Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳоли бандлиги /

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.12.1998 й. 504-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 1 декабрдаги

504-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган

ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга

қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш

жойларининг энг кам миқдорини белгилаш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Оила манфаатларини таъминлаш борасида 1998 йилда амалга ошириладиган тадбирлар Давлат дастури тўғрисида" 1998 йил 27 январдаги 45-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида, "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида", "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунлар, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларга қўшимча ижтимоий кафолатларни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.



УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш мақсадида корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга (кейинги ўринларда "корхоналар" деб аталади) ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланади. Шахсларнинг ушбу тоифасига қуйидагилар киради:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналар ҳамда кўп болали ота-оналар;

таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар, улар таълим муассасасини тамомлагандан кейин бир йил давомида;

Ўзбекистон Республикаси Куролли Кучларидан, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшинларидан бўшатилганлар;

ногиронлар ва пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар.


2. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун хар бир корхонага иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш - бу ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонига нисбатан мазкур корхонада ишга жойлаштирилиши керак бўлган кўрсатиб ўтилган тоифадаги шахсларнинг энг кам миқдорини белгилашдир.


3. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг кам сони миқдорини белгилаш ёки ишлар (касбларнинг айрим турларини банд қилиб қўйиш қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ҳокимиятининг жойлардаги органлари томонидан амалга оширилади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг кам сони миқдори бундай шахслар сони ўзгаришига қараб давлат ҳокимиятининг жойлардаги органлари томонидан ҳар йили қайта кўриб чиқилади, шунингдек ишларнинг айрим турлари мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган шахсларни уларга жалб қилиш учун банд қилиб қўйилади.


4. Ногиронлар учун иш жойларининг энг кам миқдори ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони камида 34 кишини ташкил этадиган корхоналар учун, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун иш жойларининг энг қисм миқдори - ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони 100 ва ундан ортиқ кишини ташкил этадиган корхоналар учун белгиланади.


5. Корхоналар давлат хокимиятининг жойлардаги органи томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун белгиланган иш жойларининг энг кам миқдорига мувофиқ, мазкур Низомнинг 1-бандида санаб ўтилган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг белгиланган миқдорини барпо этишга (ажратишга ёки банд қилиб қўйишга) мажбурдир.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг кўрсатилган тоифаларининг характерли талабларига мувофиқ келувчи меҳнат шароитларини таъминловчи иш жойи ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун, бундан ташқари - Меҳнат вазирлиги ва соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган Меҳнат шароитларини бахолаш ва меҳнат шароитлари бўйича иш жойларини аттестациядан ўтказиш услубиятига мувофиқ аттестациядан ўгказилган иш жойи эса ногиронлар учун барпо этилган (ажратилган ёки банд қилиб қўйилган) иш жойи ҳисобланади.

Шу жумладан:

ногиронлар учун - саломатлиги ва меҳнат фаолиятига нисбатан қўйиладиган белгиланган аксил кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда ходимга меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берувчи иш жойлари;

касб-хунар таълимига эга бўлмаган ёшлар учун, улар умумтаълим муассасаларини тамомлаганларидан кейин бир йил давомида - шогирдлик иш жойлари ёки махсус касб-хунар тайёргарлигини талаб қилмайдиган иш жойлари;

ўрта махсус ва касб-хунар таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати қўшинларидан бўшатилган шахслар учун улар ўқув юртларини тамомлаганларидан ёки бўшатилганларидан кейин бир йил давомида - уларнинг касб-ҳунар тайёргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари;

ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналарга - болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятларини бажаришни бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ўзгарувчан жадвалли иш жойлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун - махсус малакани талаб қилмайдиган ҳар қандай иш.



ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ШАХСЛАР

УЧУН ИШ ЖОЙЛАРИНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИНИ

БЕЛГИЛАШ ШАРТЛАРИ ВА ТАРТИБИ


6. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш тўғрисидаги таклифлар туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан шакллантирилади ҳамда мазкур туман (шаҳар) худудида жойлашган ҳар бир корхона бўйича тегишли қарор қабул қилиш учун ҳокимликка киритилади.

Ҳар бир аниқ корхона бўйича иш жойларининг энг кам миқдорини барпо этиш бўйича таклифлар киритишда Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан корхонанинг касб-хунар тузилмаси ва унинг фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари албатта ҳисобга олиниши керак.

Ногиронлар учун иш жойларининг энг кам миқдорини барпо этиш тўғрисида таклифлар киритишда ногиронларни реабилитация қилишнинг минтақавии дастурлари кўрсаткичлари ҳисобга олинади.


7. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори сонини белгилаш хокимнинг қарори асосида амалга оширилади, ушбу қарор календарь йил бошланишишидан камида уч ой олдин иш берувчилар эътиборига етказилади.

Ҳокимнинг қарорида (шакли илова қилинмоқда) иш жойлари сони, уларнинг номи, иш жойларига қўйиладиган санитария - гигиена талаблари, шунингдек шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда корхонага ва уиинг раҳбарига нисбатан қўлланиладиган жазолар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун квоталанадиган иш жойларининг белгиланган миқдоридан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ишга жойлаштирилганлиги учун рағбатлантириш чоралари кўрсатилади.


8. Ногиронлар учун барпо этиладиган ёки ажратиладиган иш жойларининг энг кам миқдори олдин қабул қилинган ногиронлар ҳисобга олинган ҳолда ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг камида уч фоизи миқдорида белгиланади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун корхоналар томонидан барпо этиладиган ёки ажратиладиган иш жойларининг энг кам сони аниқ корхоналарнинг салоҳиятидан, уларнинг молиявий ахволидан, шунингдек шахсларнинг мазкур тоифаларини ишга жойлаштиришнинг прогноз эхтиёжларидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун, ногиронлардан ташқари, барпо этиладиган (ажратиладиган ёки банд қилиб қўйиладиган) иш жойлари сонини ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар тоифасига (ногиронлардан ташқари) тегишли бўлган олдин қабул қилинган ходимларни ҳисобга олган холда ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг тўрт фоизидан ортиқ белгиламаслик тавсия қилинади.


9. Ижтимоий ҳимояга муҳтож щахслар учун барпо этилган ёки ажратилган ши жойларига ишга жойлаштириш иш берувчи томонидан туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг йўлланмаси бўйича ёки мустақил равишда амалга оширилади.

10. Ногиронларнинг жамоат ташкилотлари, озодликдан махрум қилиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий мослаштириш марказлари, аҳолининг ижтимоий ҳимояга энг муҳтож гуруҳлари манфаатларини ифодаловчи бошқа ташкилотлар ишга жойлашишга муҳтож шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишга жойлаштиришни таъминлайдиган туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказларига юбориш орқали шахсларнннг кўрсатиб ўтилган тоифаларини ишга жойлаштиишга кўмаклашадилар.

Бунда айтиб ўтилган ташкилотлар Бандликка кўмаклашиш марказларига аниқ корхоналар бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисидаги таклифларни киритиш ҳамда Бандликка кўмаклашиш марказларидан ҳар бир корхонада ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сони ва хусусияти тўғрисидаги зарур маълумотларни ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун яратилган ёки ажратилган иш ўринларидан мавжуд бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни олиш ҳуқуқига эгадир.

11. Ижтимоий химияга муҳтож шахслар учун белгиланган иш жойларининг энг кам миқдорига мувофиқ барпо этилган (банд қилиб қўйилган ёки ажратилган) иш жойларини қисқартириш ёки тугатишга корхона касаба уюшмаси ташкилоти (ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органининг, шаҳар (туман) Бандликка кўмаклашиш марказлари билан келишилган ҳолда жойлардаги давлат хокимияти қарорига кўра, шунингдек ногиронлар учун иш жойларининг энг кам миқдори ҳисобига барпо этилган (ажратилган ёки банд қилиб қўйилган) иш жойларини тутатишга эса бундан ташқари, ногиронлар жамиятининг маҳаллий бўлими билан маслаҳатлашувдан кейин йўл қўйилади.

12. Технологиядаги ўзгаришлар, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш, ходимлар сонининг ўзгаришига олиб келган иш ҳажмларининг қисқариши билан боғлиқ тадбирларни амалга оширишда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг белгиланган энг кам миқдори ҳисобига ишга жойлаштирилган шахсд.ар учун, башарти ушбу шахслар сони жойлардаги давлат хокимияти органлари томонидан белгиланган миқдордан ошмаса, иш жойлари устувор тартибда сақлаб қолинади.



ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ШАХСЛАРНИ

ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШДА ИШ БЕРУВЧИЛАРНИНГ

МАЖБУРИЯТЛАРИ


13. Иш берувчилар мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган шахсларни ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун жойлардаги давлат хокимияти органи томонидан белгиланган иш жойларининг энг кам миқдори ҳисобига ишга жойлаштиришга мажбурдир.

Иш берувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун белгиланган иш жойларининг энг кам миқдори ҳисобига барпо этилган (ажратилган ёки банд қилиб қўиилган) иш жойига Бандликка кўмаклашиш марказларининг йўлланмаси бўйича, мазкур шахслар мазкуз Низомнинг 1-бандида кўрсатилган тоифага тегишли бўлган тақдирда иш билан таъминлашни рад этса, иш берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгар бўлади,- корхона раҳбарига энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда маъмурий жарима солинади.

14. Иш берувчи йил бошланишидан камида 10 кун олдин ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни иш билан таъминлаш учун ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг кам умумий миқдорининг камида 25 фоизи тайёр бўлишини таъминлашга мажбурдир, бу хақда Бандликка кўмаклашиш маркази йил бошлангунга қадар хабардор қилинади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг белгиланган энг кам миқдори ҳисобига ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг Қолган қисмини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) иш берувчи томонидан календарь йилнинг биринчи чораги давомида таъминланади, бу хақда Бандликка кўмаклашиш маркази биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилинади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг билгиланган энг кам миқдори ҳисобига ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойлари тайёрлиги тўғрисида ахборот бермаслик, шунингдек иш жойларининг амалда тайёр эмаслиги ҳам Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан жойлардаги давлат ҳокимияти органининг қарорини бажармаслик сифатида қаралади ва қонун ҳужжатларида белгиланган жарима жазолари солинишига олиб келади.

15. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг белгиланган энг кам миқдори ҳисобига ташкил этилган (ажратилган ёки банд қилиб қўйилган) иш жойи илгари ушбу иш жойини эгаллаб турган шахс билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши муносабати билан бўшаган тақдирда, корхона 10 кун муддатда Бандликка кўмаклашиш марказларини янгидан очилган бўш иш жойидан хабардор қилишга мажбурдир.

16. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг ушбу корхона учун белгиланган энг кам миқдори ҳисобига ногиронларни ишга жойлаштириш учун ўз корхонасида иш жойлари ташкил этиш ёки ажратиш имконияти бўлмаган тақдирда иш берувчилар бошқа корхоналардан тегишли иш жойларини ижарага олишлари ёки уларни бошқа корхоналарда ўз маблағлари ҳисобига барпо этишлари ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни касаначилик билан таъминлашлари мумкин.

Бир неча корхона Бандликка кўмаклашиш марказлари билан келишган холда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун шартнома асосида бирлашишлари ва ўз ҳисобидан ихтисослаштирилган корхоналар, участкалар (цехлар) ташкил этишлари мумкин.

Ушбу ҳолларда ташкил этилган иш жойлари сони ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун мазкур корхонага белгиланган иш жойларининг энг кам миқдори ҳисобига ҳисобга олинади.


17. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдорини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) бўйича жойлардаги давлат хокимияти органларининг қарорларини бажармаган иш берувчилар иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармасига ҳар бир барпо этилмаган иш жойи учун бир ходимга тўғри келадиган йиллик ўртача иш хақи миқдорида жарима тўлайдилар.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдорини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) бўйича жойлардаги давлат хокимияти органларининг қарорларини бажармаганлик учун иш берувчи томонидан жарима тўланиши иш берувчини иш жойларининг белгиланган миқдорини барпо этишдан озод қилмайди.


18. Ногиронлар учун иш жойлариниг белгиланган энг кам миқдорини барпо этмаган (ажратмаган ёки банд қилиб қўймаган) корхоналардан ундирилган жарималар иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси томонидан устун даражада аҳолининг мазкур тоифаси (ногиронлар) учун янги иш жойлари барпо этиш, шу жумладан ногиронларнинг ихтисослаштирилган корхоналарини барпо этиш учун сарфланади.


19. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг белгиланган миқдори ҳисобига иш жойлари барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) бўйича жойлардаги давлат хокимияти органларининг қарорлари бажарилиши устидан назорат Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан амалга оширилади.

Корхона томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг белгиланган миқдори ҳисобига иш жойлари барпо этиш (ажратиш ёки банд килиб қўйиш) бўйича жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг қарорлари бажарилмаган тақдирда Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан иш берувчиларнинг мансабдор шахслари бажариши мажбурий бўлган тегишли кўрсатма тузилади.


ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ШАХСЛАР

УЧУН ИШ ЖОЙЛАРИ БАРПО ЭТУВЧИ ИШ

БЕРУВЧИЛАРГА ИМТИЁЗЛАР


20. Ногиронлар учун иш жойларининг белгиланган энг кам миқдоридан ортиқча ногиронлар учун иш жойлари барпо этган иш берувчилар Ўзбекистон Республиксининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда солиқ солиш бўйича имтиёзларга эга бўладилар.


21. Жойлардггги давлат хокимияти органлари ўз ваколати доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг белгиланган миқдори ҳисобига ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун ортиқча иш жойлари барпо этган корхоналар учун имтиёзлар белгилашлари, шу жумладан ишлаб чиқариш участкалари (цехлар). ташкил этиш учун нотурар жой биноларини биринчи навбатда ажратишлари мумкин.


22. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун жойлардаги давлат хокимияти органи томонидан белгиланган иш жойлари миқдоридаи ортиқча иш жойлари барпо этган иш берувчилар ушбу иш жойларини барпо этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамгармаси маблағлари ҳисобига қоплаш хуқуқига эгадирлар.





1-Иловага (Низомга)

ИЛОВА



__________туман (шаҳар) хокимлигининг ижтимоий

ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг

энг кам миқдорини белгилаш тўғрисидаги

ҚАРОРИ


199___йил                                                                 "____"______________ №


1. "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конунининг 17-моддаси асосида иш кўриб вилоятининг___________________ тумани ҳокимлиги_______________________

                                                                                                       (корхонанинг номи)

учун ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдорини ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг ________________ фоизи миқдорида белгилайди, бу _________ кишини ташкил этади, шу жумладан:


- ногиронлар учун _____фоиз (_____киши);


- таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар учун____фоиз (______киши);


- ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда кўп болали ота-оналар учун _______фоиз (_____киши);


ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун ________ фоиз (_______киши).


2. Шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш жойлари санитария-гигиена нормаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига, шу жумладан:

___________________________________________________________________

(иш жойларига қўйиладиган аниқ талаблар саналади)

___________________________________________________________________


___________________________________________________________________


мувофиқ бўлиши керак.


3. Банд қилиб қўйиш мажбурий бўлган касблар ва лавозимлар рўйхати:


___________________________________________________________________

(касблар ва лавозимлар номи саналади)

___________________________________________________________________


4. Корхоналарнинг раҳбарлари ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 1 декабрдаги 504 - сон қарори билан тасдиқлангаы Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда барпо этилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) таъминласинлар.

Ушбу қарор бажарилмаган такдирда корхона раҳбари кўрсатиб ўтилган Низомнинг 13-бандига мувофиқ маъмурий жавобгар бўлади, корхонага нисбатан эса Низомнинг 17-бандига мувофиқ жазо жарималари қўлланилади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори мазкур қарор билан белгилангандан ортиқ барпо этилган такдирда корхона учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади:

___________________________________________________________________

(имтиёзлар мазмуни кўрсатилади)


5. Бандликка кўмаклашиш маркази бир ҳафта муддатда мазкур Қарорни 1-бандда кўрсатилган корхона раҳбари эътиборига етказсин ҳамда мазкур Қарорнинг бажарилиши устидан қатьий назоратни таъминласин.


____________________                                                   _____________

Туман (шаҳар) хокими                                                         (имзо)


М.Ў.




































Время: 0.0235
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск