Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хорижий кредитлар ва қарзлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.02.1998 й. 86-сон "Япония Ҳукумати томонидан берилаётган беғараз ёрдамдан самарали фойдаланиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.02.1998 й.

N 86



ЯПОНИЯ ҲУКУМАТИ ТОМОНИДАН

БЕРИЛАЁТГАН  БЕҒАРАЗ  ЁРДАМДАН

САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА


Япония Ҳукумати томонидан берилаётган 676 млн. япон иени (қарийб 5,8 млн. АҚШ доллари) миқдоридаги тиббий асбоб-ускуналар Самарқанд ва Навоий вилоятлари болалар касалхоналарига ўз вақтида етказиб берилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев Алмашув Ноталарни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда Алмашув Ноталарига тегишли барча зарур ҳужжатларни расмийлаштирсин.

Расмийлаштириш ва ҳужжатларни имзолаш 1998 йил 24 февралгача тугаллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси ва Япония Ҳукуматлари ўртасидаги Алмашув Ноталарига мувофиқ:

Самарқанд ва Навоий вилоятлари янги туғилган болалар учун болалар касалхоналарини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун беғараз ёрдам учун берилган маблағларга хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигига;

Япония Ҳукумати томонидан кўрсатилган Япония банкида ҳисоб рақами очиш ҳуқуқи берилган ҳолда юқорида қайд этилган ёрдамга банк хизмати кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига юклансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Япониянинг беғараз ёрдамини олиш учун назарда тутилган барча тартиботларнинг Япония томони билан келишилган муддатларда бажарилишини таъминласинлар.


4. Беғараз ёрдам ҳисобига Ўзбекистон Республикасига келтириладиган асбоб-ускуналар, маҳсулотлар ва хизматлар бож пошлиналаридан, барча турдаги солиқлар, йиғимлардан ҳамда йўл жамғармасига ажратмалардан озод қилинсин.


5. Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси кўрсатиб ўтилган лойиҳанинг япониялик қатнашчиларини Ўзбекистондаги яшаш жойида рўйхатдан ўтказиш учун йиғимлар, бож пошлиналари ва солиқлар тўлашдан озод қилсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўрсатиб ўтилган лойиҳанинг япониялик қатнашчиларига, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомасига биноан, консуллик ва бошқа турдаги йиғимлар олмасдан кўп марталик визалар берилишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов































Время: 0.2332
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск