ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ҳайвонларни сақлаш /

Қаровсиз қолган ҳайвонларни отиб ташлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 22.05.2012 й. 2368-сон билан рўйхатга олинган 29.03.2012 й. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 3-сон, Ички ишлар вазирлигининг 9-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 22 майда 2368-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Табиатни муҳофаза қилиш

давлат қўмитаси ва Ички

ишлар вазирлигининг

2012 йил 29 мартдаги

3, 9-сон қарорига

ИЛОВА



Қаровсиз қолган ҳайвонларни отиб

ташлаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги 202-сон "Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 28-сон, 290-модда) мувофиқ ихтисослаштирилган овчилик бригадалари (бундан буён матнда бригадалар деб юритилади) томонидан қаровсиз қолган, шу жумладан, эгасиз итлар, мушуклар ва ёввойи ҳайвонларни (бундан буён матнда ҳайвонлар деб юритилади) отиб ташлаш, ўқотар ов қуролларини ташиш, сақлаш, ҳисобга олиш, бериш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ҳайвонларни отиб ташлаш ёввойи ҳайвонларни овлаш учун рухсатномалар ҳамда шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз ҳайвонларни тутиш бўлимларининг (бундан буён матнда ҳайвонларни тутиш бўлимлари деб юритилади) тақдимномаларига асосан бригадалар томонидан амалга оширилади.

2. Ёввойи ҳайвонларни овлаш учун рухсатномалар Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга мувофиқ берилади.

3. Ушбу Йўриқнома талаблари паррандаларни отиб ташлашга (табиатдан ажратиб олишга) татбиқ этилмайди.


4. Ҳайвонларни қутуриш жойларида, қутуриш касаллиги кўп учраши хавфи бўлган эпизоотик ҳудудларда ҳайвонларни отиб ташлаш туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимларининг тақдимномаларига мувофиқ амалга оширилади.

5. Ҳайвонларни отиб ташлаш, ҳайвонларни табиатдан ажратиб олиш мақсадлари ва кўламлари (сони) уларни тутиш йўли билан эришилмаган ёхуд эришилиши мумкин бўлмаганда истисно тариқасида (энг сўнгги чора сифатида) амалга оширилади.


6. Соғлиқни сақлаш органлари бригадалар аъзоларини мунтазам равишда қутуришга қарши профилактик эмлаш, ҳайвонлар тишлаганида ва бошқа жароҳатлар етказганида кечиктириб бўлмайдиган ҳаракатлар тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш, шунингдек бригадаларнинг жабрланган аъзоларини тезкор эмлаш ишларини таъминлашлари зарур.



II БОБ. БРИГАДАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


7. Бригадалар ҳайвонларни отиб ташлаш тадбирларини амалга ошириш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида камида биттадан ташкил этилади. Хизмат кўрсатиладиган ҳудуднинг ҳажмига, ҳайвонлар оммавий тўпланиши мумкин бўлган жойлар ва уларнинг миграцияси (жойини ўзгартириши) йўллари, отиб ташланиши керак бўлган ҳайвонлар сонини инобатга олган ҳолда ҳар бир ҳудудда қўшимча бригадалар ташкил этилиши мумкин.


8. Бригадалар таркибига, мазкур Йўриқноманинг 9 - 11-бандларини инобатга олган ҳолда қуйидаги шахслар киритилади:

а) муайян туманлар (шаҳарлар) доирасида ҳайвонларни отиб ташлашга тайёргарлик кўриш ва отиш бўйича тадбирларни амалга оширишнинг аниқ жойларини, йўналишларини, вақти ва тартибини белгилаш учун - овчилик жамиятлари ходимлари, ҳаваскор овчилар (уларнинг розилиги билан), экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги давлат инспекторлари ва ҳайвонларни тутиш бўлими ходимлари;

б) аҳоли орасида зарур тушунтириш ишларини олиб бориш, муайян маҳаллалар (мавзелар) доирасида жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун - ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари, соғлиқни сақлаш ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари ҳамда профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси ва "Фидокор ёшлар" жамоатчилик патруль гуруҳлари аъзолари;

в) отиш тадбирларини амалга ошириш жойларидан келиб чиқиб:

ўрмон, овчилик, ўрмон-овчилик хўжаликлари ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар вакиллари - уларга топширилган ҳудудда ҳайвонларни отиб ташлаш амалга оширилаётганда;

туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимлари ходимлари - ҳайвонларни қутуриш жойларида, қутуриш касаллиги кўп учраши хавфи бўлган эпизоотик ҳудудларда отиб ташлаш амалга оширилаётганда киритилади.

9. Ҳайвонларни бевосита отиб ташлаш учун ҳаваскор овчилар сифатида бригадалар таркибига Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмасининг аъзолари ҳисобланган:

республика (Қорақалпоғистон Республикасида), вилоят ва туман бўйсунувидаги шаҳарлар ҳудудида - камида охирги 10 йил;

бошқа аҳоли пунктлари ҳудудида - камида охирги 5 йил мобайнида ўқотар ов қуролидан фойдаланаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жалб этилиши мумкин.


10. Жамоат назоратини амалга ошириш тартибида бригадалар таркибига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган табиатни муҳофаза қилиш ва экологик жамоат ташкилотларининг вакиллари жалб этилиши мумкин.


11. Ўрмон, овчилик ва ўрмон-овчилик хўжаликлари ҳудудларида ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бригадалар таркибига ушбу хўжаликларнинг масъул ходимларини киритиш шарти билан ички ишлар органларининг профилактика инспекторларини жалб этмасдан ҳайвонларни отиб ташлашга йўл қўйилади.


12. Бригада таркиби, шу жумладан бригада бошлиғи Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаларининг ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг (бундан буён матнда вилоят ички ишлар бошқармаси деб юритилади) жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси билан келишилган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органларининг қўшма қарори билан тасдиқланади.


III БОБ. ҲАЙВОНЛАРНИ ОТИБ ТАШЛАШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ


13. Ҳайвонларни бевосита отиб ташлаш бригада таркибига киритилган овчилик жамиятлари ходимлари, ҳаваскор овчилар томонидан уларга тегишли бўлган фуқаровий ўқотар ов қуроли, ўрмон, овчилик, ўрмон-овчилик хўжаликлари, шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари вакиллари томонидан уларга топширилган ҳудудда, хизмат қуроли орқали амалга оширилади.

Бригада томонидан зарарсизлантириш имконияти бўлмаган ҳолларда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига ва атроф-муҳитга таҳдид солаётган ҳайвонларни зарарсизлантириш мақсадида истисно тариқасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан табель қуроли ишлатилиши мумкин.


14. Ҳайвонларни отиш учун силлиқ стволли ўқотар ов қуролидан фойдаланилиши лозим.

Айрим ҳолларда отиб ташланиши керак бўлган ҳайвонларнинг тури ва жойлашган ҳудудини инобатга олган ҳолда аҳоли пунктлари ҳудудидан ташқарида (саҳро, дашт, тоғ ва тоғолди жойларда) отиб ташлаш учун сойли стволли ўқотар ов қуролидан ҳамда комбинацияланган (сойли стволли ва силлиқ стволли) ўқотар ов қуролидан, шу жумладан алмаштириладиган ва жойлаштириладиган сойли стволли ўқотар ов қуролидан фойдаланиш мумкин.

15. Бригада аъзолари фойдаланадиган қуролга ўрнатилган тартибда ички ишлар органлари томонидан уларни сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини берувчи якка тартибдаги рухсатнома расмийлаштирилган бўлиши лозим.


16. Қуйидаги ҳолларда отиш тақиқланади:

а) куннинг кечки ва тунги вақтларида, яхши кўринмайдиган шароитларда;

б) кўринмайдиган, ёмон кўринадиган ёки ноаниқ фарқланадиган нишонларга;

в) шовқинга (шовқин томонга);

г) одамлар томонга;

д) фойдаланиладиган қуроллар ўқи етиб борадиган масофа доирасида тураржой, маъмурий, ишлаб чиқариш бинолари ва бошқа иморатлар, автомобиль йўллари, темир йўллар, жамоат транспорти бекатлари ва транспорт воситалари тўхташ жойлари, транспорт инфратузилмасининг бошқа объектлари, савдо, маданият ва дам олиш объектлари, спорт ва маданий-томоша объектлари, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари, одамлар тўпланиши мумкин бўлган бошқа жойлар, шунингдек алоҳида муҳим ва тоифалаштириладиган объектлар йўналиши бўйлаб;

е) иш бажарилаётган қишлоқ хўжалиги экин майдонлари далаларида ёхуд улар йўналишида;

ж) мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки одамнинг ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддалар таъсири остида;

з) ёввойи ҳайвонларни овлаш учун рухсатномада кўрсатилмаган ҳайвонларга;

и) бўйинбоғига белгиланган намунадаги жетон маҳкамланган итларга;

к) носоз қуроллардан;

л) ушбу Йўриқноманинг 14-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллардан ташқари сойли стволли ўқотар ов қуролидан ҳамда комбинацияланган (сойли стволли ва силлиқ стволли) ўқотар ов қуролидан, шу жумладан алмаштириладиган ва жойлаштириладиган сойли стволли ўқотар ов қуролидан.

17. Мазкур Йўриқноманинг 16-банди "а", "б", "д", "е", "и" ва "л" кичик бандларида кўрсатиб ўтилган ҳолларда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳамда атроф-муҳитга хавф туғдириш ҳолатлари юзага келганда, бригада аъзолари томонидан ҳайвонларни отиш бригада бошлиғининг рухсати билан амалга оширилиши мумкин.


18. Бригада аъзоларига ҳайвонларни ушлаш учун портловчи, заҳарли, кимёвий, биологик ва бошқа хавфли моддалардан фойдаланиш тақиқланади.


19. Ҳайвонларни отиш ушбу Йўриқномада назарда тутилган бригада аъзолари ва бошқа фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш чоралари кўрилганидан, жамоат тартиби ва хавфсизлик таъминланганидан кейин қуйидагиларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади:

нишонларнинг узоқлиги, қуролнинг тури ва маркаси, ўқ ёки ов ўқи парчаси (бундан буён матнда ўқ деб юритилади) отилишининг энг кўп масофаси ва йўналиши;

ўқ йўналишида ва отиш зонасида (хавфли зонада) тураржой, маъмурий, ишлаб чиқариш бинолари ва бошқа иморатлар, автомобиль йўллари, темир йўллар, жамоат транспорти бекатлари ва транспорт воситалари тўхташ жойлари, транспорт инфратузилмасининг бошқа объектлари, савдо, маданият ва дам олиш объектлари, спорт ва маданий-томоша объектлари, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари, одамлар тўпланиши мумкин бўлган бошқа жойлар, шунингдек алоҳида муҳим ва тоифалаштириладиган объектлар мавжудлиги;

ўқнинг ер юзаси, биноларнинг деворлари, симёғочлар, дарахтлар ва бошқа тўсиқларга тегиб бошқа томонларга йўналиши мумкинлиги;

ўқ отиш йўналишида (йўналишларда) ўқнинг учиб боришига тўсқинлик қилувчи сунъий ва табиий тўсиқлар мавжудлиги (ғовлар, тахта деворлар, бордюрлар, тупроқ девор, баландликлар, жойнинг тоғ ва паст-баланд, ўнқир-чўнқир жойлари ва шу кабилар);

отиб ташлаш тадбирлари отиш зонасида жойлашган ташкилотларнинг иш куни бўлмаган кунларига ёхуд унинг биноларида ёки уларга туташган ҳудудда ходимлар ва мижозларнинг энг кам сони бўладиган даврга тўғри келиши учун иш режимини ҳисобга олиши;

катта бўлмаган баландликда ва горизонтал йўналишда ёки нишонга нисбатан ўткир бурчак ҳосил бўлган ҳолда энг яқин масофадан отиш зарурлиги;

ҳудуднинг шароитлари (хусусияти), объектларнинг жойлашиши ва отиб ташлашнинг хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган бошқа маҳаллий хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда бригада бошлиғи, ички ишлар органларининг профилактика инспектори томонидан бригаданинг бошқа аъзолари билан биргаликда белгиланадиган бошқа ҳолатлар.


20. Ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари томонидан профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси ва "Фидокор ёшлар" жамоатчилик патруль гуруҳлари аъзолари билан биргаликда отиш зонасида жойлашган аҳолини, ташкилотлар ва бошқа объектларнинг масъул вакилларини ҳайвонларни отиб ташлаш тадбирларини ўтказиш мақсадлари, ҳудудлари (зоналари) ҳамда вақти тўғрисида хабардор қилиш чоралари кўрилади.

Ҳайвонларни отиб ташлашга тайёргарлик кўриш ва уни бевосита амалга ошириш билан боғлиқ тадбирлар хавфли зоналар белгиланган ва тегишли белгилар қўйилган (тўсилган) ҳамда фуқаролар ва транспорт воситаларининг ушбу зонага кирмаслик чоралари кўрилган ҳолда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар ва бошқа объектларнинг масъул ходимлари билан биргаликда бригада аъзолари, ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари томонидан амалга оширилади.

Отиш зонасида жойлашган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар ва бошқа объектлар масъул вакиллари ушбу зонадаги фуқароларни отиш вақти, жойи ва йўналиши тўғрисида огоҳлантириш ҳамда уларнинг хавфли зона доирасида бўлишига йўл қўймаслик чораларини кўрадилар.


21. Отиш зонасида жойлашган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар ва бошқа объектлар масъул вакиллари бригадаларга юкланган функцияларни амалга оширишда уларга ташкилий-амалий ва бошқа зарур ёрдамни кўрсатишга мажбурдирлар.


22. Отиб ташлаш ишлари бошланишидан олдин бригада бошлиғи ички ишлар органларининг профилактика инспектори билан биргаликда:

а) мажбурий тартибда:

бригада аъзолари соғлиғининг ҳолатини;

бригада аъзоларидаги қуролларнинг рухсат берувчи ҳужжатлари мавжудлигини;

ўқотар ов қуроли ва унинг ўқ-дорилари техник ҳолатини текширади;

б) бригада аъзоларига аниқ вазифаларни, жавобгарлик зоналарини, хатти-ҳаракатлар изчиллигини, шахсий хавфсизликни ва бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш чораларини, мол-мулкнинг сақланишини, ҳайвонлар тишлаганда ва бошқа жароҳатлар етказилганда кечиктириб бўлмайдиган хатти-ҳаракатларни белгилаган ҳолда уларга йўл-йўриқ кўрсатади ва бу ҳақда махсус журналга имзо қўйдиради;

в) бригаданинг бевосита отиб ташлаш билан банд бўлган ва бошқа аъзоларини олдиндан белгиланган пунктлар, отиб ташлаш йўналишлари ва назорат постлар-ғовлар бўйича тақсимлайди.


23. Отиш йўналишларига, пунктларига (нуқталарига), отишни амалга ошириш тартиби ва вақтига, шу жумладан, отишнинг параллеллигини таъминлашга ва ўқ отишнинг тўқнашувчи йўналишларини истисно этишга алоҳида эътибор қаратилиши зарур.


24. Хавфли зоналарни биргаликда белгилаш учун (тўсишда) отиш зонасида жойлашган ташкилотлар ва объектлар ходимлари ҳамда бригада аъзолари билан ҳамкорликда назорат постлари-ғовлар қўйилган ҳолларда, ушбу шахсларга бригада бошлиғи ва ички ишлар органларининг профилактика инспектори ягона йўл-йўриқ беради.


25. Отиш жараёнида бригада аъзоларининг ва бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминламаслиги ёки зарур даражада таъминламаслигига ёхуд мулкчилик объектларига шикаст етказиши мумкинлигига асосли шубҳалар пайдо бўлган тақдирда отишни амалга ошириш тақиқланади, бошланган отиш эса тўхтатилади. Бу ҳақда ушбу ҳудудда отиш мақсадга мувофиқ эмаслигининг аниқ сабаблари, бўлиши мумкин бўлган салбий оқибатлари ҳамда ҳайвонларни бошқа усул ва тартибда табиатдан ажратиб олишга доир таклифлар кўрсатилган ҳолда икки нусхада далолатнома тузилади.

Далолатнома бригада аъзолари (зарурият бўлганда - отиб ташлаш ишларини амалга ошириш зонасида жойлашган объектларнинг масъул вакиллари) томонидан имзоланади. Далолатноманинг биринчи нусхаси бригада бошлиғида қолади, иккинчи нусхаси ҳайвонларни тутиш бўлимига, қутуриш жойларида, қутуриш касаллиги кўп учраши хавфи бўлган эпизоотик ҳудудларда тадбирлар амалга оширилган тақдирда эса - туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимига юборилади (топширилади).

26. Бригада бошлиғи:

ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари билан биргаликда мазкур Йўриқноманинг 22 - 24-бандларида назарда тутилган тадбирларни бажаришга;

бригада аъзоларини қутуришга қарши профилактик эмлаш, шунингдек бригаданинг жабрланган аъзоларини қутуришга қарши тезкор эмлаш масалалари бўйича соғлиқни сақлаш муассасаларига мурожаат қилишга;

мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки одамнинг ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддалар таъсири остидаги, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра тадбирларда қатнашишга қодир бўлмаган бригада аъзоларини отишга тайёргарлик кўриш ва уни амалга ошириш билан боғлиқ тадбирлардан четлатишга;

бригадага юкланган вазифаларни бажариш бўйича бригада фаолиятини ташкил этишга;

патронларни ички ишлар органларидан олишга ва бригада аъзолари ўртасида тақсимлашга;

ёввойи ҳайвонларни овлаш учун рухсатномада кўрсатилган ҳайвонлар турлари бўйича отиб ташлашни таъминлашга;

бригада аъзолари томонидан шахсий ва жамоат хавфсизлиги қоидаларига, қурол ва патронларни олиб юриш ва улардан фойдаланиш тартибига (шу жумладан, патронлардан оқилона ва қатъий мақсадли фойдаланиш) риоя қилинишини таъминлашга;

отиб ташланган ҳайвонларни тўплаш, консервация қилиш ва ҳайвонларни тутиш бўлимларига топширишни ташкил этишга;

фойдаланилмаган (шу жумладан, яроқсиз) патронларни ички ишлар органларига топширишни таъминлашга;

зарурият бўлганда, жабрланганларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этишга;

овчилик жамиятлари ва экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари раҳбарларини амалга ошириладиган тадбирлар ва уларнинг натижалари ҳақида хабардор қилишга;

тегишли органларга бригаданинг ўрнак кўрсатган аъзоларини рағбатлантириш бўйича таклиф киритиш, шунингдек мазкур Йўриқнома талабларини бузган шахсларни жавобгарликка тортиш масаласини киритиш;

мазкур Йўриқномада назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаришга мажбур.


27. Бригада аъзолари:

ўқотар ов қуролини техник соз ҳолатда сақлашга, шунингдек носоз ўқотар ов қуроли ва патронлардан фойдаланишга йўл қўймасликка;

ўзида овчилик гувоҳномаси ҳамда ўқотар ов қуролини сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини берувчи тегишли рухсатномага эга бўлишга;

отиб ташлаш йўналишларига, отиш пунктлари (нуқталари)га, отиш тартиби ва вақтига (оралиқларга), ўқ отиш йўналишларига, ҳайвонларни отиб ташлаш тактикасининг бошқа масалаларига риоя қилиш бўйича бригада бошлиғининг талабларини, ўқ отиш пайтида фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини муҳофаза қилиш масалалари бўйича эса - ички ишлар органларининг профилактика инспекторининг талабларини сўзсиз бажаришга;

ишониб топширилган пунктларни, ўқ отиш йўналишлари ва назорат постлари-ғовларни бригада бошлиғининг рухсатисиз ташлаб кетмасликка, ўқ отишни фақат бригада бошлиғининг буйруғи ёки шартли белгисидан кейин кўрсатиб ўтилган пунктларда ва ўқ отиш йўналишларида амалга оширишга;

шахсий ва жамоат хавфсизлиги қоидаларига, отиш пайтида мол-мулкнинг сақланишига ва бошқа белгиланган хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишга;

ўқотар ов қуролидан фақат ёввойи ҳайвонларни овлаш учун рухсатномада кўрсатилган ҳайвонлар турларини мақсадли отиб ташлаш учун фойдаланишга;

табиатдан олиб қўйилган ҳайвонларни бригада бошлиғи томонидан белгиланган жойда тўплаш, консервация қилиш ва топширишга;

зарурият бўлганда, жабрланганларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатишга, тиббиёт хизматини чақиришни ташкил этишга;

мазкур Йўриқномада назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаришга мажбур.


28. Ички ишлар органларининг профилактика инспектори:

бригада бошлиғи билан биргаликда ушбу Йўриқноманинг 22 - 24-бандларида назарда тутилган тадбирларни бажаришга;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари, профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси ва "Фидокор ёшлар" жамоатчилик патруль гуруҳлари аъзолари билан биргаликда отиш зонасида жойлашган аҳолини, ташкилотлар ва бошқа объектларнинг масъул вакилларини ва ички ишлар органларининг навбатчилик қисмини отиш мақсадлари, ҳудудлар (зоналар) ва отиб ташлаш вақти тўғрисида хабардор қилишга;

мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки одамнинг ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддалар таъсири остидаги, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра тадбирларда қатнашишга қодир бўлмаган бригада аъзоларини отишга тайёргарлик кўриш ва уни амалга ошириш билан боғлиқ тадбирлардан четлатишга;

ички ишлар органларининг ўқотар ов қуролини сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини берувчи тегишли рухсатномаси мавжуд бўлмаган, шунингдек ушбу рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаганда ўқотар ов қуролини олиб қўйишга ва ички ишлар идораларида вақтинча сақлаш учун жойлаштиришга;

ўқ отиш зонасида жамоат тартибини таъминлашга, бригада аъзолари томонидан шахсий ва бошқа фуқароларнинг хавфсизлиги талабларига, ўқотар ов қуроли ва патронларни олиб юриш ва улардан фойдаланиш тартибига риоя этилишини назорат қилишга;

ўқотар ов қуролидан ёввойи ҳайвонларни овлаш учун рухсатномада кўрсатилган ҳайвонлар турларини мақсадли отиб ташлаш учун фойдаланиш устидан назорат қилишга;

зарурият бўлган ҳолатларда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этишга;

ички ишлар органларининг раҳбариятини амалга оширилаётган тадбирларнинг бориши ва натижалари тўғрисида хабардор қилишга;

мазкур Йўриқномада назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаришга мажбур.



IV БОБ. ОВ ПАТРОНЛАРИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ,

САҚЛАШ, ҲИСОБГА ОЛИШ, БЕРИШ, ТОПШИРИШ,

УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРНИ

ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ


29. Ов патронлари ички ишлар бошқармаларининг хўжалик бўлинмалари омборхоналарининг "Олиб қўйилган, ихтиёрий топширилган, топилган қурол ва ўқ-дорилар"ни сақлаш махсус сейфларида сақланади.


30. Ички ишлар органлари раҳбарлари патронларни ташиш ва сақлаш қоидаларига риоя этилиши, ушбу Йўриқномада белгиланган уларни асосли бериш, ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш учун шахсан жавобгардирлар.


31. Патронларни бериш ва қабул қилишни ҳисобга олиш вилоят ички ишлар бошқармасининг жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси назорат-лицензия фаолиятини ташкиллаштириш катта инспекторлари (бундан буён матнда катта инспектор деб юритилади) томонидан мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ ов патронларини бериш, қабул қилиш ва ҳисобдан чиқаришни ҳисобга олиш журналида амалга оширилади. Журнал ип ўтказиб тикилади, тартиб рақами қўйилади ва ички ишлар бошқармаларининг гербли муҳри билан муҳрланади.

32. Бригадаларга патронларни тақсимлаш ва бериш ҳудудий экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бошқармалари), қишлоқ хўжалиги бошқармалари (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармалари) ҳамда овчилик жамияти томонидан тасдиқланадиган тақсимлаш нормаларига мувофиқ амалга оширилади. Тақсимлаш нормаларида бригада ихтиёрига бериладиган патронлар турлари ва сони кўрсатилиши керак.

33. Тақсимлаш нормалари нусхаси патронларни ажратиш учун катта инспекторга ҳамда таҳлил қилиш ва умумлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти жамоат тартибини сақлаш хизматига тақдим этилади.

34. Тасдиқланган тақсимлаш нормалари катта инспектор томонидан патронларни ички ишлар бошқармаларининг хўжалик бўлинмалари омборхоналаридан ажратиш учун асос бўлиб ҳисобланади.


35. Патронлар катта инспектор томонидан унинг хизмат хонасида фақатгина бригада бошлиқларига берилади. Бошқа шахсларга патронларни бериш қатъиян тақиқланади.


36. Патронларни кейинчалик бригада бўйича тақсимлаш отиш тадбирлари ўтказиладиган кунда бригада бошлиғи томонидан амалга оширилади.


37. Патронларнинг ишлатилганлиги тасдиғи сифатида бригада бошлиқлари томонидан отиб ташланган ҳайвонлар қулоқлари жуфти мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ қабул қилиш-топшириш далолатномаси (бундан буён матнда қабул қилиш-топшириш далолатномаси деб юритилади) расмийлаштирилган ва имзоланган ёрлиқ муҳрланадиган махсус идишга (ёпиқ қути, қоғоз ёки картон пакет (қоп) типида) жойлаштирилган ҳолда ҳайвонларни тутиш бўлимларига топширилади.


38. Қабул қилиш-топшириш далолатномаси уч нусхада тузилади ва бригада бошлиғи, ҳайвонларни тутиш бўлими бошлиғи томонидан имзоланади ҳамда ҳайвонларни тутиш бўлими муҳри билан тасдиқланади. Қабул қилиш-топшириш далолатномасининг бир нусхаси бригада бошлиғида, иккинчиси ҳайвонларни тутиш бўлимида қолади, учинчи нусхаси берилган патронларни ҳисобдан чиқариш ва навбатдаги патронларни олиш учун катта инспекторга тақдим этилади.


39. Патронлар катта инспектор томонидан бригада бошлиқларига қуйидаги тартибда берилади:

биринчи сафар бригаданинг бевосита ҳайвонларни отиб ташлаш билан банд бўлган ҳар бир аъзосига 21 дона патрон ҳисобидан аванс тариқасида берилади;

бригаданинг кейинги ўқ отишлари учун патронлар отиб ташланган ҳайвонлар қулоқлари жуфти катта инспекторга қабул қилиш-топшириш далолатномаси топширилгандан кейин ҳар бир жуфт қулоқ учун 3 дона патрон ҳисобидан берилади (масалан, агар бригадага олдин 21 та патрон берилган бўлса, у ҳолда навбатдаги ўқларни бериш ҳайвонларни тутиш бўлимларига қабул қилиш-топшириш далолатномасини тақдим этиш шарти билан табиатдан олиб қўйилган ҳайвонлар қулоқларининг 7 жуфти берилгандан кейин амалга оширилади);

отиб ташланган ҳайвонлар қулоқлари жуфтларини қабул қилиш-топшириш далолатномаси катта инспектор томонидан аввал бригадага берилган патронларни ҳисобдан чиқариш, сўнгра навбатдаги ўқларни бериш учун асос бўлиб хизмат қилади;

фойдаланилмай қолган яроқли ва яроқсиз ҳолга келган патронлар бригада бошлиғи томонидан ички ишлар бошқармаларининг хўжалик бўлинмалари омборхоналарига жойлаштириш учун катта инспекторга қайтарилади;

тақдим этилган отиб ташланган ҳайвонлар қулоқлари жуфти сони ёки фойдаланилмаган яроқли ва яроқсиз ҳолга келган патронларнинг сони олинган патронлар сонига етарли даражада топширилмаган тақдирда, патронларни бериш қатъиян тақиқланади;

отиб ташланган ҳайвонлар қулоқлари жуфтларини қабул қилиш-топшириш далолатномалари ҳамда қайтарилган фойдаланилмаган яроқли ва яроқсиз патронлар сони асосида катта инспектор томонидан мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ журналига тегишли ёзувлар киритилади.


40. Бригада бошлиғи патронлардан мақсадли фойдаланилишига, шунингдек олинган патронлар ўрнига отиб ташланган ҳайвонларнинг қулоқлари жуфтлари топширилиши, фойдаланилмаган яроқли ёки яроқсиз ҳолга келган патронлар қайтарилиши учун патронлар қийматидан келиб чиқиб тўлиқ миқдорда моддий жавобгар бўлади.



V БОБ. ҲАЙВОНЛАРНИ ОТИШ

ТАДБИРЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


41. Ҳайвонларни отиш тадбирларини молиялаштириш Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадларининг прогнозлардан ортиқча тушумлари ҳисобига амалга оширилади.


42. Ҳайвонларни отиб ташлаш тадбирларида фаол қатнашган бригада аъзоларини рағбатлантириш Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмасининг Уставига мувофиқ овчилар ва балиқ овловчилар жамиятлари томонидан амалга оширилади.


VI БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


43. Ҳайвонларни тутиш бўлимлари томонидан отиб ташланган ҳайвонлар қулоқлари жуфтларини сақлаш уларнинг бузилиши, аралашиб кетиши, йўқотилиши истисно этиладиган шароитларда ташкил этилади.


44. Отиб ташланган ҳайвонлар қулоқлари жуфтларини йўқ қилиш ҳайвонларни тутиш бўлимлари томонидан амалга оширилади. Отиб ташланган ҳайвонлар қулоқлари жуфтларини йўқ қилиш тадбирларига Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси ва уларнинг жойлардаги бўлинмалари вакиллари таклиф этилиши мумкин.

45. Бригада ушбу Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январидан кечикмай олинган патронларнинг умумий сонини, фойдаланилмаган патронлар сонини, шу жумладан, яроқсиз ҳолга келган патронлар сонини, отилган ҳайвонлар сонини ва белгиланган бошқа маълумотлар кўрсатилган ҳолда беш нусхада якуний ҳисобот тузади.


46. Ҳисобот бригада бошлиғи ва катта инспектор томонидан имзоланади ҳамда вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) овчилик жамиятининг раиси ҳамда ички ишлар бошқармасининг жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланади.

47. Ҳисоботнинг биринчи ва иккинчи нусхалари вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар) овчилик жамиятида ҳамда ички ишлар бошқармасининг жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармасида қолади, учинчи, тўртинчи ва бешинчи нусхалари - таҳлил қилиш, умумлаштириш ва мавжуд материалларга қўшиб қўйиш учун ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 30 январидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига, Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти жамоат тартибини сақлаш хизматига, шунингдек рағбатлантириш чораларини кўриш учун Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмасига берилади.

48. Фойдаланилмаган (шу жумладан, яроқсиз ҳолга келган) патронлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг алоҳида фармойиши берилгунга қадар ички ишлар бошқармасининг хўжалик бўлинмалари омборхоналарида сақланади.

Патронларни ҳисобга олиш, бериш, ҳисобдан чиқариш ва қайта топшириш билан боғлиқ барча ҳисобот ҳужжатлари ўн йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси ва ички ишлар органлари бўлинмаларида сақланади.

49. Ушбу Йўриқнома талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.


50. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Фанлар академияси ва "Ўзбековчибалиқчи" уюшмаси билан келишилган.






Йўриқномага

1-ИЛОВА



Ов патронларини тарқатиш, қабул

қилиш ва ҳисобдан чиқариш

ЖУРНАЛИ

Т/р


Қайд

этиш

санаси


Патронларни олган шахс Ф.И.О., лавозими, паспорти ёки идентификацияловчи ID-картасининг (шахсини тасдиқловчи ҳужжати) серияси, рақами

Тарқатилган

патронлар сони (дона)


Тарқатилган

патронларни

олган шахснинг

имзоси ва олган

вақти


ИИО томонидан патрон олиш

учун берилган ишончнома

рақами ва берилган вақти

(бригада раҳбарлари учун

ва ташкил этилган

бригаданинг вақти,

рақами)


___

кал.


___

кал.


___

кал.


___

кал.


I


II

III

IV

V

VI

VII

VIII

IX


  









Жадвалнинг давоми

Қайта топширилган

патронлар сони (дона)


Патронлар

топширилганлиги

тўғрисидаги тилхат

ва топшириш вақти


Патронлар

олинганлиги

тўғрисидаги

тилхат ва олиш

вақти


Табиатдан олиб қўйилган

ҳайвонлар қулоқлари

жуфтларини қабул қилиш

тўғрисидаги далолатнома

асосида ҳисобдан чиқарилган

патронлар (дона)


ишлатилмаган

патронлар, шундан


отилмай қолган

патронлар, шундан


___

кал.


___

кал.


___

кал.


___

кал.


___

кал.


___

кал.


___

кал.


___

кал.


___

кал.


___

кал.


___

кал.


___

кал.


X


XI

XII

XIII

XIV

XV

XVI

XVII

XVIII

XIX

XX

XXI

XXII

XXIII

  















  

Изоҳ:

Жадвалнинг устунларида патронлар (дона) сони рақам билан аниқ кўрсатилиши лозим.

Журналдаги хатоларнинг ўчирилишига йўл қўйилмайди. Йўл қўйилган хатолар бўйича жадвалнинг тегишли устунларига ўзгартиришлар киритилганда, ушбу ўзгартиришлар тўғрилиги масъул шахснинг имзоси билан тасдиқланади.






Йўриқномага

2-ИЛОВА


"Тасдиқлайман"

Ҳокимиятнинг ободонлаштириш

бошқармаси қошидаги қаровсиз

ҳайвонларни тутиш бўлими бошлиғи

______________________________

туман (шаҳар)

______________________________

(Ф.И.О.)

_____________________

(имзо)


М.Ў.


Отиб ташланган ҳайвонлар қулоқлари

жуфтларини қабул қилиш-топшириш

ДАЛОЛАТНОМАСИ



"___" _________ 20__ й.                                                        __________________ ш.

Мен томондан



(қабул қилган бўлим ходимининг лавозими, Ф.И.О.)

         

        

қабул қилинган



(сони рақам ва ёзув билан аниқ қилиб кўрсатилади)

__________________ отиб ташланган ҳайвонлар қулоқлари жуфти, шундан:

1.


итлар қулоқлари жуфти;


(сони рақам ва ёзув билан аниқ қилиб кўрсатилади)


2.


мушуклар қулоқлари жуфти;


(сони рақам ва ёзув билан аниқ қилиб кўрсатилади)


3.


чиябўри қулоқлари жуфти;


(сони рақам ва ёзув билан аниқ қилиб кўрсатилади)


4.


қулоқлари жуфти:


(сони рақам ва ёзув билан аниқ қилиб кўрсатилади)


            

(отиб ташланган ҳайвонлар қулоқлари жуфтларини топширган бригада раҳбарининг Ф.И.О.)

              

(бригаданинг туман (шаҳар)га тегишлилиги)

Ҳайвонлар қулоқлари жуфтлари тури ва сони:





Топширди:



(лавозими, унвони,

          




(имзо)


Ф.И.О.)





Сақлаш учун

қабул қилди:



(лавозими, унвони,

            




(имзо)


Ф.И.О.)

            





Йўриқномага

3-ИЛОВА



ЙИЛЛИК ҲИСОБОТ

Ҳайвонларни отиш тадбирлари бўйича натижалар



(вилоят, туман ва шаҳар номи)

Ҳудудий

туман ва

шаҳарлар

номи


Ташкил

этилган

бригадалар

сони


Шундан,

вилоятларда

ташкил

этилган

бригадалар


Бригада

аъзолари

сони


Отилиши

лозим бўлган

ҳайвонлар

сони, минг

бош


Топширилган

қулоқ жуфт-

лари, минг

дона


Қабул қилиб

олинган

патронлар,

минг дона


Шундан, минг дона


____

кал.


____

кал.


____

кал.


____

кал.


I


II

III

IV

V

VI

VII

VIII

IX

X

XI

     

        











жадвалнинг давоми

Ишлатилган патронлар,

минг дона


Шундан, минг дона


Қайтарилган патронлар, минг дона


____

кал.


____

кал.


____

кал.


____

кал.


Яроқлилари

(ишлатилмаганлари)


Яроқсизлари

(отилмай қолганлари)


____

кал.


____

кал.


____

кал.


____

кал.


____

кал.


____

кал.


____

кал.


____

кал.


XII


XIII

XIV

XV

XVI

XVII

XVIII

XIX

XX

XXI

XXII

XXIII

XXIV

     

     













      

Изоҳ: амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлар туман ва шаҳарлар миқёсида тақдим этилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 21-сон, 240-модда






























































Время: 0.0076
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск