ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Марказий банк Бошқарувининг 31.01.2015 й. 2/2-сон “Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қарори (АВ томонидан 04.03.2015 й. 1859-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.03.2015 й.

N 1859-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

31.01.2015 й.

N 2/2


ҚАРОРИ



Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини

чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2008 йил 14 августдаги 17/2-сон қарори (рўйхат рақами 1859, 2008 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 39-сон, 400-модда) билан тасдиқланган Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                          Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини

чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 5-бандда:

қуйидаги мазмундаги биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Сертификатлар олди-сотди, ҳадя қилиш, мерос қилиб олиш, устав фондига киритиш ва эгаси алмашувига олиб келадиган бошқа битимларда, шунингдек гаровда битим объекти бўлиши мумкин.";

биринчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Қуйидаги мазмундаги 5-1-банд билан тўлдирилсин:

"5-1. Банклар бевосита ўзлари ёки бошқа банклар томонидан жойлаштирилган сертификатлар билан таъминланган кредит ажратишга ҳақли.".


3. Қуйидаги мазмундаги 8-1-банд билан тўлдирилсин:

"8-1. Банклар томонидан сертификатга оид ахборотлар Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлдаги 176-сонли қарори билан тасдиқланган Акциядорлик жамиятларининг корпоратив веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ошкор қилинади.".


4. 27-банддан "нотариал тартибда ёки" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


5. Қуйидаги мазмундаги 31-1-банд билан тўлдирилсин:

"31-1. Сертификатларга доир шартномаларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Сертификатларни чиқариш шартлари Марказий банкда рўйхатга олингандан сўнг, ушбу шартларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса:

сертификатларга доир шартномаларни имзолаган мансабдор шахслар;

банк ва (ёки) сертификат эгасининг жойлашган манзили;

банкнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгартирилмаган ҳолда номи, шу жумладан, кирилл ҳарфларидан лотин ҳарфларига ўзгарганда, сертификатни чиқариш шартлари, сертификат бланкалари ва сертификатларни жойлаштириш жараёнида расмийлаштирилган шартномаларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш талаб этилмайди.".


6. 49-банддаги "30 календарь кунидан" деган сўзлар "ўттиз кундан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 9 март, 9-сон, 104-модда

































Время: 0.1957
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск