ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.02.1998 й. 57-сон "1998 йилда етиштириладиган пахта хом ашёси учун аванс бериш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
04.02.1998 й.
N 57
1998 ЙИЛДА ЕТИШТИРИЛАДИГАН
ПАХТА ХОМ АШЁСИ УЧУН АВАНС
БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 1998 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар бўйича пахта хом ашёси етиштириш ҳажмларига доир таклифи иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. 1998 йилда давлат томонидан пахта толаси харид қилиш миқдори уни ишлаб чиқариш ҳажмининг 30 фоизи даражасида белгилансин.
Тасдиқланган харидлар ҳажмидан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёсидан олинган пахта толаси хўжаликлар ихтиёрида қолади ва пахта хом ашёси тайёрлаш топшириғини бажаришган тақдирда, улар томонидан шартномавий нархларда сотилади.
3. Пахта толасининг 1998 йил учун чекланган нархлари пахта толасини қайта ишлаш ва транспортда ташиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда жаҳон нархлари даражасининг 85 фоизи миқдорида белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 1998 йилги пахта хом ашёси харид нархларига жаҳон бозорида вужудга келадиган нарх коньюнктурасига мувофиқ зарур тузатишлар киритишга рухсат этилсин.
4. "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси:
1998 йилги пахта хом ашёсини харид қилиш юзасидан шартномалар тузишни жорий йилнинг 15 февралигача тугалласин;
1998 йилнинг февралидан бошлаб пахта хом ашёси сотиш юзасидан контрактация шартномалари тузишган қишлоқ хўжалиги корхоналарига ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра хўжаликларнинг пахта етиштириш жорий харажатларини қоплайдиган миқдорларда, харид нархлари бўйича хом ашё қийматининг 50 фоизи доирасида аванс бериб борсин;
харид қилинадиган пахта хом ашёси учун аванс беришни пахта толасини сотишдан тушадиган маблағлар ва банк кредитлари ҳисобига амалга оширсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1998 йил 4 февралдаги
57-сон қарорига
ИЛОВА
1998 йилда пахта етиштириш
ҲАЖМЛАРИ
Экин майдони, минг гектар |
Ялпи ҳосил, минг тонна |
|
Қорақалпоғистон Республикаси |
145 |
310 |
вилоятлар: |
||
Андижон |
110 |
310 |
Бухоро |
129 |
403 |
Жиззах |
111 |
257 |
Қашқадарё |
173 |
420 |
Навоий |
44 |
120 |
Наманган |
95 |
280 |
Самарқанд |
97 |
250 |
Сурхондарё |
120 |
380 |
Сирдарё |
141 |
325 |
Тошкент |
108 |
280 |
Фарғона |
127 |
375 |
Хоразм |
100 |
290 |
Ўзбекистон Республикаси |
1500 |
4000 |