловалар).

Фуқаролардан тушган мурожаатларнинг маълумотлар банки тузилди. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, уларнинг катта қисми қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, ижтимоий химоя қилиш масалаларига, ахолига уй-жой-коммунал ва тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги камчиликларга тааллуқлидир.

Мурожаатлар умумий сонининг 54 фоизи суд ва хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти билан боклиқ бўлиб, бу мурожаатларда суддаги ишлар асоссиз тарзда узоқ муддат кўрилаётгани, сансалорликка йўл қўйилаётгани, тергов ва суд ходимларининг нохолислиги, суд қарорларининг бир-бирига зидлиги ёхуд уларнинг ижро этилмаётгани, терговнинг ноқонуний усуллар билан олиб борилаётгани, иши терговда бўлганларнинг ўзларини ҳимоя қилиш ҳуқуқлари бузилаётгани ҳақида маълум қилинади (8-илова).

Одил судлов борасидаги мурожаатларни таҳлил қидиш шуни кўрсатадики, уларнинг аксарияти суд ҳукмидан норозилик, судда иш кўришнинг кечикаётганлиги, суд қарорини қайта кўриб чиқишни талаб қилиш, асоссиз равишда жиноий жавобгарликка тортилгаюшк, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари, суд қарорларининг ижро этилмаганлиги билан боғлиқ шикоятлардир.

Меҳнат ҳуқуқлари соҳасида фуқаролар кўпинча ишдан ноқонуний бўшатилганлик ва иш ҳақи ўз вақшда тўланмаётганлиги ҳақида шикоят қиладилар. Ижтимоий ҳуқуқларга доир мурожаатларнинг аксарияти ижтимоий тўлов, ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқларини амалга ошириш, қарилик, ногиронлик нафақасига чиқиш тартиботи, пенсиялар миқдорини хисоблаш тартиби бузилганлиги, бундай хуқуқларни амалга ошириш кечикаётганлиги, тиббий ёрдам умуман ёки етарли даражада кўрсатилмаётганлиги билан боғлиқ шикоятлардир.

Иқтисодий ҳукуқлар соҳасида фуқаролар мулк ҳукуқи, тадбиркорлик фаолиятини эркин амалга ошириш ҳуқуқи бузилаётганлиги ва бундай фаолиятни амалга оширишга айрим мансабдор шахслар томонидан тўсқинлик қилинаётгани ҳақида шикоят қиладилар.

Тадбиркорларнинг хуқуқлари бузилаётгани, таълим масалаларига доир ва ҳокимликлар қабул қилган қарорлардан норозилик билдириб ёзилган, шунингдек хотин-қизлар, оналар ва болаларнинг ҳуқуқлари бузилаётгани ҳақидаги мурожаатлар сони камайди.

Фуқаролар мурожаатларининг тахдили шуни кўрсатадики, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларнинг мансабдор шахслари хатги-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш, аввалги йилларда бўлгани каби, ўз долзарблигани сақлаб қолмовда ҳамда бу масала мамлакатда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳоти жараёнида бундан буён ҳам ўрганишни талаб этади.



III. Омбудсманнинг минтақавий вакиллари фаолияти



Ҳисобот йили - Омбудсманнинг минтақавий вакили институти фаол иш олиб борган иккинчи йил бўлди.

Ҳисобот даврида омбудсманнинг минтақавий вакилларига фуқаролар томонидан тушган мурожаатлар сони сезиларли даражада кўпайди, фуқароларнинг 1047 та ёзма ва оғзаки мурожаатлари кўриб чиқилди. Аксарият ҳолларда фуқароларнинг бузилган ҳукуқлари тикланди, аризачиларнинг хуқукдари ва уни тиклаш йўллари тушунтирилди (9-11 иловалар).

Мурожаатлар сонининг кўпайиши шу билан боғлиқки, ҳисобот даврида Омбудсман минтақавий вакиллари фаолиятининг асосий йўналишлари - аҳоли ҳамда мансабдор шахслар ўртасида Омбусман ва унинг вакилларининг вазифалари ҳамда ваколатлари тўғрисида, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро битимлар ҳақида ахборот-маърифий ипшарни олиб боришдан иборат бўлди.

Фуқароларнинг минтақавий вакилларга тушган мурожаатлари тоифаларига кўра қуйидаги тарзда тақсимланади: одил судлов борасида -345 та ёки 33 фоиз; меҳнат масалалари бўйича - 241 та ёки 23 фоиз; ижтимоий ҳуқуқлар соҳасида - 108 та ёки 10,3 фоиз; уй-жой масалалари бўйича - 81 та ёки 7,7 фоиз; иқгисодий ҳуқуқлар соҳасида - 70 та ёки 6,7 фоиз; таълим масалалари бўиича - 60 та ёки 5,7 фоиз; рўйхатга олиш ва фуқаролик масалалари бўйича - 30 та ёки 2,9 фоиз; бошқа масалалар бўйича-112 та ёки 10,7 фоиз.

Омбудсманнинг минтақавий вакиллари фаолиятида жойларга бориб аризачилар билан учрашувлар ўтказиш, суд мажлисларида кузатувчи сифатида иштирок этиш каби янги иш шакллари пайдо бўлди.

Ҳисобот даврида Очиқ жамият институти кўмак жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонасидан Бухоро, Тошкент, Фарғона вилоятларидаги учта минтақавий вакилни техникавий жиҳатдан жиҳозлаш бўйича грант олинди. Бу минтақавий вакиллар компьютерлар ва нусха кўчириш техникаси олишди, "Интернет" тармоғига уландилар ва электрон алоқали почтага эга бўлдилар.



IV. Омбудсманнинг инсон ҳукуқлари бўйича миллий

институтлар ва ноҳукумат ташкилотлари

билан ўзаро ҳамкорлиги



Олий Мажлис ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти ва Ўзбекистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази билан ўзаро ҳамкорлик асосан учта йўналишда: Ўзбекистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга кўмаклашиш; маърифий тадбирларни ўтказиш; инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ва уни ҳимоя қилиш масалалари бўйича зарур билимларга эга бўлган малакали мутахассис кадрларни тайёрлаш борасида амалга оширилмоқда.

Судда иш юритиш, хотин-қизлар, болаларнинг ҳуқуқлари ва ҳоказо соҳаларда инсон ҳуқуқларига риоя этилишига бағишлаб қатор семинарлар, конференциялар ва бошқа тадбирлар ўтказди.

"Ижтимоий фикр" маркази билан амалга оширилаётган ҳамкорлик ҳам Омбудсманга жамоатчиликнинг инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича фикрини ўрганишда қўл келмоқца.

Омбудсман билан Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ўртасидаги Ҳамкорлик тўгрисидаги битимни амалга оширишга катта эътибор берган ҳолда фуқароларнинг меҳнат ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий хуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлик фаолияти кучайтирилди. Касаба уюшмалари билан ҳамкорлик бир неча йўналишларда амалга оширилмоқда, бунга: фуқароларнинг шикоятлари бўйича хулосалар лойиҳаларини тайёрлашга кўмаклашувчи Омбудсман ҳузуридаги Экспертлар Кенгаши фаолиятида касаба уюшмалари тузилмалари ходимларининг иштирок этиши; семинарлар, конференциялар ўтказиш ва қўлланмалар нашр этиш йўли билан фуқароларни меҳнат ҳуқуқлари бўйича ўқитиш ҳамда бундай ҳуқуқларни амалга ошириш ва уни ҳимоя қилиш борасида биргаликда ахборот-маърифий ишларни олиб бориш кабилар киради.

Омбудсманнинг Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва аёлларнинг бошқа ноҳукумат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги БМТ нинг хотин-қизлар ҳуқуқларини камситишни бартараф этиш бўйича қўмитасининг тавсияларини бажариш борасида 2001-2005 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар миллий режасини амалга ошириш, шунингдек хотин-қизлар ҳуқуқларига риоя этилиши ва уни ҳимоя қилиш масалалари бўйича таълим тадбирларини ўтказиш, республикамиз минтақаларида хотин-қизлар хуқуқларининг таъминланиши мониторингини ўтказиш соҳаларида катта амалий аҳамият касб этади.

Юқорида айтиб ўтилган ноҳукумат тузилмалари билан бир қаторда Омбудсман хисобот даврида "Маҳалла", "Экосан" жамгармалари, Инсон ҳуқуқлари ва гуманитар хуқуқни ўрганиш маркази, Ҳуқуқий маърифатни таргиб қилиш республика маркази, Судьялар ва Адвокатлар уюшмалари, Тошкент давлат юридик институти, Ички ишлар вазирлиги академияси каби ўқув юртлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилди.



V. Омбудсманнинг ахборот-маърифий

ва халқаро фаолияти



Инсон хукуқлари соҳасидаги ҳукуқий маърифий фаолият, бундай ҳукуқларни ҳимоя қилиш шакллари ва усуллари - таълим, ташкилий ва ахборот тусидаги ранг-баранг тадбирларни ўтказишни назарда тутади, уларда зарур хуқуқий маслаҳатлар берилади.

Инсон хуқуқлари бўйича вакил ва унинг девони ходимлари инсон хуқуқларининг турли жиҳатларига, бундай ҳуқуқларнинг шакллари ва усулларига бағишлаб Олий Мажлиснинг кўмиталари ва комиссиялари, парламент хузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Ўзбекистон Республикасининг Инсон хуқуқлари бўйича миллий маркази, Жамоатчилик фикрини ўрганиш "Ижтимоий фикр" маркази, Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Тошкент давлат юридик институти, Судьялар ва Адвокатлар уюшмалари, "Маҳалла", "Экосан", "Соглом авлод учун" жамғармалари ва бошқа ташкилотлар томонидан ўтказилган 40 дан зиёд семинарлар ва конференцияларда иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди билан ҳамкорликда "Инсон хуқуқлари ва эркинликлари химоя қилишшини таъминлаш тартиботини такомиллаштириш" мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди. Ўшбу конференцияда инсон хуқуқлари ва эркинликларининг таъминланиши тартиботини такомиллаштириш, давлат органлари ҳамда нохукумат ташкилотларининг ҳамкорлигини янада мустахкамлаш ва ривожлантириш тўғрисида кенг фикр алмашувлар бўлиб ўтди.

Инсон хуқуқлари бўйича вакил томонидан парламентнинг қўмита ва комиссиялари билан ҳамкорликда "Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги ва инсон хуқуқлари" мавзусида конференция ўтказилди.

К.Аденауэр фондининг минтақавий ваколатхонаси, республика "Маҳалла" жамғармаси ва "Камолот" республика ижтимоий-сиёсий ҳаракати билан ҳамкорликда барча вилоятларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини кенгайтириш, тадбиркорликка кўмаклашиш, хотин-қизлар ва ёшларнинг хуқуқий онгини ошириш масалаларига бағишланган илмий-маърифий семинарлар ўтказилди.

Инсон хуқуқлари бўйича вакил девони инсон ҳуқуқлари, уни ҳимоя қилиш шакллари ва усулларига доир маърифий адабиётларни тайёрлаш, нашр этиш ва бепул тарқатиш ишлари билан ҳам шуғулланди. Омбудсманнинг вазифаларини тушунтирши мақсадида Тошкент Давлат юридик институти қошидаги Ҳуқуқий маърифат тарғиботи маркази билан биргаликда "Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида"ги Қонунга шарҳлар" рисоласи давлат тилида чоп этилди.

Мутахассислар, давлат муассасалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари ходимлари, шунингдек инсон ҳуқуқлари муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар доираси учун Очиқ жамият институти кўмак фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида "Ўзбекистонда Омбудсман" тўплами тайёрланди.

Мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг вакиллари учун Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши масалаларига, Омбудсманнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир фаолиятига бакишланган иккита матбуот конференцияси уюштирилди.

Жаҳон иқгисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат юридик институти, Тошкент ислом университети талабалари, "Камолот" ижтимоий-сиёсий ҳаракати фаоллари учун Омбудсман фаолияти билан таништариш мақсадидаги учрашувлар ўтказилди. Тошкент давлат юридик институти, Жаҳон икгисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент юридик коллежи ва бошқа ўқув юртларида мунтазам равишда лекциялар ўқиш йўлта қўйилмоқда.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ҳузуридаги Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссиянинг кенгайтирилган йиғилишлари жамиятаи Омбудсман фаолияти тўғрисида хабардор қилиш борасида муҳим аҳамият касб этади. Мазкур Комиссиянинг бўлиб ўтган бешта йиғилиши якунлари оммавий ахборот воситаларида ёритилди. Бу йигалишларда Фарғона вилоятида ва Қорақалпоғистон Республикасида инсон ҳуқуқларига доир қонун хужжатларининг юкро этилиши юзасидан Омбудсман ўтказган текширувлар натижалари каби мухдм муаммолар муҳокама қилинди, бу йўналишдаги ишларни такомиллаштириш борасида вазирликлар ва идораларга, маҳаллий органларга берилган тавсиялар кўриб чиқилди, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳаракатлар Миллий дастури лойиҳаси ҳамда Омбудсманнинг 2000 йилдаги фаолияти якунлари муҳокама қилинди, инсон ҳуқуқлари мониторинги тизимини шакллантириш ва ривожлантириш муаммолари, минтақавий вакиллар фаолиятини такомиллаштириш, республика прокуратураси билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Халқаро жамоатчиликни зудлик билан хабардор қилиб туриш мақсадида ўтган йили Интернетдаги (www.ombudsman.gov.uz) Омбудсман амалий фаолиятини акс этгирувчи саҳифа янгиланди.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил фаолиятидаги муҳим йўналиш хисобланади.

Омбудсман хисобот даврида чет эллар билан алоқаларга катта аҳамият берган ҳолда 20 дан ортиқ чет эл давлатлари ва халқаро ташкилотларнинг вакилларини қабул қилди, улар орасида Германия парламент делегацияси, Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой қўмитасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили, АҚШ Давлат департаменти вакили, Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, Франция, Германия ва Россиянинг Ўзбекистондаги элчилари, БМТ нинг Марказий Осиёда гиёҳванд моддалар назоратига оид бошқармаси минтақавий вакили, БМТнинг Болаларга ёрдам кўрсатиш жамғармаси, ТАСИС, БМТ Риволсланиш Дастури, ЕХҲТнинг Тошкентдаги маркази, Англиянинг "Болаларни қутқаринг" жамғармаси вакиллари, "Хьюман Райтс Вотч" Директорлар кенгашининг раиси, Германиянинг "Фокус" журнални мухбирлари ва бошқалар бор.

Халкаро ташкилотлар ва чет эл давлатлари органларидан тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш Омбудсман халқаро ҳамкорлигининг мухлм таркибий қисми ҳисобланади. 2001 йилда хорижий фуқаролардан ҳамда "Халқаро авф", "Хьюман Рейс Вотч" халқаро хуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар аъзоларидан инсон ҳуқуқларининг бузилишига доир 1186 та мурожаат тушди. Бундан ташқари, ЕХҲТнинг Тошкентдаги марказидан, Қозогистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиядан, Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ҳамда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасидан ва бошқалардан мурожаатлар тушди.

Омбудсман Халқаро Институтига аъзолик доирасидаги фаолият давом эттирилди. Европа Итгифоқи билан ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш доирасида Европа Омбудсман Институтида иштирок этишга доир таклиф ҳамда Ўзбекистон парламенти Омбудсмани билан Швеция ва Польшанинг худци шувдай тузилмалари ўртасидаги Ҳамкорлик тўғрисидаги шартномалар лойиҳалари тайёрланди.

Омбудсман Котибиятининг бир ходими ЕХҲТ Дастури доирасида Марказий Осиё мамлакатлари учун тажриба алмашиш бўйича ЕХҲТ Котибиятининг (Австрия) низоларни бартараф этиш бўйича марказида стажировкада бўлди. Польша Республикаси Фуқаролар хуқуқлари бўйича вакилининг таклифига биноан ва ЕХҲТнинг Демократик Институтлар ва Инсон ҳукуқлари бўйича Бюроси кўмагида Омбудсманнинг икки нафар вакили Польшада сафарда бўлди. Инсон ҳуқуқлари ва гуманитар ҳуқуқ бўйича Раул Валленберг Институтининг таклифига мувофиқ Олий Мажлис Инсон хуқуқлари бўйича вакилининг уч нафар вакили Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари учун "Миллий мустақил институтларнинг инсон ҳуқуқларини химоя қилишдаги ўрни" номли минтақавий ўқув дастури ишида қатнашди.



Хулоса



Жамиятни демакратлаштиришнинг чуқурлашуви, суд-ҳуқуқ тизимини фаол ислоҳ қилиш, жиноят ҳуқуқларини либераллаштириш, жазо беришнинг муқобил услубларини ва ҳукуқни қўлланишнинг янги институтларини жорий этиш шароитларида омбудсман институти олдига янги вазифалар қўйилади, шунга кўра барча даражадаги давлат органлари ва кенг миқёсдаги ноҳукумат ташкилотлари, мустақил оммавий ахборот воситалари билан фақат инсон ҳуқуқлари ва эркинларини ҳимоя қилиш борасида эмас, балки бундай ҳуқуқларни рағбатлантириш ва унинг янги тоифаларини шакллантириш масалаларида ҳам янада фаолроқ ҳамкорлик қилиш талаб этилади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) институтини янада ривожлантириш ва унинг фаолияти самарадорлигини ошириш, давлат ижтимоий ҳаётининг барча жиҳатларини ислоҳ қилишни янги устуворликларга йўналтириш қуйидагаларга хизмат қилади:

- инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир миллий қонун ҳужжатларини халқаро амалиёт ва андозаларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш;

- инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини таъминлаш ва уни ҳимоя қилиш соҳасидаги миллий қонун ҳужжатларига риоя этилиши мониторингининг миллий тизимини шакллантириш;

- Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва уни ҳимоя қилиш миллий дастурини давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида кечаётган либераллаштириш жараёнларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширган;

- Омбудсманнинг минтақавий вакиллари институтини мустаҳкамлашни давом этгириш, бундай вакиллар фаолиятини чуқурлапггириш ҳамда уларнинг шикоятларни ҳал этиш масалалари бўйича ваколатларини кенгайтириш, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан ресурслар билан қўллаб-қувватлаб туриш ва халқаро ташкилотларнинг услубий ёрдамини давом эттириш.


***


Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2001 йилдаги фаолиятига доир ҳисоботнинг тўла матни билан Омбудсман Котибиятида танишиш мумкин.





1 - Илова




2001 йил давомида келиб тушган мурожаатлар.

Жами: 4472 та.



3642  

81%




   830




назоратда

19%


Ижобий ҳал қилинди  200

2 - Илова




Ойлар бўйича мурожаатлар келиб тушиши

(2001-2000 й.й.)




2001




2000

600




















500




















400





392













392


300


360




303


368



380



381



387




360


353






200


261




279







100








0










январ


феврал


март


апрел


май


июн





2001




2000

Давоми

600




















500




















400



466








425

480










410



300


377


356


387

387



310

363









323




200







295



100








0










июл


август


сентябр


октябр


ноябр


декабр


3 - Илова




Мурожаатлар (2001-2000 й.й.)




назоратда


830



690


3642

3633


2001 й. Жами 4472




2000 й.. Жами 4323



4 - Илова




Назоратга олинган мурожаатлар (2001-2000 й.й.)




ижобий ҳал қилинган


200





120

630


570


2001 й. Жами 830




2000 й. Жами 690



5 - Илова




2001 йилда Омбудсманнинг турли ташкилотларга

юборилган мурожаатлари

Олий суд



525


Прокуратура



419



Вилоят Прокуратураси



366




Вилоят судлари 



366




Хокимиятлар



349






ИИВ



175







Адлия вазирлиги



36








Меҳнат вазирлиги



32









Ҳарбий прокуратура



20










Ҳарбий суд



15











Соғлиқни сақлаш ваз.



12












Суд департаменти



11













Олий таълим ваз.



10














Олий хўжалик суди



8















Марказий банк



7
















Мудофаа вазирлиги



7
















Вазирлар маҳкамаси



6


















Молия вазирлиги



4


















6 - Илова




Мурожаатлар 2001 й. (вилоятлар бўйича). Жами: 4472

Ташкент ш.



1408


Ташкент вилоят



476



Самарқанд



445




Сурҳандарё



406




Қашқадарё



295






Фарғона



254







Андижон



243








Бухоро



175









Наманган



174










Навоий



150











Жиззах



142











Хорезм



135












Қорақалпоғистон



90













Сирдарё



79













7 - Илова




Мурожаатлар (вилоятлар бўйича, 2001-2000 й.й.)




2000




2001

Тошкент ш.



1408




1598


Тошкент вилояти



476





465



Самарқанд



445






349




Сурхандарё



406






277





Қашқадарё



295








218






Фарғона



254









278






Андижон



243










228








Бухоро



175











134









Наманган



174












142










Навоий



150













136











Жиззах



142













191










Хоразм



135














112












Қорақалпоғистон



90















93












Сирдарё



79
















102












8 - Илова




Мурожаатлар 2001 й. Жами: 4472

суд хукумларидан норозилик



1151


уй-жой жихоз бўйича суд қарорларидан норозилик



446



ҳуқуқни химоя қилиш орг. ходимларининг

ғайри-қонуний хатти харакатлари



386



асоссиз қамоққа олиш ва айб эълон қилиш



298



уй-жой, коммунал масалалари



294



меҳнат масалалари



252



ижтимоий таъминот масалалари



155



рўйхатга олиш (прописка) масалалари



153



суд қарорларини ижро этилмаётганлиги



66



хокимият ходим. ғайри-қонуний хатти-харкатлари



52




Болалар ҳуқуқини паймол этиш



52



таълим масалаллари



45



тадбиркорлик ҳуқуқларининг бузилиши



42



эхтиёт чоралар ўзгарт. ва тиббиёт ёрдам кўрсатиш



36



Аёллар ҳуқуқини паймол этиш



11



Бошқа масалалар



1033

9 - Илова




Мурожаатлар (2001-2000 й.й.)




марказий офис




минтақавий вакиллар


4472

1047


4323

239





2001 й.



2000 й.



10 - Илова




2001 йилда Омбудсманнинг минтақавий вакилларига

келиб тушган мурожаатлар. Жами: 1047 та

(ҳуқуқ турлари бўйича)














33%








23%








10,7%







10,3%






7,7%





6,7%




5,7%



2,9%



















одил судлов 345 ёки 33%


меҳнат масалалари 241 ёки 23%



бошқа масалалар 112 ёки 10,7%


ижтимоий масалалари 108 ёки 10,3%



уй-жой масалалари 81 ёки 7,7%


тадбиркорлик ҳуқуқлари 70 ёки 6,7%



таълим масалалари 60 ёки 5,7%


рўйхатга олиш (прописка) 30 ёки 2,9%

11 - Илова




Омбудсманнинг минтақавий вакилларига келиб

тушган мурожаатлар (ҳуқуқ турлари бўйича

2001-2000 й.й.)




2001




2000

400














350














300


345













250













200




241










150












100


100










108


50




47




81





0




12


35






одил судлов


меҳнат масалалари


ижтимоий масалалар


уй-жой масалалари


Давоми


400














350














300














250














200














150














100














112


50


70



60








30

0


7



2




29



7







тадбиркорлар ҳуқуқлари


таълим масалалари


рўйхатга олиш (прописка) масалалари


бошқа масалалар