язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суғурта/ Суғурта бозори иштирокчилари. Суғурта ташкилотлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.03.1997 й. 125-сон "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.03.1997 й.

N 125


"ЎЗАГРОСУҒУРТА" ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК

СУҒУРТА КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компаниясини ташкил қилиш тўғрисида" 1997 йил 25 февралдаги ПФ-1713-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, корхоналар ва қишлоқ жойларида яшовчи аҳоли мулкий манфаатларининг суғурта ҳимояси "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компанияси фаолиятининг устувор йўналиши этиб белгилансин.

Банкларнинг кредитлари қайтарилмаганлиги учун қишлоқ хўжалиги корхоналарининг жавобгарлигини суғурта қилиш, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун аванс тариқасида бериладиган маблағларнинг қайтарилиши суғуртасининг ва фьючерс контрактлари бўйича 1 ва 2-иловаларга мувофиқ ҳамда суғурта тарафларининг миқдорлари: банкларнинг кредитлари қайтарилмаганлиги учун қишлоқ хўжалиги корхоналарининг жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича 2,5% миқдорда ва қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштириш учун аванс тариқасида бериладиган ва фьючерс контрактлар бўйича бериладиган маблағларнинг суғуртаси суғурта суммасининг 1 фоизи миқдорида бўлган схемаларга розилик берилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компанияси, Молия вазирлиги, Пахта-банк", Ғалла-банк" ва "Мевасабзавотбанк" билан биргаликда:

икки ҳафта муддатда хўжаликнинг молиявий аҳволи ва тўлов қобилияти тўғрисида ҳар йили ортиб борувчи якуний маълумотлар билан тўлдириб бориладиган хўжалик паспортининг намунавий шаклини ишлаб чиқсинлар;

икки ой муддатда, паспортнинг кўрсатиб ўтилган намунавий шаклига мувофиқ, хўжаликларни ялпи хатлашдан ўтказсинлар, компаниянинг суғурта полисини ва банк кредитини олишга даъвогар бўлиш мумкин бўлган хўжаликлар рўйхатини аниқласинлар.

4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган Раис бошқарадиган Бошқарув "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компаниясининг ижро этувчи органи ҳисобланади. Компания Бошқарувчи раиси мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирига тенглаштирилади.

"Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компаниясининг, унинг ижро этувчи аппаратининг тузилмаси ва компания ходимлари сони компаниянинг Кузатувчи кенгаши томонидан белгиланади.

5. Ўзагросуғурта" компанияси тизими ходимларини аттестациядан ўтказиш учун компания раҳбариятидан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Марказий банки вакилларидан иборат таркибда Комиссия тузилсин. Аттестация уч ой муддатда тугаллансин.

Комиссияга ходимларни аттестациядан ўтказиш якунлари бўйича уларни компания тизимида ишга жойлаштириш ёки буни рад этиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилсин.


6. Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компанияси бир ой муддатда таъсис мажлисини ўтказсин ва ўз фаолияти Уставини белгиланган тартибда қабул қилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компаниясини очиқ турдаги акциядорлик жамияти сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


8. Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компаниясига ва унинг маҳаллий бўлинмаларига Давлат суғуртаси бош бошқармаси ва унинг таркибий бўлинмалари эгаллаб турган хизмат бинолари бириктириб қўйилсин.


9. Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компаниясининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги унинг суғурта жамғармасини тўлдириш учун 1998 йилдан бошлаб маблағлар ажратишни назарда тутсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг:

"Ўзбекистон Республикаси давлат суғурта органлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1992 йил 31 декабрдаги 605-сон;

"Жамоа, давлат хўжаликлари ва бошқа давлат қишлоқ хўжалик корхоналари мол-мулкининг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида" 1993 йил 23 декабрдаги 608-сон;

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 23 декабрдаги 608-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1995 йил 4 апрелдаги 116-сон;

"Қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулкининг давлат мажбурий суғуртасига доир суғурта тўловлари ставкалари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1995 йил 21 августдаги 329-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 6 мартдаги

125-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан

банкларнинг кредитлари қайтарилмаслиги

таваккалчилигини суғурта қилиш

СХЕМАСИ


Қишлоқ хўжалиги корхоналари

7


БАНК

10

"Ўзагросуғурта" Давлат

акциядорлик

суғурта

компанияси


2

8

1

9


3

4

5

6

8

11

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИ ТОМОНИДАН

БАНКЛАРНИНГ КРЕДИТЛАРИ ҚАЙТАРИЛМАСЛИГИ

ТАВАККАЛЧИЛИГИНИ СУҒУРТА ҚИЛИШ БЎЙИЧА

ОПЕРАЦИЯЛАРНИНГ ИЗЧИЛЛИГИ


1. Қишлоқ хўжалиги корхонаси олинадиган кредитнинг техник-иқтисодий асосланиши илова қилинган ҳолда кредит бериш тўғрисида банкка ариза беради.


2. Банк қишлоқ хўжалиги корхонаси билан кредит шартномасини, шунингдек, давлат рўйхатидан ўтказилиши Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоят ҳокимликлари адлия бошқармаларида амалга ошириладиган ликвидли мол-мулкнинг гаров шартномасини тузади.


3. Қишлоқ хўжалиги корхонаси ҳужжатлар туркуми (кредит шартномаси, олдинги давр учун бухгалтерия баланси, кредит суммасидан фойдаланиш бўйича шартномалар, контрактлар ва бошқаларни)ни "Ўзагросуғурта" компанияси бўлимига беради.


4. "Ўзагросуғурта" суғурта компанияси бўлими кредит шартномасини кўриб чиқади, кредитдан фойдаланиш мақсадини, қишлоқ хўжалиги корхонасининг паспортига мувофиқ унинг молиявий аҳволини ўрганади ҳамда қишлоқ хўжалиги корхонаси билан банкнинг кредитини қайтармаслик таваккалчилиги шартномасини, шунингдек, гаровга қўйилган мол-мулкнинг суғурта шартномасини тузади.


5. Қишлоқ хўжалиги корхонаси суғурта шартномаси асосида "Ўзагросуғурта" суғурта компанияси бўлими счётига ҳисоблар чиқилган суғурта тўловлари суммасини ўтказади. Суғурта шартномаси тузилган кунда хўжаликда маблағ мавжуд бўлмаган тақдирда банк ҳисоблаб чиқилган суғурта тўловларини кредит суммасидан ушлаб қолади ва уларни уч кун ичида компания бўлинмаси счётига ўтказади.


6. "Ўзагросуғурта" суғурта компанияси бўлими қишлоқ хўжалиги корхонасига суғурта полиси, шунингдек, кредит берилиши керак бўлган лойиҳа юзасидан хулоса беради.


7. Банк қишлоқ хўжалиги корхонасига кредит беради.


8. Кредит ёки унинг бир қисми қайтарилмаган тақдирда банк ва қишлоқ хўжалиги корхонаси "Ўзагросуғурта" суғурта компанияси бўлимига суғурталаш бошланганлиги туғрисида билдиришнома юборади.


9. Банк кредитни гаровга қўйилган мол-мулкдан ундиради.


10. "Ўзагросуғурта" суғурта компанияси бўлими банкка гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланмаган қисми учун суғурта қопламаси тўлайди.


11. Суғурта қопламаси тўлангандан кейин тўланган қоплама доирасида қишлоқ хўжалиги корхонасининг қарзини ундириш ҳуқуқи "Ўзагросуғурта" суғурта компанияси бўлимига ўтади ва бўлим қарзни ундиришни Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширади.





Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 6 мартдаги

125-сон қарорига

2-ИЛОВА


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ишларини

ўтказиш учун ва фьючерс контрактлари бўйича

аванс тариқасида бериладиган маблағлар

қайтирилишини суғурталаш

СХЕМАСИ


Қишлоқ хўжалиги корхоналари


"Ўздавпахтасаноатсавдо" ассоциация бўлинмаси


"Ўзагросуғурта" Давлат

акциядорлик

суғурта

компанияси


1



3

2

4

7


5

8

6

10

"Ўзнонмаҳсулот" корпорация бўлинмаси

9


11



12


ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРИШ

ИШЛАРИНИ ЎТКАЗИШ УЧУН ВА ФЬЮЧЕРС КОНТРАКТЛАРИ

БЎЙИЧА АВАНС ТАРИҚАСИДА БЕРИЛАДИГАН МАБЛАҒЛАР

ҚАЙТАРИЛИШИНИ СУҒУРТАЛАШ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ

ИЗЧИЛЛИГИ


1. "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси ва "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси бўлинмалари контрактация шартномалари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун қишлоқ хўжалиги корхоналарига бериладиган аванс суммасини белгилайдилар.


2. "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси ва "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси бўлинмалари аванс тўловлари олувчи хўжаликлар билан ҳаридоргир мол-мулкни гаровга қўйиш шартномаларини тузадилар, уларни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоятлар ҳокимликларининг адлия бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтказадилар.


3. "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси ва "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси бўлинмалари аванс тариқасида берилган маблағларни тўламаслик таваккалчилигини суғурталаш шартномаси тузиш тўғрисида "Ўзагросуғурта" суғурта компанияси бўлимларига мурожаат қиладилар.


4, 4а. "Ўзагросуғурта" суғурта компанияси бўлимлари ҳужжатлар пакети (аванс тариқасида бериладиган ссуда маблағлари бериш шартномалари ва уларга иловалар)ни, қишлоқ хўжалиги корхонасининг молиявий аҳволини унинг паспортига мувофиқ ҳолда кўриб чиқадилар ва "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси ва "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси бўлинмалари билан аванс тариқасида берилган маблағларнинг суғурталаниши шартномаларини, қишлоқ хўжалиги корхоналари билан эса гаровга қўйилган мол-мулкни суғурталаш шартномаларини тузадилар.


5. "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси ва "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси бўлинмалари шартнома асосида ҳисоблаб чиқилган суғурта тўловлари суммасини "Ўзагросуғурта" суғурта компанияси бўлимлари счётига ўтказадилар.


6. "Ўзагросуғурта" суғурта компанияси бўлимлари "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси ва "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси бўлинмаларига суғурта полисини берадилар.


7. "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси ва "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси бўлинмалари қишлоқ хўжалиги корхоналарига аванс берадилар.


8. Қишлоқ хўжалиги корхонаси маҳсулот етиштиради ва уни "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси ва "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси бўлинмаларига сотади.


9. Аванс тариқасида берилган сумма ёки унинг бир қисми тўланмай қолган ҳолларда "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси ёки "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси бўлинмалари бу ҳақда сабаблари кўрсатилган ҳолда, "Ўзагросуғурта" суғурта компанияси бўлимларига хабар қиладилар.


10. "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси ёки "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси бўлинмалари гаровга қўйилган мол-мулкни ундириш учун мурожаат қиладилар.


11. "Ўзагросуғурта" суғурта компаниясининг бўлимлари гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланмаган қисмидаги суғурта тўлови суммасини "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси ёки "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси бўлимлари счётига ўтказадилар.