Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат кадастрлари /

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўриқланадиган геодезия зоналари ва геодезия пунктларини қўриқлаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.02.1998 й. 69-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 16 февралдаги

69-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўриқланадиган

геодезия зоналари ва геодезия пунктларини

қўриқлаш тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом "Геодезия ва картография тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида геодезия пунктлари қўриқланишини таъминлаш тартибини белгилайди.


2. Геодезия пункти махсус марказ, сиртқи белги ва геодезия пунктининг чегараси ҳисобланадиган зовур ёки тупроқ девор кўринишидаги ташқи шаклдан иборат бўлади.

Геодезия пунктининг ташқи шакли мавжуд бўлмаган тақдирда сиртқи белгининг асоси унинг чегараси ҳисобланади.

Сиртқи белгиларга эга бўлмаган, махсус марказлари эса иморатлар ва бошқа иншоотларнинг деворларига жойлаштирилган геодезия пунктлари учун пунктларнинг чегаралари ва қўриқланадиган зоналари белгиланмайди.


3. Геодезия пункти жойлашган ер участкаси ва ташқи томондан пункт чегарасига туташиб кетувчи 1 метр кенгликдаги ер геодезия пунктининг қўриқланадиган зонаси ҳисобланади.


4. Геодезия пунктининг қўриқланадиган зонаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг рухсатисиз сиртқи белгининг шикастланиши ва йўқ қилинишига, махсус марказ жойлашган жойнинг ўзгармаслиги бузилишига олиб келиши ёки геодезия пунктидан унинг бевосита вазифасига кўра фойдаланишда ва унга эркин боришда қийинчилик туғдириши мумкин бўлган фаолият турларини амалга ошириш ва ишларни бажариш тақиқланади.

5. Геодезия пунктлари қўриқланишини таъминлаш зарур бўлган ҳолларда фуқаролик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сервитут* ўрнатилади.


6. Ўз ишида геодезия пунктларидан фойдаланувчи ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Геодезия назорати давлат инспекциясига ушбу пунктларнинг ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этадилар.


7. Геодезия пунктлари сақланиши устидан кузатишни ташкил этиш улар ўрнатилган ҳудудлардаги туманлар, шаҳарлар ҳокимликларига юкланади. Геодезия пунктларининг шикастланиши ёки йўқ қилиниши, шунингдек, улар тайёрланган материалларнинг ўғирланиши Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ айбдор шахсларнинг жавобгарлигига олиб келади.


8. Геодезия пунктларини мунтазам равишда текшириб туриш ва тиклаш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.

9. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида геодезия пунктларини ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат геодезия назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.

*) сервитут - ўзганинг ер участкасидан чекланган фойдаланиш ҳуқуқи.
































Время: 0.1953
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск