ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Электр энергия таъминоти. Газ таъминоти. Иссиқлик таъминоти. Сув таъминоти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2007 й. ПҚ-553-сон "Ўзбекистон Республикаси уй-жой фондини совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.01.2007 й.

N ПҚ-553


"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ СОВУҚ ВА ИССИҚ СУВ

ҲИСОБЛАГИЧ АСБОБ-УСКУНАЛАРИ БИЛАН

ЖИҲОЗЛАШ" ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикаси уй-жой фондини совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш" инвестиция лойиҳасини Хитой Халқ Республикаси (ХХР) Ҳукумати томонидан ШҲТ мамлакатларига бериладиган имтиёзли кредит маблағларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш мақсадида:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикасига "Ўзбекистон Республикаси уй-жой фондини совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш" инвестиция лойиҳасини "тайёр ҳолда топшириш" шарти билан (биринчи босқич) амалга ошириш учун ШҲТ мамлакатларига бериладиган, муддати 20 йил бўлган, беш йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, 17 293 502,35 АҚШ долларига тенг имтиёзли кредит линиясини ажратди;

Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги белгиланган тартибда ўтказилган танлов асосида Ўзбекистон Республикаси уй-жой фондини совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш бўйича ишларни "тайёр ҳолда топшириш" шартлари асосида бажариш учун Хитойнинг "China National Machinery Import & Export Corporation (CMC)" корпорацияси билан "II YAN" МЧЖ хорижий корхонаси консорциумида 17293502,35 АҚШ долларига тенг бўлган шартнома тузди;

Хитойнинг "China National Machinery Import & Export Corporation" корпорацияси "II YAN" МЧЖ хорижий корхонаси консорциумида мазкур шартнома бўйича ўрнатиладиган совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич асбоб-ускуналарининг кафолатли ва сервис хизмати кўрсатилишини таъминлайди.


2. Белгилансинки, шартномани молиялаштириш ХХР Эксимбанкининг 17 293 502,35 АҚШ долларига тенг бўлган кредит маблағларини қайта молиялаш йўли билан "Ипотека-банк" акциядорлик тижорат ипотека банкининг кредити ҳисобидан амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

"тайёр ҳолда топшириш" шарти билан (биринчи босқич) "Ўзбекистон Республикаси уй-жой фондини совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага* мувофиқ;

"тайёр ҳолда топшириш" шарти билан (биринчи босқич) "Ўзбекистон Республикаси уй-жой фондини совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш" лойиҳаси бўйича ХХР кредитини тўлаш прогноз жадвали 2-иловага* мувофиқ;

"Ўзбекистон Республикаси уй-жой фондини совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида кўп хонадонли ва якка тартибдаги турар-жой биноларида совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич узелларини сотиб олиш, ўрнатиш ва ишга тушириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

4. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудий сув таъминоти ва иссиқлик таъминоти корхоналари кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилиши учун жавобгар бўлган ижро этувчи агентликлар ҳисобланади.

5. "Ипотека-банк" акциядорлик тижорат ипотека банки мазкур шартнома асосида лойиҳани молиялаштириш учун:

ХХР Эксимбанки билан якка тартибдаги қарз битимини;

Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудий сув таъминоти ва иссиқлик таъминоти корхоналари билан ХХР Эксимбанки кредит маблағларини қайта молиялаш бўйича кредит шартномасини тузсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда жалб этиладиган кредит маблағларига ўз вақтида хизмат кўрсатишни таъминлайдиган совуқ ва иссиқ сувни ҳисобга олиш узелларини ўрнатишга сарфланган маблағларни қайтариш тартиби тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


7. Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директори, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига:

Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 8 августдаги 166-сонли қарори билан тасдиқланган Уй-жой фондини (кўп қаватли уйлар ва шахсий хонадонларни) 2008 йилнинг 1 июлигача совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич асбоб-ускуналари билан таъминлаш дастурининг бажарилиши;

аҳолига сув ҳисоблагич асбоб-ускуналари ўрнатиш бўйича манзилли рўйхат ва жадвалларни бир ой муддатда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда тегишли ҳудуддаги уй-жой фондини совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш бўйича сув таъминоти ва иссиқлик таъминоти ҳудудий корхоналари томонидан "Ўзкоммунхизмат" агентлиги билан шартномалар тузилиши;

сувни ҳисобга олиш узеллари ўрнатилгани учун аҳолидан маблағларни ўз вақтида қайтариш учун шахсий жавобгарлик юклансин.

8. Ўзбекистон Республикаси молия вазири "Ипотека-банк" акциядорлик тижорат ипотека банкининг ХХР Эксимбанки олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси номидан кафолат беришга вакил этиб тайинлансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги якка тартибдаги қарз Битими билан белгиланган шаклда Ўзбекистон Республикаси кафолати бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


10. Қуйидагилар:

ХХР Эксимбанки, суғурта агентликлари ва хорижий компаниялар мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов манбаидан ундирилиб олинадиган даромад (фойда) солиғи тўлашдан;

"II YAN" МЧЖ хорижий корхонаси мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида сотиб олинадиган импорт бўйича олиб келинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) лойиҳа амалга ошириладиган даврда божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари), шунингдек давлатнинг мақсадли жамғармаларига тўланадиган барча турдаги солиқлардан, шу жумладан мажбурий тўловлар (ажратмалар) тўлашдан озод этилсин (ягона ижтимоий тўлов, Республика йўл фонди, Пенсия жамғармаси ва Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига тўланадиган ажратмалар бундан мустасно).


11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларнинг кириш визалари консуллик йиғими ундириб олинмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин ҳамда улар давлат божи тўлашдан озод қилинсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 1-2-сон, 5-модда.











































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск