ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Шахснинг ҳуқуқий мақоми / Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари ва муҳофазаси. Омбудсман /

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили тўғрисидаги Низом (ЎзР ОМ Кенгашининг 29.08.1995 й. 98 б-I-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Кенгашининг

1995 йил 29 августдаги

98 б-I-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари

бўйича вакили тўғрисидаги

НИЗОМ



1. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (бундан буён матнда "Вакил" деб юритилади) Олий Мажлис депутатлар орасидан тегишли чақириқнинг ваколат муддати даврига сайлайди.


2. Вакил бошқа институтлар билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари масалаларига доир қонун ҳужжатларига риоя этилишини ҳамда улар халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ тарзда такомиллаштирилишини, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлик ривожланишини таъминлаши лозим.


3. Вакил Олий Мажлис олдида ҳисобдор бўлиб, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этган қоидалари ва нормаларига, Ўзбекистон Республикаси иштирок этган халқаро шартномаларга, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


4. Вакил ўз фаолиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мавжуд воситаларини тўлдириб боради, ҳуқуқ ва эркинликларнинг ҳимоя қилинишини ҳамда бузилган ҳуқуқ ва эркинликларнинг тикланишини таъминловчи бошқа органларнинг ваколатларини бекор қилмайди ва қайта кўрилишига олиб келмайди. Вакил давлатнинг бошқа органлари ва мансабдор шахслари ваколатига тааллуқли ҳаракатларни амалга ошириш ва қарорлар қабул қилишга ҳақли эмас.


5. Вакил ўз ваколат муддати давомида сиёсий партия аъзоси ёки сиёсий ҳаракат қатнашчиси бўлишга ҳақли эмас.


6. Вакил Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, шунингдек республика ҳудудида бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари давлат органларининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ёки қарорлари туфайли бузилганлиги ёки уларга лозим даражада риоя этилмаганлиги хусусидаги шикоятларни кўриб чиқади.

Шикоят, шунингдек учинчи шахслар ёки уставда кўрсатилган мақсади инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат бўлган ноҳукумат ташкилотлари томонидан ҳам берилиши мумкин, лекин бунда аризачининг фикрича ҳуқуқ ва эркинликлари бузилган шахснинг розилиги бўлиши керак.

Вакил ҳокимият вакиллик органларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқмайди.

Фуқаролар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ бўлган низоларга доир шикоятлар ҳам, қўшинларни тезкор бошқариш ва уларнинг ҳарбий тайёргарлигини бевосита таъмин этиш муносабати билан ҳарбий бошқарув органлари ва мансабдор шахслар томонидан қилинган ҳаракатлар ва қарорлар устидан берилган шикоятлар ҳам кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.


7. Вакил, қоида тариқасида, ёзма шаклда баён этилган, ҳуқуқлар бузилган ёки ҳуқуқлар бузилганлиги аризачига маълум бўлган вақтдан бошлаб ёхуд аризачи ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг бошқа воситаларидан фойдаланган-ку, аммо шикояти бўйича қабул қилинган қарорлардан қониқмаган бўлса, ана шу қарорларнинг сўнггиси қабул қилинган кундан бошлаб бир йил ичида берилган аризаларни кўриб чиқиш учун қабул қилиб олади.

Шикоятда аризачининг фамилияси, исми, отасининг исми ва манзили, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ёки қарори устидан шикоят қилинаётган орган ёки мансабдор шахснинг манзили ва номи кўрсатилиши, аризачининг фикрича, унинг ҳуқуқларини бузган ҳаракатлар (ҳаракатсизликлар) ёки қарорларнинг мазмуни баён этилган бўлиши керак.


8. Вакил шикоятларни кўриб чиқиш чоғида:

аризачига у ўз ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиши учун қайси воситалардан фойдаланишга ҳақли эканлигини тушунтириш;

шикоятни моҳиятан ҳал этишга ваколатли бўлган давлат органига ёки мансабдор шахсга топшириш;

давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва мансабдор шахслардан шикоятни текшириш учун зарур бўладиган ҳар қандай маълумотлар, ҳужжатлар ҳамда материалларни талаб қилиш ва олиш;

давлат органлари ва муассасаларига монеликсиз кириш;

шикоятда баён этилган фактларни мустақил тарзда ёки ваколатли органлар ва мансабдор шахслар билан биргаликда текшириш;

шикоят тушганлиги муносабати билан аниқлаштириш лозим бўлган масалалар бўйича мансабдор шахслардан тушунтиришлар олиш;

аниқланиши керак бўлган масалалар юзасидан эксперт тадқиқотлари ўтказишни, хулосалар тайёрлашни ваколатли давлат муассасаларига топшириш ҳуқуқига эгадир.


9. Вакил шикоятни текшириш натижаларига кўра:

аризачига унинг ҳуқуқлари бузилганлиги аниқланмаганлигини маълум қилиши;

давлат органи ёки мансабдор шахснинг хатти-ҳаракатларида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини бузиш аломатлари аниқланганлиги ҳамда бузилган ҳуқуқларни тиклаш учун имкон берадиган ва зарур бўлган чораларни кўришга тааллуқли тавсияномалар баён этилган ўз хулосасини чиқариши ва уни тегишли давлат органи ёки мансабдор шахсга юбориши;

агар судлов ишини юритиш давомида инсон ҳуқуқларининг бузилиши қабул қилинган суд қарорларига таъсир этган бўлса, қонуний кучга кирган суд қарорларини текшириш тўғрисидаги хат билан тегишли босқичдаги суд идорасига мурожаат этиши мумкин.


10. Вакил шикоятни кўриб чиқиш жараёнида аризачини давлат органлари вамансабдор шахслар тақдим этган материаллар билан таништиришга ҳақлидир.


11. Вакил инсон ҳуқуқлари бузилганлигини аниқлаган ҳолларда текширув натижалари юзасидан узил-кесил қарор қабул қилингунга қадар бузилган ҳуқуқларни тиклашга қаратилган чора-тадбирлар кўришга ҳақлидир.


12. Инсон ҳуқуқлари оммавий тарзда ёки қўпол равишда бузилганлиги тўғрисида маълумот мавжуд бўлганида ёхуд ҳимоянинг ҳуқуқий воситаларидан мустақил тарзда фойдаланишга қодир бўлмаган шахсларнинг ҳимояси йўлида Вакил фактларни ўз ташаббуси билан текширишга ҳақлидир.

Вакил шикоятни текшириш жараёнида аризачи ёки бошқа кишиларнинг шахсий ҳаёти тўғрисида ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни уларнинг розилигисиз ошкор этишга ҳақли эмас.


13. Вакил айрим масалаларни тайёрлаш учун олимлар ва мутахассисларни жалб этиши мумкин.


14. Вакилнинг хатини олган давлат органи ёки мансабдор шахс бир ой муддат ичида хатни кўриб чиқиши ва Вакилга жавоб йўллаши шарт. Агар Вакилнинг тавсияларини бажаришнинг иложи бўлмаса, мансабдор шахс бунинг сабабларини асослаб бериши шарт.


15. Вакилнинг ўз вазифаларини бажаришига монелик қилиш қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.


16. Олий Мажлис Вакил ҳузурида жамоатчилик асосидаги Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши комиссиясини тузади. Комиссия Вакил раислигида ушбу Низомга мувофиқ фаолият кўрсатади.


17. Комиссиянинг асосий вазифаси Вакил зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришида унга кўмаклашишдан иборатдир.

Вакилнинг топшириғига биноан Комиссия:

Вакил номига келаётган материалларни, фуқаролар ва ташкилотлардан тушган мурожаатларни ўрганади ҳамда таҳлил қилади;

инсон ҳуқуқларига риоя этилишига доир маърузаларнинг лойиҳаларини тайёрлайди;

инсон ҳуқуқларига доир қонун ҳужжатларини аҳоли ўртасида тушунтиради ва тарғиб қилади;

инсон ҳуқуқлари масалалари юзасидан халқаро шартномалар ишлаб чиқишда ҳамда халқаро ташкилотларга маърузалар тайёрлашда иштирок этади.

Комиссиянинг таклифлари Вакил учун тавсия тусида бўлади.


18. Комиссия аъзолари Вакилнинг топшириқларини бажариш чоғида давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга монеликсиз киришга ҳамда улардан қонунда белгиланган тартибда зарур маълумотларни олишга ҳақлидирлар.


19. Вакилга ҳамда комиссия аъзоларига белгиланган нусхадаги хизмат гувоҳномаси берилади.


20. Вакил фаолиятининг молиявий ва моддий-техникавий таъминоти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Котибияти томонидан амалга оширилади.

































Время: 0.0222
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск