Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.1999 й. 280-сон "Уй-жой фондини сув ва газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш, уларни Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.06.1999 й.

N 280


УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ СУВ ВА ГАЗНИ ҲИСОБГА

ОЛИШ ПРИБОРЛАРИ БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ, УЛАРНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш концепциясига мувофиқ, истеъмол қилинаётган энергия манбаларини зарур даражада ҳисобга олиш ва тежашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда 1999-2004 йилларда уй-жой фондини сув ва газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш дастури топшириқлари бажарилишини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар, бунда:

янгидан қурилаётган (реконструкция қилинаётган) уй-жойлар сув ва газни ҳисобга олувчи уй ва квартира приборларисиз фойдаланишга қабул қилинишига йўл қўймаслик;

ҳисобга олиш приборларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга амалий ёрдам кўрсатиш, ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ пайдо бўлувчи масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш;

муқобил манбаларни жалб қилган ҳолда газ ва сувни ҳисобга олиш приборларини сотиб олиш ва ўрнатишни маблағ билан таъминлашни ташкил этиш;

уй-жой-коммунал хизматларининг ҳисобга олиш приборлари ўз вақтида ўрнатилиши бўйича ўзини ўзи бошқариш маҳаллий органлари билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

сув ва газни ҳисобга олиш приборлари ўрнатилиши ва улардан фойдаланиш устидан назорат қилинишини таъминлаш;

ҳисобга олиш приборлари асосан танлов асосида сотиб олиниши асос қилиб олинсин.

Белгилансинки, сув ва газни ҳисобга олиш приборлари технологик асбоб-ускуналар жумласига киради.


3. Республиканинг сувни ҳисобга олиш приборларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида:

1999-2004 йилларда Ўзбекистон Республикасида сувни ҳисобга олиш приборлари ишлаб чиқариш Дастури 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин;

"Сувжиҳозгаз" қўшма корхонаси ва "Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамиятининг ишлаб турган майдонларда ва асбоб-ускуналар билан газ ва сувни ҳисобга олиш приборлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва кенгайтириш, барча бутловчи буюмларни кейинчалик "Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарган ҳолда кооперация асосида корпус деталлари, жиҳозлар ва ностандарт асбоб-ускуналарни олинган фойдадан ўз маблағлари ҳисобига тайёрлаш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин;

Ўзбекистон Республикаси “Ўзкоммунхизмат” агентлиги ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига, "Ўзэлтехсаноат", "Ўзмашсаноат", "Ўзкимёсаноат" уюшмаларига ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларга, сув ва газни ҳисобга олиш приборларини тайёрлашда қатнашувчи корхоналарнинг буюртманомалари бўйича деталлар, жиҳозлар ва ностандарт асбоб-ускуналар тайёрлашда кооперация шартларида қатнашиш тавсия қилинсин.

4. Белгилансинки:

сув ва газни ҳисобга олиш приборлари ишлаб чиқаришни маблағ билан таъминлаш ишлаб чиқарувчиларнинг ўз маблағлари, шунингдек жалб қилинган кредит ресурслари ҳисобига амалга оширилади;

сувни ҳисобга олиш приборларини сотиб олиш ва ўрнатишни маблағ билан таъминлаш:

квартира ва уйларда - квартира ва уй-жойлар мулкдорлари ҳисобига амалга оширилади;

уй-жойлар ва квартираларнинг муҳандислик коммуникациялари мукаммал тузатилганда, уйлар қурилганда (реконструкция қилинганда) -тузатиш ёки қурилишнинг смета қиймати доирасида амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги сув ва газни ҳисобга олиш приборлари, шунингдек уларга бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари белгиланган тартибда республика инвестиция дастурига киритилишини таъминласин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика ресурсларини иқтисод қилиш комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган техник-иқтисодий асослар ва маблағ билан таъминлаш схемалари тақдим этилганда сув ва газни ҳисобга олиш приборларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш учун энергия билан таъминлаш махсус республика счётидан маблағ ажратиш масаласини кўриб чиқиш тавсия қилинсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Ўзстандарт" агентлиги, "Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда сув ва газни ҳисобга олиш приборларига хизмат кўрсатилишини ва улар текширилишини таъминласинлар.

8. "Ўзстандарт" агентлиги сув ва газни ҳисобга олиш приборларини ишлаб чиқарувчи ва сотувчи корхоналарга ишлаб чиқаришни метрологик жиҳатдан таъминлаш масалаларини ҳал қилишда ёрдам кўрсатсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнад берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 6, 30-модда.












































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск