Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнатга ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.1993 й. 307-сон "1993 йил 1 июлдани бошлаб муаллифлик, саҳналаштириш ва ижрочилик ҳақлари ставкалари ва миқдорларини ошириш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.06.1993 й.

N 307



1993 ЙИЛ 1 ИЮЛДАНИ БОШЛАБ МУАЛЛИФЛИК,

САҲНАЛАШТИРИШ ВА ИЖРОЧИЛИК ҲАҚЛАРИ

СТАВКАЛАРИ ВА МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ

ҲАҚИДА


Ижодкорлик жараёнини рағбатлантириш ва фаолаштириш, қадимги халқчил, маънавий-ахлоқий анъаналарни тиклаш ва янада ривожлантириш, умуминсоний қадриятларни қарор топтиришга хизмат қилувчи бадиий жиҳатдан юксак асарлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика вазирликлари, идоралари, ижодий уюшмалари ва жамоат ташкилотларининг Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг кино соҳасидаги 1978 йил 8 февралдаги 68-сон қарори ва республика Вазирлар Маҳкамасининг адабиёт, санъат, меъморчилик, телевидение, радио ва журналистика соҳасидаги 1992 йил 1 апрелдаги 158-сон қарори билан белгиланган муаллифлик, саҳналаштириш ва ижрочилик ҳақи рўйхатининг амалдаги ставкаларини 1993 йилнинг 1 июлидан бошлаб кўпайтириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

Белгилансинки, бундан кейин муаллифлик ҳақлари миқдорлари ва фондлари белгилаб қўйиладиган энг кам иш ҳақи миқдорларига мутаносиб равишда ошиб боради.


2. Республика бюджетидан маблағ билан таъминланадиган вазирликлар, идоралар, ижодий уюшмалар ва бошқа манфаатдор ташкилотлар Молия вазирлигига жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб 1993 йилнинг охиригача муаллифлик ҳақини ошириш билан боғлиқ сарф-харажатларни қоплаш учун зарур бўлган қўшимча маблағлар ажратиш тўғрисидаги ҳисоб-китобларни икки ҳафта муддатда тақдим этсинлар.


3. Молия вазирлиги Ўзбекистон Республика муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги, Маданият ишлар вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси, "Ўздавтелерадио" компанияси, "Ўздавкинокомпания", Миллий ахборот агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ қалам ҳақларини тўлаш тартиби тўғрисидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


4. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1978 йил 8 февралдаги 68-сон қарорининг муаллифлик ҳақи ставкалари ва миқдорларига тегишли қисми;

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 16 ноябрдаги 428-сон қарорининг А, Б, В, Г, Д бўлимларида ва 2-иловада белгиланган муаллифлик ҳақи ставкалари ва миқдорларига тегишли қисми;

Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 1 апрелдаги 158-сон қарори.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар, Фан ва маданият бўлимига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.










































Время: 0.0314
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск