ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ҳайвонларни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.2011 й. 202-сон "Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.07.2011 й.

N 202


ҚАРОВСИЗ ҚОЛГАН ҲАЙВОНЛАРНИ ТУТИШ

ВА САҚЛАШ БИЛАН БОҒЛИҚ ХИЗМАТЛАР

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Аҳоли пунктларида итлар ва мушукларни сақлаш масалаларини тартибга солиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, шунингдек қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш хизматлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2011 йил 1 августдан бошлаб 1-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари, шаҳар ва туман давлат ветеринария бўлимларининг фаолият кўрсатаётган итларни тутиш бригадалари негизида шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузурида қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 2-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича шаҳар ва туман давлат ветеринария бўлимлари асосий воситаларининг бир қисмини белгиланган тартибда тегишли шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари балансига берсин.


3. Қуйидагилар шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

кўчаларда ва бошқа жойларда қаровсиз қолган, шу жумладан, эгасиз итлар, мушуклар ва йиртқич ҳайвонларни тутишни ташкил этиш, шунингдек уларни вақтинча сақлаш учун махсус жойлар барпо этиш;

одамлар ва ҳайвонларга жароҳат етказган ёхуд ножўя ҳаракат қилинмаганда уларга ҳужум қилган ҳайвонларни кейинчалик уларни карантинда сақлаш учун ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига олиб келиш;

ҳайвонлар қутурган тақдирда тегишли ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари билан биргаликда иш олиб боришни ташкил этиш, шунингдек ўлган ҳайвонларни ветеринария-санитария қоидаларига риоя этган ҳолда зарарсизлантириш.

4. Қуйидагилар:

2011-2013 йилларда шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимларининг моддий-техника базасини ривожлантириш дастури 3-иловага* мувофиқ;

Аҳоли пунктларида итлар ва мушукларни сақлаш қоидалари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

Аҳоли пунктларида итлар ва мушукларни сақлаш қоидаларига риоя қилиш юзасидан назоратни кучайтирсин ҳамда ушбу Қоидалар бузилишига йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўрсин;

ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларининг тақдимномаси бўйича қаровсиз қолган, шу жумладан, эгасиз ва касал ҳайвонларни қутуриш жойларида, қутуриш касаллиги кўп учраши хавфи бўлган эпизоотик ҳудудларда отиб ташлашни ташкил этсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан келишган ҳолда шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармаларига ўлган ҳайвонларнинг жасадларини йўқ қилиш учун крематорийлар қуришга белгиланган тартибда ер участкалари ажратсинлар;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тегишли ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига итларни ўз вақтида вакцинация қилиш учун уларни сақлайдиган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар берилиши юзасидан доимий назорат ўрнатсинлар.

7. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида итларни қутуришга қарши мажбурий вакцинация қилиш ҳар йили, белгиланган муддатларда ўтказилишини;

қутуриш аниқланган тақдирда, карантин зонасидаги ва таҳдид зонасидаги қутуришга мойил барча ҳайвонларнинг қутуришга қарши профилактик вакцинация қилинишини;

ҳайвонлар учун антирабик вакциналарнинг зарур захираси яратилишини;

ветеринария ҳақидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган қутуриш профилактикаси бўйича бошқа ветеринария тадбирлари ўтказилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

аҳоли ўртасида ҳайвонлар тишлаб олганда ва бошқа жароҳатлар етказганда дарҳол соғлиқни сақлаш муассасаларига мурожаат қилиш тўғрисида доимий тушунтириш ишларини олиб борсин;

жабрланганлар мурожаат қилган тақдирда, қутуришга қарши вакцинацияни тезкорлик билан ўтказсин;

қутуриш юқиши хавфи таъсирида бўлган аҳоли гуруҳини (қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари, ўрмон хўжалиги ходимлари ҳамда ихтисослаштирилган овчилик бригадаларининг овчиларини) мунтазам равишда вакцинация қилсин;

фуқаролар учун антирабик вакциналар ва иммуноглобулиннинг зарур захирасини яратсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда, белгиланган тартибда:

молиялаштиришнинг аниқ манбаларини белгилаган ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўрган ҳолда Қаровсиз қолган ҳайвонларни отиб ташлаш тўғрисидаги йўриқномани;

Аҳоли пунктларида ёввойи ҳайвонларни сақлаш қоидаларини тасдиқласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва уларни кадрлар билан тўлдириш учун ободонлаштиришга ажратиладиган маблағлар доирасида зарур бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ободонлаштириш ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарорига 1-илованинг "Асосий ишлаб чиқариш ходимлари" бўлимидаги еттинчи сатрга "қаровсиз қолган ҳайвонларни тутадиган ишчилар" сўзлари қўшилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида одамлар ва ҳайвонларнинг қутуриши касаллигига қарши курашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 18 январдаги 32-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 1-сон, 3-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



*) 1 - 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 28-сон, 290-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 7-сон, 64-модда



























































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск