Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортиш тўғрисидаги умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.1998 й. 14-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.01.1998 й.

N 14



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда давлат солиқ хизмати органлари томонидан уларга юкланган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Давлат солиқ хизмати органлари участка солиқ инспекторлари лавозими жорий этилиши муносабати билан участка солиқ инспекторлари сони 1659 нафар этиб белгилансин, шу жумладан, 1419 нафари қишлоқ ва шаҳарчалар фуқаролар йиғинларининг ҳисобчи-кассир лавозимларини тегишли равишда қисқартириш ҳисобига берилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари 1419 қишлоқ ва шаҳарчалар фуқаролар йиғинларининг ҳисобчи-кассир штатларининг давлат солиқ хизмати органларига берилишини таъминласинлар.

5. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси:

давлат солиқ органлари томонидан ўтказилган текширишлар натижасида қўшимча ундириб олинган суммалар (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказиладиган маблағлардан ташқари, шу жумладан, пенялар) ҳамда солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун солинган молиявий жазо чоралари суммаларининг 40 фоизи миқдоридаги;

давлат солиқ органларига тегишли маъмурий ҳуқуқбузарлик учун солинган жарималар суммасининг 40 фоизи миқдоридаги;

давлат солиқ хизмати органлари томонидан мусодара қилинган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотиш суммасининг 25 фоизи миқдорида.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги иштирокида Давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий-техник таъминлаш жамғармасини тузиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги ҳар йилги инвестиция дастурларини тузишда уларга Давлат солиқ қўмитаси объектларини қуриш, кенгайтириш ва реконструкция қилиш киритилишини назарда тутсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги республика бюджетини шакллантиришда Давлат солиқ қўмитасининг жорий харажатларига ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ҳар йили зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги академияси базасида 1998 йилдан бошлаб давлат солиқ хизмати органларининг суриштирув ишларини амалга оширувчи мансабдор шахсларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича махсус курслар ташкил этсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари участка солиқ инспекторларини функцияларига тегишли фаолиятни амалга оширишлари учун жойлар билан таъминласинлар.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида"ги 1994 йил 4 мартдаги 114-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1998 й., N 1, 2-модда.



























Время: 0.1494
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск