Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.1998 й. 81-сон "Тошкент шаҳрида "ДЭУ-Тошкент" Бизнес-маркази қурилиши лойиҳасини кенгайтириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.02.1998 й.

N 81



ТОШКЕНТ ШАҲРИДА "ДЭУ-ТОШКЕНТ"

БИЗНЕС-МАРКАЗИ ҚУРИЛИШИ ЛОЙИҲАСИНИ

КЕНГАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида Бизнес-марказ қуриш ва ундан фойдаланиш бўйича "ДЭУ-Тошкент" Ўзбекистон-Корея қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 27 июндаги 329-сон қарорини бажариш юзасидан лойиҳанинг кенгайтирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "ДЭУ-Тошкент" қўшма корхонаси муассисларининг устав жамғармасини 58,065 млн. АҚШ долларигача кўпайтириш тўғрисидаги битими маъқуллансин, қатнашчилар улушлари қуйидагича тақсимланади:

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Инвестициялар бош бошқармаси улуши 40 фоиз - 23,226 млн. АҚШ доллари (қиймати 12,834 млн. АҚШ доллари бўлган ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи, қиймати 8,536 млн. АҚШ доллари бўлган Умумий фойдаланишдаги ҳисоблаш марказининг қурилиши тугалланмаган биноси ва қиймати 1,856 млн. АҚШ доллари бўлган Ш. Рашидов кўчасидаги 6-уйда жойлашган уч қаватли бино);

"ДЭУ" корпорацияси улуши 60 фоиз - 34,839 млн. АҚШ доллари (пул бадали).


2. Тошкент молия-қурилиш корпорацияси томонидан Умумий фойдаланишдаги ҳисоблаш марказининг қурилиши тугалланмаган биноси Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилишига розилик берилсин.


3. Қуйидагилар:

устав жамғармасини шакллантириш учун "ДЭУ" корпорацияси томонидан тўғридан-тўғри 4,936 млн. АҚШ доллари тўланганлиги, Ўзбекистон томонидан мулкий бадал сифатида 23,226 млн. АҚШ доллари миқдорида улуш қўшилганлиги;

лойиҳа қиймати 286,339 млн. АҚШ долларини ташкил этиши;

Бизнес-марказ қурилишини маблағ билан таъминлаш қўшма корхона муассислари маблағлари ва "ДЭУ" корпорацияси кафолати остида "ДЭУ-Тошкент" қўшма корхонаси томонидан жалб қилинадиган 152,279 млн. АҚШ доллари миқдоридаги хорижий банкларнинг тўғридан-тўғри кредитлари, шунингдек ижара шартларида Бизнес-марказ майдонларидан келажакда фойдаланувчилар билан фьючерс битишувлар ҳисобига амалга оширилиши;

Бизнес-марказ қурилиши 2001 йилнинг биринчи ярим йиллигида тўлиқ тугалланган ҳолда босқичма-босқич фойдаланишга топширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири "ДЭУ" корпорациясига 60,912 млн. АҚШ долларига, яъни, қўшма корхоналар томонидан жалб қилинадиган кредит ресурслари суммасидан Ўзбекистонлик муассис улушининг 40 фоизига тенг суммага Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатини беришга вакил қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 1999 йил ва кейинги йиллар инвестиция дастурини шакллантиришда ташқи муҳандислик коммуникацияларини олиб келишни таъминлаш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигига зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "ДЭУ-Тошкент" Бизнес-маркази техник-иқтисодий асосланишини манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки ҳафта муддатда тасдиқлаш учун киритсин.


7. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси "ДЭУ-Тошкент" қўшма корхонаси учун асбоб-ускуналар контейнерлари ўз вақтида ва узлуксиз қабул қилинишини, сақлаб турилишини ва жўнатилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида Бизнес-марказ қуриш ва ундан фойдаланиш бўйича "ДЭУ-Тошкент" Ўзбекистон-Корея қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 27 июндаги 329-сон қарорининг 2, 3, 5-бандлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 июлдаги 254-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Х. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



























Время: 0.1451
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск