ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Ер. Ер ости. Сув ресурслари /

Ўзбекистон Республикасининг Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.01.1998 й. 11-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 7 январдаги

11-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасининг

Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш

ва юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Давлат сув кадастри (кейинги ўринларда - Давлат сув кадастри) "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш, сув хўжалиги муносабатларини тартибга солиш, хўжалик фаолиятини, экологик вазиятни баҳолаш мақсадида ишлаб чиқилади ва юритилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.


2. Давлат сув кадастри ягона давлат сув фондини ташкил этувчи сув объектлари, сув ресурслари, сув режими, сифати ва ундан фойдаланиш ҳақидаги, шунингдек, сувдан фойдаланувчилар, сув истеъмолчилари ва сув хўжалиги объектлари, сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зонаси, ичимлик ва оқова сувлар тўғрисидаги тартибга солинган, доимий тўлдириб бориладиган ва зарурат бўлганда аниқлаштириладиган маълумотлар тўпламини ифодалайди.


3. Ер усти ва ер ости сув объектлари ва уларнинг ресурслари Давлат сув кадастрининг объектлари ҳисобланади.


4. Табиий сув ресурсларини, улардан миқдор ва сифат кўрсаткичлари бўйича фойдаланишни ҳар томонлама ўрганиш ва баҳолаш, сувдан фойдаланиш ҳуқуқини ва сувдан хўжалик мақсадларида фойдаланишни рўйхатдан ўтказиш Давлат сув кадастрининг предмети ҳисобланади.

Сув ресурсларини баҳолаш деганда ҳам йил мобайнида, ҳам кўп йиллар мобайнида стандарт гидрометрик асбоблар билан ўлчаш орқали уларни миқдор ва сифат кўрсаткичлари бўйича мунтазам ҳисобга олиш, олинган маълумотларнинг ишончлилиги таҳлили, уларни стандарт усуллар билан қайта ишлаш ва турли ҳудудий ва вақт бирликлари бўйича умумлаштириш тушунилади.


5. Давлат сув кадастри давлат ҳокимияти органларини, юридик ва жисмоний шахсларни сув ва сув хўжалиги объектлари, сув ресурслари, сув режими, сифати ва ундан фойдаланиш, шунингдек, сувдан фойдаланувчилар ва сув истемолчилари тўғрисидаги зарур маълумотлар билан таъминлаш учун мўлжалланган.


6. Энг кам чиқимлар билан замонавий даражада ахборотларни тўплаш, умумлаштириш, сақлаш ва тақдим этиш технологиясини доимий равишда такомиллаштириб бориш йўли билан сув ресурслари ва сув объектлари ҳақида ишончли ахборотни олиш ва сақлаш Давлат сув кадастрининг асосий вазифаси ҳисобланади.


7. Сув объектлари, сувдан фойдаланувчилар, сув истеъмолчилари ва сув хўжалиги объектларини рўйхатдан ўтказиш, сув миқдори ва сифатини ҳисобга олиш, сув ресурсларини ва улардан фойдаланишни баҳолаш Давлат сув кадастрининг таркибий қисмлари ҳисобланади.


8. Қуйидагилар Давлат сув кадастрини юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:

республиканинг барча сув объектларини қамраб олиш;

сув ресурсларини ва улардан фойдаланишни ҳисобга олишнинг ягона тизимини қўллаш;

бошланғич кадастр ахборотини қайта ишлаш усулининг ягоналиги;

Давлат кадастрлари ягона тизими талабларини ҳисобга олиш;

Давлат сув кадастрини юритиш бўйича ишларга марказлаштирилган тартибда раҳбарлик қилиш;

сув-кадастр ахборотининг ишончлилиги, кўргазмалилиги ва ҳужжатларга асосланганлиги;

Давлат сув кадастрини юритиш бўйича ишларнинг узлуксизлиги;

кадастрни юритишнинг автоматлаштирилган геоахборот тизими фаолият кўрсатиши;

сув кадастрини юритиш бўйича ишларнинг тежамлилиги;

фойдаланувчилар доираси чекланган маълумотларнинг махфийлиги.


9. Давлат сув кадастри республика сув объектлари тўғрисидаги ахборотни қайта тиклашнинг тўлиқ туркумини ташкил этувчи асосий ва жорий турларни ўз ичига олади.


10. Давлат сув кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг асосий таркибий қисмларидан бири ҳисобланади.


11. Белгиланган тартибда қабул қилинган сув-кадастр ахбороти сув ва сув хўжалиги муносабатларини тартибга солишда, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли билан боғлиқ ижтимоий, иқтисодий ва экологик вазифаларни ҳал этишда мажбурий юридик кучга эгадир.


12. Қуйидагилар Давлат сув кадастрини юритадилар:

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази (кейинги ўринларда - Ўзгидромет) - ер усти сувлари бўлими бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат геология қўмитаси) - ер ости сувлари бўлими бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда - Сув хўжалиги вазирлиги) - сувдан фойдаланиш бўлими бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги - ичимлик ва оқова сувлар бўйича.



2-БОБ. ДАВЛАТ СУВ КАДАСТРИНИНГ МАЗМУНИ


13. Республика ҳудудида сув объектларини рўйхатдан ўтказиш, сув ресурслари, уларнинг режими, фойдаланиш, шунингдек, сувдан фойдаланувчилар, сув истеъмолчилари ва сув хўжалиги объектлари тўғрисидаги миқдор ва сифат баҳо кўрсаткичлари ҳақида ишончли, замонавий ва тежамли ахборотларни олиш, тартибга солиш, сақлаш ва уларни фойдаланувчиларга беришнинг технологик жараёни Давлат сув кадастрининг мазмуни ҳисобланади.


14. Давлат сув кадастри маълумотлари қуйидагиларда фойдаланиш учун мўлжалланади:

сувдан фойдаланишни жорий ва истиқболли режалаштириш ҳамда сувни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш;

мамлакат ҳудудида ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш;

сувдан комплекс фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш схемаларини ҳамда сув хўжалиги балансларини тузиш;

сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли билан боғлиқ бўлган сув хўжалиги, транспорт, саноат корхоналари ҳамда бошқа корхоналар ва иншоотларни лойиҳалаштириш;

давлат сув кадастрини юритишнинг автоматлаштирилган геоахборот тизимида маълумотлар базасини яратиш ва юритиш;

сув хўжалиги объектларининг рақамли хариталар каталогини яратиш;

гидрологик ва гидрогеологик шароитлар, дарёларда сув ҳажми ва сув сифати ўзгаришларини прогнозлаштириш;

сув хўжалиги тизимлари иши самарадорлигини ошириш тадбирларини ишлаб чиқиш;

сувни истеъмол қилиш ва чиқариб юборишни, шунингдек, сув сифати кўрсаткичларини нормалаштириш;

сувнинг зарарли таъсирининг олдини олиш ва уни бартараф этиш тадбирларини ишлаб чиқиш;

сувдан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш тадбирлари ўтказилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

сувдан фойдаланувчилар ўртасидаги, шунингдек, сувдан фойдаланувчилар билан бошқа манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш;

сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.


15. Давлат сув кадастри сув ва сув хўжалиги объектларининг қуйидаги турлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади:

а) сув объектлари:

дарёлар;

турли сув тизимларини бирлаштирувчи, оқар сувни ҳудудий қайта тақсимлашга ёки суғоришга хизмат қилувчи каналлар;

кўллар ва сув омборлари;

музликлар;

ер ости сувлари (ҳавзалар, сувли горизонтлар, конлар);

б) сув хўжалиги объектлари (иншоотлари):

гидроузеллар ва сув омборлари;

сув объектларидан сув олишга мўлжалланган иншоотлар (каналлар, насос қурилмалари, фойдаланиш қудуқлари ва бошқалар);

оқар сувни ҳудудий қайта тақсимлашга хизмат қилувчи каналлар;

фойдаланилган ва шахта сувларини сув объектларига ташлаш иншоотлари (коллекторлар, дренаж ва сув тўпланадиган каналлар, қувурсимон сув чиқаргичлар ва бошқалар);

фойдаланилган сувларни тозалаш иншоотлари;

в) ичимлик ва оқова сувлар объектлари:

ичимлик сувни етказиб бериш ҳамда оқова сувларни йиғиш ва оқова сувларни тозалаш иншоотларига етказиб беришга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги мавжуд ва қурилаётган ичимлик ва оқова сув қувурлари ва уларга хизмат кўрсатиш объектлари;

белгиланган зулфин ёки ёнғин ўчириш мосламаси, ҳаво чиқарувчи қурилма билан биргаликда ичимлик сув қувурлари ва оқова сув қувурларининг линияли қисми, электрокимёвий ҳимоя воситалари, насос станциялари, сув тақсимлаш иншоотлари, босимли сув миноралари, сув таъминоти ташкилотлари балансида бўлган, катта диаметрлардаги қувурлар ва юқори хавфсизликни таъминлаш зарурати билан қўриқлаш зонасига эга бўлган бошқа иншоотлар.

Ичимлик ва оқова сув иншоотлари, насос станциялари ва сув тақсимлаш иншоотлари ҳудуди ичидаги технологик иншоот ва жиҳозлар ичимлик ва оқова сувлар объектлари ҳисобланмайди.


16. Давлат сув кадастри маълумотлари қуйидагиларга бўлинади:

архив материаллари (дафтарчалар, жадваллар, ўзи ёзадиган техниканинг ленталари ва бошқалар);

узоқ муддатли техник манбалардаги маълумотлар;

эълон қилинадиган материаллар (сув ва сув хўжалиги объектлари каталоглари, ҳар йилги ва кўп йиллик маълумотлар ва бошқалар).


17. Давлат сув кадастрига доир ахборот давлат ҳокимияти органларига бепул, бошқа юридик ва жисмоний шахсларга эса белгиланган тартибда ҳақ эвазига тақдим этилади.


18. Сув объектлари турларига ҳамда сувни ва ундан фойдаланишни ўрганиш бўйича вазифалар тақсимотига мувофиқ Давлат сув кадастри қуйидаги бўлимларга бўлинади:

ер усти сувлари;

ер ости сувлари;

сувдан фойдаланиш;

ичимлик ва оқова сувлар.


19. Сув объектлари сонини ва ҳолатини ҳисобга олиш объектларнинг ҳажми, ҳолати, ўрганилганлик даражаси ва муҳимлигига қараб, геоахборот технологиялардан фойдаланган ҳолда картография, гидрогеология ва геодезия усуллари билан амалга оширилади.


20. Сув объектлари режимини ўрганиш тегишли идоралар томонидан тасдиқланган ҳамда Ўзгидромет билан келишилган стандарт усуллар бўйича стандарт асбоблар воситасида олиб борилади.


21. Давлат сув кадастрига тегишли тематик қатламлар давлат кадастрларининг ҳар бир тури бўйича базавий картографик асосдан фойдаланиб, объект турлари ва ахборот турлари (рўйхатдан ўтказишга оид, ҳисобга олишга оид, баҳолашга оид) бўйича шакллантирилади.


22. Давлат сув кадастрига тегишли тематик қатламлар давлат кадастрларининг хусусиятидан ва объектларнинг жойлашувини аниқлаш усулидан келиб чиқиб, 1:5 000, 1:10 000, 1:25 000 масштабларда шакллантирилади ҳамда объектларнинг фазовий жойлашувидаги хатолик мазкур масштаб талабларида белгиланган меъёрлардан ошмаган бўлиши ваколатли органлар томонидан таъминланади.


23. Давлат сув кадастрига тегишли тематик қатламларнинг математик асоси базавий картографик асоснинг математик асосига мувофиқ бўлиши лозим ҳамда тақдим этилаётган маълумотлар 1984 йилги координаталар бутунжаҳон геодезия тизимида (WGS-84) бўлиши зарур.


24. Давлат сув кадастрига тегишли тематик қатламларни шакллантиришда векторли объектларнинг (нуқтали, чизиқли ва майдонли) ўзаро боғлиқлиги ва ёндошлиги уларнинг фазовий жойлашувини инобатга олган ҳолда тасвирланади.


25. Давлат сув кадастрига тегишли тематик қатламларнинг атрибутив маълумотлари ҳамда метамаълумотлари давлат тилида лотин алифбосида шакллантирилади.


26. Давлат сув кадастрига базавий картографик асосининг тематик қатламлари ҳамда давлат кадастрларининг тегишли географик ахборот тизимларини юритиш учун зарур картографик асослар давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан шакллантирилади ҳамда ваколатли органларга геоахборот тизими орқали интеграция қилиш йўли билан реал вақт режимида тақдим этилади.



3-БОБ. ДАВЛАТ СУВ КАДАСТРИНИ ИШЛАБ

ЧИҚИШ ВА ЮРИТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


27. Давлат сув кадастри маълумотлари республика, вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудлари, дарё ҳавзалари, ҳавза ирригация тизимлари бўйича, ер ости сувлари бўлими бўйича эса гидрогеология минтақалари бўйича ҳам тизимлаштирилади ва давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимига киритилади.


28. Ер усти сув ресурслари, уларнинг сифати ва хўжалик фаолияти таъсиридаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар сув объектлари ва уларнинг майдонлари, давлат ва давлатлараро аҳамиятга эга бўлган дарё ҳавзалари, ҳавза ирригация тизимлари, вилоятлар ва умуман республика бўйича давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимида умумлаштирилади.


29. Ер ости сув ресурслари, уларнинг сифати ва хўжалик фаолияти таъсиридаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар конлар, дарё ҳавзалари ва уларнинг майдонлари, сувли горизонтлар ва ер ости сувлари ҳавзалари, вилоятлар ҳамда умуман республика бўйича давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимида умумлаштирилади.


30. Ер ости сувлари ресурсларини баҳолаш уларнинг ер усти сувлари билан ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.


31. Сувдан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар давлат аҳамиятига эга бўлган дарё ҳавзалари, ҳавза ирригация тизимлари, алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари, вилоятлар ва умуман республика бўйича, шунингдек, сувдан фойдаланиш турлари ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича умумлаштирилади.


32. Ичимлик ва оқова сувлар объектлар ва уларнинг майдонлари туманлар (шаҳарлар), вилоятлар ва республика бўйича, шунингдек, фойдаланиш турлари ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича умумлаштирилади.


33. Сувдан фойдаланувчиларни сув ресурслари ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги зарур маълумотлар билан таъминлашда тезкорликни ошириш, шунингдек, истеъмолчиларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда маълумотларни қайта ишлаш ва умумлаштириш даражасини ошириш учун Ўзгидромет, Давлат геология қўмитаси ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизими ташкил этилади.


34. Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизими Ўзгидромет, Давлат геология қўмитаси ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ягона техник топшириқ асосида Ўзгидромет, Давлат геология қўмитаси ҳамда Сув хўжалиги вазирлигининг тармоқ ахборот тизимлари негизида лойиҳалаштирилади ва ташкил этилади.

Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизими ўзаро маълумотлар алмашинувини таъминлайди ва Давлат кадастрлари ягона тизимига маълумотларни тақдим қилиб боради.


35. Давлат сув кадастрини юритиш учун ер усти сувлари, ер ости сувлари ва сувдан фойдаланиш бўлимлари бўйича Давлат сув кадастрининг идоралараро бош маркази, Давлат сув кадастри идораларга қарашли бош марказлари ташкил этилади.


36. Давлат сув кадастри идоралараро бош маркази функциясини Ўзгидрометнинг гидрометеорология илмий-тадқиқот институти бажаради.


37. Давлат сув кадастрининг идоралараро бош марказларининг, Давлат сув кадастрининг ҳудудий марказлари ва маҳаллий органларининг функцияси ("Ер усти сувлари", "Ер ости сувлари", "Сувдан фойдаланиш" ва "Ичимлик ва оқова сувлар" бўлимлари бўйича) тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.


38. Ўзгидромет:

а) Давлат геология қўмитаси ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Давлат сув кадастрининг умумий принципларини ва илмий-методик асосларини, Давлат сув кадастрини юритиш, Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимини лойиҳалаш ва ташкил этиш тартибини ишлаб чиқади;

б) Давлат сув кадастрини ташкил этиш ва юритишга оид барча ишларни мувофиқлаштиради, йўналтиради ва бирлаштиради;

в) Давлат геология қўмитаси ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Давлат сув кадастрининг идоралараро норматив-техник ҳужжатларини (шу жумладан, Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизими учун идоралараро лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқади;

г) Давлат геология қўмитаси ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган Сув кадастрини юритишга оид методик кўрсатмаларни, ДСК автоматлаштирилган геоахборот тизими орқали маълумот ва хизматларни тақдим этиш ва ДСКга оид бошқа норматив-техник ҳужжатларни, шунингдек, ДСКнинг автоматлаштирилган геоахборот тизими учун лойиҳа ҳужжатларини келишиб олади;

д) Давлат геология қўмитаси ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги мутахассисларини жалб қилган ҳолда ер усти сувлари ва ер ости сувлари ҳамда улардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни йиғма таҳлил қилишни, боғлашни ва автоматлаштирилган геоахборот тизими орқали умумлаштиришни бажаради ҳамда маълумот ва хизматларни тақдим қилади;

е) Давлат геология қўмитаси ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Давлат сув кадастри ахборотномасини нашр этишга тайёрлайди;

ж) "Ер усти сувлари" бўлими бўйича Давлат сув кадастрини ишлаб чиқади ва юритади, шу жумладан:

бўлим бўйича Давлат сув кадастрини (жумладан, Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимини) юритиш тизимини ишлаб чиқади ва такомиллаштиради;

ер усти сувларининг классификаторларини ишлаб чиқади;

ер усти сувлари тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, назорат қилиш, қайта ишлаш ва умумлаштиришга оид усулларни, алгоритмларни ва машиналаштирилган дастурларни ишлаб чиқишни таъминлайди;

ахборотларни кодлаштириш ва сақлаш усулларини ишлаб чиқади;

бўлим бўйича Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизими функционал ва идоравий кичик тизимларни лойиҳалаш, синаш, жорий этиш ва такомиллаштиришни таъминлайди;

Сув кадастри ҳудудий марказлари ва маҳаллий органлари учун Давлат сув кадастрини юритишга оид методик кўрсатмаларни, бўлим бўйича автоматлаштирилган геоахборот тизими орқали маълумот ва хизматларни тақдим этади ва бошқа норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқади;

ер усти сувлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, назорат қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва уларни фойдаланувчилар сўровига кўра беришни ташкил этади;

ер усти сувлари ресурсларини жорий ва истиқбол учун ҳамда уларнинг хўжалик фаолияти таъсиридаги ўзгаришларини баҳолайди;

Давлат сув кадастри автоматлаштирилган геоахборот тизими орқали маълумот ва хизматларни тақдим этади;

ўзига қарашли муассасалар ҳамда ташкилотлар томонидан бажариладиган Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритишга оид ишларга раҳбарлик қилиш, режалаштириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишни амалга оширади.


39. "Ер ости сувлари" ва "Сувдан фойдаланиш" бўлимлари бўйича Давлат сув кадастрини юритиш учун зарур бўлган ер усти сувлари тўғрисидаги маълумотлар Давлат геология қўмитасига ҳамда Сув хўжалиги вазирлигига давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизими орқали тақдим қилинишини таъминлайди.


40. Давлат геология қўмитаси "Ер ости сувлари" бўлими бўйича Давлат кадастрини ишлаб чиқади ва уни юритади, шу жумладан:

бўлим бўйича Давлат сув кадастрини (жумладан, Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимини) юритиш тизимини ишлаб чиқади ва такомиллаштиради;

ер ости сувларининг классификаторларини ишлаб чиқади;

ер ости сувлари тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, назорат қилиш, қайта ишлаш ва умумлаштиришга оид усулларни, алгоритмларни ва автоматлаштирилган дастурларни ишлаб чиқади;

ахборотларни кодлаштириш ва сақлаш усулларини ишлаб чиқади;

бўлим бўйича Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизими функционал кичик тизимларини лойиҳалаш, синаш, жорий этиш ва такомиллаштиришни таъминлайди;

Сув кадастри ҳудудий марказлари ва маҳаллий органлари учун Давлат сув кадастрини юритишга оид методик кўрсатмаларни, бўлим бўйича Сув кадастри автоматлаштирилган геоахборот тизими орқали маълумот ва хизматларни тақдим этади ва бошқа норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқади;

ер ости сувлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, назорат қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва уларни фойдаланувчилар сўровига кўра беришни амалга оширади;

ер ости сувлари ресурсларини жорий ва истиқбол учун ҳамда уларнинг хўжалик фаолияти таъсиридаги ўзгаришларини баҳолайди;

"Ер ости сувлари" бўлими бўйича Давлат сув кадастри автоматлаштирилган геоахборот тизими орқали маълумот ва хизматларни тақдим этади;

"Сувдан фойдаланиш" бўлими бўйича Давлат сув кадастрини юритиш учун зарур бўлган маълумотларни Сув хўжалиги вазирлигига тақдим этади;

ўзига қарашли муассасалар ҳамда ташкилотлар томонидан бажариладиган Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритишга оид ишларга раҳбарлик қилиш, режалаштириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишни амалга оширади;

доимий равишда сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан тақдим этилган маълумотлар ва ҳисоботлар асосида кадастр маълумотларини йиллик умумлаштириш, шунингдек, эксплуатацион қудуқлар ва булоқларни камида уч йилда бир марта гидрогеологик тадқиқотлар натижалари, мониторинг тадқиқотлари натижалари билан янгилаб боради.


41. Давлат сув кадастрини юритиш бўйича методик кўрсатмалар лойиҳаларини, Давлат сув кадастри нашрлари макетларини ва Давлат сув кадастрининг бошқа норматив-техник ҳужжатларини, шунингдек, "Ер ости сувлари" бўлими бўйича Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимига лойиҳа ҳужжатларини келишиб олиш учун Ўзгидрометга тақдим этади.


42. "Ер усти сувлари" бўлими бўйича Давлат сув кадастрининг идоралараро қўшма маълумотларни тақдим қилиш ва Давлат сув кадастрини юритиш учун зарур бўлган ер ости сувларига оид материалларнинг Ўзгидрометга берилишини таъминлайди.


43. "Сувдан фойдаланиш" бўлими бўйича Давлат сув кадастрини юритиш учун зарур бўлган маълумотларнинг Сув хўжалиги вазирлигига берилишини таъминлайди.


44. Сув хўжалиги вазирлиги "Сувдан фойдаланиш" бўлими бўйича Давлат сув кадастрини ишлаб чиқади ва уни юритади, шу жумладан:

Давлат сув кадастрини (жумладан, Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимини) юритиш тизимини ишлаб чиқади ва такомиллаштиради;

сувдан фойдаланиш тўғрисидаги ахборотларни назорат қилиш, қайта ишлаш ва умумлаштиришга оид усуллар, алгоритмларни ҳамда автоматлаштирилган дастурларни ишлаб чиқишни таъминлайди;

ахборотларни кодлаштириш ва сақлаш усулларини ишлаб чиқади;

Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимининг функционал кичик тизимларини лойиҳалашни, синашни, жорий этишни ва такомиллаштиришни таъминлайди;

ирригация тизимларининг ҳавза бошқармалари, магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари ва ирригация тизимлари бошқармалари учун Давлат сув кадастрини юритиш бўйича методик кўрсатмаларни, Давлат сув кадастри автоматлаштирилган геоахборот тизими орқали маълумот ва хизматларни тақдим этиш ва Давлат сув кадастрининг бошқа норматив-техник ҳужжатларини ишлаб чиқади;

сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари, ер усти ва ер ости сувларидан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, назорат қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва беришни ташкил этади;

сувдан фойдаланишни жорий ва истиқбол учун баҳолайди ҳамда сув хўжалиги ҳисобот балансларини тузади;

"Сувдан фойдаланиш" бўлими бўйича Давлат сув кадастри нашрларини чиқаришга ва эълон қилишга тайёрлайди;

ўзига қарашли муассаса ҳамда ташкилотлар томонидан бажариладиган Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритишга оид ишларга раҳбарлик қилади, режалаштиради ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

Сувдан фойдаланиш бўйича сув хўжалиги объектларини геоахборот тизими базасида кадастр маълумотларини яратиш ва атрибут маълумотларини янгилаш, умумлаштириш ва таҳлил қилишни амалга оширади.


45. Давлат сув кадастрини юритиш бўйича методик кўрсатмалар лойиҳаларини, Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизими орқали маълумот ва хизматларни тақдим этиш ва Давлат сув кадастрининг бошқа норматив-техник ҳужжатларини, шунингдек, "Сувдан фойдаланиш" бўлими бўйича Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимига оид лойиҳа ҳужжатларини келишиб олиш учун Ўзгидрометга тақдим этади.


46. "Ер усти сувлари" бўлими бўйича Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизими орқали Давлат сув кадастрини юритиш учун зарур бўлган сувдан фойдаланишга оид материалларнинг Ўзгидрометга берилишини таъминлайди.


47. "Ер ости сувлари" бўлими бўйича Давлат сув кадастрини юритиш учун зарур бўлган маълумотлар Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизими орқали Давлат геология қўмитасига берилишини таъминлайди.


48. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги "Ичимлик ва оқова сувлар" бўлими бўйича Давлат сув кадастрини ишлаб чиқади ва уни юритади, шу жумладан:

Давлат сув кадастрини (жумладан, Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимини) юритиш тизимини ишлаб чиқади ва такомиллаштиради;

ичимлик ва оқова сувлар тўғрисидаги ахборотларни назорат қилиш, қайта ишлаш ва умумлаштиришга оид усуллар, алгоритмларни ҳамда автоматлаштирилган дастурларни ишлаб чиқишни таъминлайди;

ахборотларни кодлаштириш ва сақлаш усулларини ишлаб чиқади;

Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимининг функционал кичик тизимларини лойиҳалашни, синашни, жорий этишни ва такомиллаштиришни таъминлайди;

тизим ташкилотлари учун Давлат сув кадастрини юритиш бўйича методик кўрсатмаларни ва Давлат сув кадастрининг бошқа норматив-техник ҳужжатларини ишлаб чиқади;

Давлат сув кадастрини юритишда "Ичимлик ва оқова сувлар" бўлими маълумотлари ягона методика асосида яратилиши ва юритилишини таъминлайди;

"Ичимлик ва оқова сувлари" бўлими маълумотларини йиғиш, назорат қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва беришни ташкил этади;

ўзига қарашли муассаса ҳамда ташкилотлар томонидан бажариладиган Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритишга оид ишларга раҳбарлик қилиш, режалаштириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишни амалга оширади.


49. Давлат сув кадастрини юритиш бўйича методик кўрсатмалар лойиҳаларини, Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизими орқали маълумот ва хизматларни тақдим этиш ва Давлат сув кадастрининг бошқа норматив-техник ҳужжатларини, шунингдек, "Ичимлик ва оқова сувлар" бўлими бўйича Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимига оид лойиҳа ҳужжатларини келишиб олиш учун Ўзгидрометга тақдим этади.


50. Давлат сув кадастри яхлитлигини таъминлаш бўйича Давлат сув кадастрини юритувчи ваколатли органлар билан ўзаро ҳамкорликни таъминлайди.

Давлат сув кадастрини умумлаштирувчи ваколатли органга "Ичимлик ва оқова сувлар" бўлими маълумотларини тақдим қилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


51. Давлат сув кадастрининг ДКЯТга тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун ваколатли органлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


52. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

















































Время: 0.1385
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск